Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 14 / Божхона

Дори-дармон: импорт ҳам, экспорт ҳам тўхтамайди

 

Карантинга қарши чекловлар даврида аҳолига фақат энг яқин озиқ-овқат дўконлари ва дорихоналарга чиқишлари тавсия этилмоқда.

 

Бу эса марказдан тортиб, энг чекка ҳудудлардаги дорихоналарнинг барчаси зарурий дори-дармонлар билан таъминланган бўлишини тақозо этади. Бунинг учун эса табиийки, дори-дармонлар, айниқса четдан келтириладиган дори-дармонлар импорти ўз вақтида ва тезкорлик билан амалга оширилиши лозим.

Коронавирусга қарши кучайтирилган тартибнинг амал қилиш даврида аҳолини бирламчи ва зарурий дори-дармонлар билан ўз вақтида таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қолаверса, дори-дармонлар нархларини сунъий ошириш, сунъий танқисликни вужудга келтириш оқибатида юқори талаб ҳосил бўлишига йўл қўймаслик устидан ­қатъий назорат ўрнатилган.

Республикамиз ҳудудида коронавирус тарқалиши ҳамда аҳолининг санитар-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш мақсадида давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида жорий қилинган чекловлар юк автомобиллари, темир йўл, дарё транспортларида ташилаётган ташқи савдо юкларига тааллуқли эмас. Демакки, дори-дармонлар импорти ва экспортида ҳам узилишлар рўй бермайди.

Дори-дармонларнинг божхона расмийлаштирувини қисқа муддатларда амалга ошириш учун бир қатор қулайликлар жорий қилинди. Масалан, битта шартнома доирасида четдан олиб келинаётган дори-дармонлар учун санитария-эпедиомология хулосаси бир календарь йилига берилади. Энг муҳими, барча рухсатнома хужжатларини олиш учун интернет тармоғидаги «Ягона дарча» божхона тизими орқали мурожаат қилиш имконияти мавжуд.

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ҳамда аҳоли саломатлигини таъминлаш мақсадида божхона чегараси орқали ўтказилаётган зарур дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника, уларни ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган материал субстанциялар божхона тўловларидан озод этилиши белгиланди.

 

Жорий йилнинг 15 март – 1 апрель кунлари мобайнида республикамизга четдан 33,2 млн АҚШ долларига тенг 1,1 минг тоннадан зиёд дори-дармонлар келтирилган. Бу жараёнда ТИФ иштирокчиларига божхона тўловларидан 58,3 млрд сўмлик имтиёзлар қўлланилди.

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

 

 

Прочитано: 310 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика