Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 14 / Божхона

Дори-дармонни самолётда олиб ўтиш

 

Ўғлим турмуш ўртоғи билан Санкт-Петербургда туриб қолишди, улар чартер рейси билан учиб келишлари лозим эди. Карантин зонасига жойлаштирилиш эҳтимолини ҳисобга олиб, улар шахсий фойдаланиш учун бир қанча дори воситаларини сотиб олишган. Келинимнинг аллергия ва қон босим касали бор.

Самолётда учаётганда ўзи учун қанча миқдорда ва қандай дори воситаларини олиб ўтса бўлади?

 

– Саволингизга жавоб беришдан олдин қуйидагиларни маълум қиламиз. Карантин вақтида жисмоний шахснинг багажи, қўл юки ва шахсий ашёлари дезинфекция чораларини ўтказиш мақсадида олиб қўйилади. Келинингизга тиббиёт ходимларини ўзининг сурункали касалликлари ва у қўллайдиган дори воситалари хусусида хабардор қилиб қўйишини тавсия этамиз.

Вазирлар Маҳкамасининг 8.06.2016 йилдаги 191-сон қарори билан Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган. Ҳужжатнинг 3-бандига мувофиқ дори воситаларини ва тиббий буюмларни, агар улар мамлакатда бўлиш даврида жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган бўлса; шунингдек Ўзбекистонда яшаб турган беморни даволаш-профилактика муассасаси томонидан тасдиқланган тиббий кўрсатма асосида, даволаш курси доирасида даволаш учун мўлжалланган бўлса, давлат рўйхатидан ўтказмасдан ҳамда божхона расмийлаштирувисиз олиб киришга рухсат берилади.

Бунда дори воситалари ва тиббий буюмлар жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кирилишида фақат кўрсатиб ўтилган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун фойдаланилиши ва сотиш учун бошқа шахсларга берилмаслиги керак (Низомнинг 4-банди).

Яшаш ёки бўлиш мамлакати тиббиёт муассасаси томонидан берилган ҳужжат тақдим этилмасдан турли номдаги 10 тагача дори препаратларидан иборат дори воситалари ва уларнинг ҳар бири учун 5 ўрамдан ортиқ бўлмаган дори воситаларини, шунингдек 5 бирликдан ортиқ бўлмаган тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб киришга рухсат этилади.

Бунда бир ўрамда:

қаттиқ (таблеткалар, дражелар, гранулалар, кукунлар, капсулалар) дори шакллари учун – 100 бирликдан ортиқ эмас;

эритма тайёрлаш учун қўлланиладиган кукунлар учун – 500 граммдан ортиқ эмас;

гранула шаклдаги гомеопатик дори воситалари учун – 50 граммдан ортиқ эмас;

инфузион эритмалар ва орал (оғиз орқали) қўлланиладиган эритмалар учун – 500 миллилитрдан ортиқ эмас;

инъекциялар учун эритмалар – 10 ампуладан ёки 10 флакондан ортиқ эмас;

ташқи дорилар учун – 200 миллилитрдан ёки 200 граммдан ортиқ эмас (Низомнинг ­5-банди).

 

Маълумот учун. Дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчининг ўрамида бўлиши керак.

 

Дори воситаларини кўрсатилганидан ортиқ миқдорда олиб киришда жисмоний шахслар божхона органларига бўлиш ёки яшаш мамлакатининг тиббиёт муассасасидан унинг шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган дори воситасининг номини, унинг доривор шаклини ва даволаш курсига тавсия қилинган миқдорини кўрсатган ҳолда ­муайян жисмоний шахсга берилган ҳужжатни тақдим этадилар (Низомнинг 6-банди).

Бинобарин, жисмоний шахслар ВМнинг 12.11.2015 йилдаги 330-сон қарори билан тасдиқланган рўйхатларга мувофиқ таркибида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар бўлган дори воситаларини шахсий фойдаланиш учун олиб киришлари мумкин.

Фақатгина яшаш ёки бўлиш мамлакатининг тиббиёт муассасаси томонидан берилган, даволаш курсининг тавсия этиладиган сони кўрсатилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда гиёҳвандлик воситаларини 7 суткалик эҳтиёждан ортиқ бўлмаган миқдорда олиб киришга рухсат берилади (Низомнинг 10-банди).

Бундай ҳужжат тақдим этилмасдан турли номдаги 5 тагача даволаш препаратларини ва улардан ҳар бирининг 2 тадан ортиқ бўлмаган ўрамини даволаш курси доирасида олиб киришда рухсат берилади (Низомнинг 11-банди).

Ўтказиш пунктларида божхона чегарасини кесиб ўтишда жисмоний шахслар уларда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар борлигини декларацияда қайд этишлари шарт. Бунда гиёҳвандлик воситалари учун – божхона органига дори воситасининг номи, унинг дори шакли ва даволаш курсининг тавсия этиладиган сони кўрсатилган ҳужжат тақдим этилиши керак (Низомнинг 12-банди).

Тиббиёт муассасаси томонидан берилган ҳужжатда ва божхона органига билдирилган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар номлари ва сонидан ортиқ бўлган тақдирда ортиқчаси олиб қўйилиши ва белгиланган тартибда йўқ қилиниши керак (Низомнинг 14-банди).

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

 

 

Прочитано: 685 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика