Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 14 / Божхона

Энди товардан аввал у ҳақдаги маълумот етиб келади

 

Жорий йилнинг 2 апрелидан бошлаб, ташувчилар, товар эгалари ёки товарга нисбатан ваколатларга эга бўлган шахслар авто, ҳаво ва темир йўл транспортида ташиладиган товарлар ва транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар ва уларнинг багажлари тўғрисида ахборотларни олдиндан электрон тарзда божхона органларига тақдим этиши шарт.

 

Мазкур амалиёт шу вақтга қадар ихтиёрий тарзда амалга ошириб келинган бўлса, эндиликда Президентимиз белгилаб берган аниқ топшириқлардан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар ва транспорт воситаларини расмийлаштиришда божхона тартиботларини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори (31.12.2019 йилдаги 1057-сон) бу талаб мажбурий бўлди.

Ташувчилар ёхуд товар эгалари ёки товарга нисбатан ваколатларга эга бўлган шахслар ҳаво ва темир йўл транспортида ташиладиган товарлар ва транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар ва уларнинг багажлари тўғрисида дастлабки электрон тарзда олдиндан ахборотни божхона органларининг ахборот тизимига интернет тармоғи орқали:

автомобиль транспортининг Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтишидан бир соат олдин;

темир йўл транспортининг республика божхона чегарасига етиб келишидан бир соат олдин;

узоқ йўналишни амалга оширишда – ҳаво транспортининг республика божхона ҳудудига учиб келишидан икки соат олдин;

қисқа йўналишни амалга оширишда – ҳаво транспортининг учиш вақтида юбориши шарт.

Бугунги кунга келиб «Ўзбекистон Airways» АЖ томонидан Давлат божхона қўмитасига товарлар, транспорт воситаси, йўловчилар, уларнинг багажлари тўғрисида ахборотларни олдиндан тақдим этиш йўлга қўйилган бўлиб, хорижий авиакомпаниялар томонидан ҳам бу тўғрисида олдиндан маълумотлар тақдим этиш ишлари якуний босқичга етди. Ушбу маълумотлар Давлат божхона қўмитасининг «Авиа» автоматлаштирилган ахборот тизимига келиб тушмоқда.

Худди шундай, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан интернет тармоғи орқали фойдаланиш имкони бўлган дастурий таъминот яратилиб, товарлар, транспорт воситалари ва юклар тўғрисида электрон ахборотлар олдиндан божхона органига тақдим этилиши имконияти яратилди. Тегишли ҳавола (https://e-nakl.railway.uz/MySaveCargo) орқали киритилган маълумотлар Давлат божхона қўмитасининг «Темир йўл» ААТга келиб тушмоқда.

Яна бир жиҳат – мазкур маълумотлар ташувчилар ёхуд товар эгалари ёки товарга нисбатан ваколатларга эга бўлган шахслар томонидан барча учун очиқ бўлган интернет тармоғидаги ҳавола орқали маълумотларни божхона органига тақдим этилиши мумкин.

 

Таъкидлаш жоизки, 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудуди орқали олиб ўтилган юкларнинг 18,6 млн тоннаси темир йўл транспортида, салкам 4,4 млн тоннаси юк автотранспортида ва 25,1 минг тоннаси ҳаво транспортида ташилгани инобатга олинса, юклар ҳақида олдиндан ахборот бериш юк ташишнинг тезкорлиги ва сифатини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

 

Хавфни бошқариш тизимидан фойдаланган ҳолда божхона тартиботлари жараёни соддалашади, унга сарфланадиган вақт қисқарган ҳолда натижадорлик ошади.

Буларнинг барчаси автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспорти орқали Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар ва транспорт воситаларини расмийлаштиришда божхона назорати самарадорлигини таъминлаш, божхона тартиботларини соддалаштириш, шунингдек, вақт ҳамда молиявий харажатларни қисқартиришга хизмат қилади.

Демак ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг манфаатларига хизмат қилувчи яна бир эзгу ишга старт берилди. Унинг амалда ўзини оқлаши ва кўзланган самарани бериши эса бир жиҳатдан тадбиркорларимизнинг ўзларига ҳам боғлик.

Имкониятдан унумли фойдаланинг!

 

Ҳусан ТАНГРИЕВ,

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати бош инспектори.

 

Прочитано: 757 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика