Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 14 / Солиқ тўловчилар эътиборига

ҚҚС ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботи бекор қилиниши мумкин

 

Давлат солиқ қўмитаси ҚҚС ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботини бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақдаги ахборот ДСҚ раиси ўринбосари Абдулла АЗИЗОВ имзоси билан қўмитанинг матбуот хизмати орқали тарқатилган хатда мавжуд. Хатнинг тўлиқ матнини келтирамиз.

 

ЕОИИ доирасида ахборот технологияларини жорий этиш ҳисобига солиқ назоратини эркинлаштириш

Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан (ЕОИИ) интеграциялашувнинг асос бўладиган тамойилларидан бири фискал барьерлар (божхона божларини бекор қилиш) ва божхона назоратини бекор қилиш йўли билан эришиладиган товарларнинг эркин ҳаракатланиши ҳисобланади.

Ўз навбатида интеграциянинг бундай жиҳатлари ЕОИИ мамлакатлари ўртасида ташқи савдода билвосита солиқларни қўллаш шартларини тенглаштириш ва бирхиллаштириш (масалан, мамлакат ичида ҳам олиб кириш чоғида ундириладиган акцизлар ставкаларини тенглаштириш) ва уларни ундириш функцияларини божхона органларидан солиқ органларига ўтказиш билан тавсифланади.

Бундай шароитларда солиқ маъмуриятчилиги проекцияси масалалари муҳим роль касб этади, сабаби товарлар ЕОИИ доирасида тезлаштирилган режимда тегишли кўздан кечиришсиз эркин ҳаракатланади ва, оқибатда, солиқ қонунчилигига риоя қилиниши устидан самарали назоратни таъминлаш зарурати юзага келади.

Бундай самарага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳисобига эришиш мумкин.

 

Юқори технологик солиқ маъмуриятчилиги зонаси

ЕОИИнинг бизнес жараёнларини рақамлаштиришдаги етакчилик позицияси бугунги кунда уни замонавий чақириқларга ечим топа олиш ва Евроосиё маконининг фискал суверенитетини таъминлашга қодир юқори технологик ва инновацион солиқ маъмуриятчилиги зонасига айлантиради.

ЕОИИ доирасида фаолият кўрсатаётган солиқ органлари, электрон сервислар ва автоматлаштирилган ахборот тизимларининг ахборот алмашишига асосланган билвосита солиқлар тўланиши устидан назорат тизими ҳам бундан далолат беради.

Ахборот алмашиш ЕОИИ солиқ органларининг коммуникация каналлари орқали товарларни олиб чиқиш ва олиб кириш, шунингдек билвосита солиқларни тўлаш тўғрисидаги маълумотларни тақдим этилишини назарда тутади.

Иш механизми технологик ва етарлича содда. Товарлар ҳаракати ва билвосита солиқларни тўлаш тўғрисида олинган ахборот катта маълумотлар ягона банкини шакллантиради, улар махсус дастурий маҳсулотлар воситасида чуқур таҳлилнинг бир нечта босқичидан ўтказилади ва ЕОИИга аъзо давлатлар солиқ органларига топширилади.

Бу ерда асосий мақсад солиқларни тўлашдан бўйин товлаш хатарини камайтириш имконини берадиган контактсиз хизмат кўрсатиш ва назорат тизимини барпо этишдан иборат.

Шунга ўхшаш механизм вақт сарфи ва маъмурий харажатлар нуқтаи назаридан кам чиқимли бўлиб, савдо тезлиги ва ҳажмлари ошишига кўмаклашади.

Ушбу мақсадга товарларни кузатиш тизимини барпо этиш ҳисобига эришилади.

 

Кузатиш тизими қандай ишлайди?

Товарларни кузатиш тизими ЕОИИ доирасида божхона назорати ўрнини босади ва солиқ органларининг солиқ тўловчилар билан контактларини минималлаштирган ҳолда солиқ маъмуриятчилигининг хатарга йўналтирилган моделига ўтишни таъминлайди.

Мазкур тизим ахборот технологияларига асосланади ва товарларнинг олиб кириш ёки ишлаб чиқариш босқичидан истеъмол босқичигача ҳаракати устидан масофадан назорат қилишни таъминлашга қодир бўлган тегишли ­IT-инфратузилма барпо этилишини талаб этади.

Товарларни кузатиш тизимини ривожлантириш бир қатор афзалликларни тақдим этади, айнан солиқлар йиғилувчанлигини оширишга ва инсофли солиқ тўловчиларни инсофсиз рақобатчилардан ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Мисол сифатида ЕОИИ мамлакатларида муваффақиятли синалган товарларни маркировкалаш тизимини келтириш мумкин. Маркировка товарларни физик чиплаш ёки ноёб идентификатор билан рақамли кодлаш йўли билан амалга оширилиб, у бўйича маҳсулот тўғрисидаги барча зарур ахборотни олиш мумкин.

 

Электрон бизнес-муҳитга муҳим қадам

Шуни ҳам қайд этиш жоизки, Ўзбекистон ўтган йили электрон ҳисобварақ-фактураларга ўтиш бўйича лойиҳани ишга туширди.

Тахминан 150 мингта солиқ тўловчилар 254 трлн сўмлик транзакциялар амалга оширилган ушбу сервисга қўшилишган. Электрон сервис солиқ органларига ҳар куни 1 млн дан ортиқ ҳисобварақ-фактураларга ишлов бериш имконини беради.

Ушбу солиқ маъмуриятчилигини ривожлаштириш борасидаги улкан қадам бугунги кунда Ўзбекистоннинг ЕОИИдаги солиқ маъмуриятчилигининг барча қоидаларига мувофиқ келишини таъминлайди.

Электрон ҳисобварақ-фактураларнинг функционал имкониятлари қўшилган қийматни барпо этиш ва товарлар ҳаракатининг тўлиқ кўринишини тузиш имконини беради, айниқса, бу электрон ҳисобварақ-фактуралар ҳисобига узилиш дарахтини шакллантириш мумкин бўлган қўшилган қиймат солиғи юзасидан солиқ маъмуриятчилигида яққол қўринади.

2019 йилнинг ўзида Ўзбекистон солиқ органлари солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ҳисобига 997,5 млрд сўмлик 16 мингта ҚҚСни қўллаш қоидалари бузилишини аниқлашди.

Нафақат фискал мониторинг, балки жамоатчилик назоратини таъминлайдиган онлайн назорат касса машиналарининг жорий этилиши товарларни кузатиш тизимини барпо этишнинг яна битта дастаги бўлди.

Ушбу лойиҳа бизнинг республикамизда етарли даражада муваффақиятли амалга оширилмоқда. Жорий йилда тахминан 61 мингта тадбиркорлик субъектларининг онлайн-кассага ўтиши кутилмоқда.

Шу каби рақамли дастаклар солиқ органларига хатарлар харитасини шакллантириш ва фақат солиқларни тўлашдан бўйин товлаш хатари мавжуд зонада ишлаган ҳолда солиқ тўловчига жисмоний ташриф буюришдан воз кечиш имконини беради.

Моҳиятан, фискал барьерларни бартараф этиш ва замонавий солиқ маъмуриятчилигига ўтишни назарда тутадиган бундай интеграцион жараёнлар солиқ назоратининг шаффоф ва ақлли тизимини барпо этишга кўмаклашади.

Хулоса қилган ҳолда таъкидлаш жоизки, Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан интеграциялашув доирасида товарларни кузатиш тизимини барпо этиш дастакларининг жами нафақат солиқ органларининг солиқ тўловчилар билан контакт қилиш даражасини қисқартириш, балки солиқ мажбуриятларини бажариш жараёнини ҳам соддалаштиради.

Мисол учун, электрон ҳисобварақ-фактураларга ўтилиши ва онлайн-кассанинг жорий этилиши муносабати билан Давлат солиқ қўмитаси қўшилган қиймат солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботларни бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

 

Абдулла АЗИЗОВ,

ЎзР ДСҚ раиси ўринбосари.

 

Прочитано: 396 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика