Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 14 / Божхона

Божхона имтиёзларини сақлаб қолиш шартлари

 

«Ўзчармсаноат» уюшмасининг аъзоси бўлмиш ишлаб чиқариш корхонаси тери хом ашёсини қайта ишлайди ва чарм ишлаб чиқаради. Тушум улуши умумий ҳажмнинг камида 80%ини ташкил этади. Президентнинг 3.05.2018 йилдаги ПҚ-3693-сон қарорига мувофиқ импорт қилинадиган, ўз ишлаб чиқаришида фойдаланиладиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё ва материаллар учун божхона тўловларидан озод этиш кўринишида имтиёзга эгамиз. Ишлаб чиқаришда керак бўладиган импорт қилинадиган хом ашёнинг вақтинчалик йўқлиги сабабли узлуксиз ишлаб чиқаришни таъминлаш мақсадида айрим етишмайдиган материалларнинг товар заёми олинди. Худди шундай материалларни импорт бўйича харид қилиб, омборимизга туширгач, қарзга олинган материалларни қайтариб бериш зарурати туғилди.

У қайтариб берилган тақдирда, қайтариладиган ўша материаллар бўйича божхона имтиёзи сақлаб қолинадими?

 

– Ҳақиқатан ҳам «Ўзчармсаноат» уюшмаси аъзолари – ташкилотлар 2023 йил 1 январга қадар белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича импорт қилинадиган, ўз ишлаб чиқаришида фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, республикада ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё, материаллар ва фурнитура учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилган (3.05.2018 йилдаги ПҚ-3693-сон қарорнинг 9-банди).

Хатингизда импорт қилинадиган маҳсулотнинг ТИФ ТН кодини кўрсатмагансиз. Тармоқ бўйича алоҳида рўйхат мавжуд бўлмаганлиги сабабли сизнинг маҳсулотингиз Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига (АВ томонидан 20.03.2013 йилда 2436-сон билан рўйхатдан ўтказилган) киритилган деб тахмин қилса бўлади.

Рўйхатда кўрсатилган товарларни реализация қилиш тартиби Маблағларни инвестицияга йўналтирувчи юридик шахслар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 25.08.2017 йилда 2918-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 3-бандида келтирилган. Хусусан, ҳужжатнинг 20-бандида божхона имтиёзларини қўллаган ҳолда импорт қилинган технологик жиҳоз Ўзбекистон ҳудудида реализация қилинган ёки бепул берилган тақдирда божхона тўловларни тўлаш бўйича мажбуриятлар юзага келмайди. Бунда импорт қилинган технологик жиҳозни бераётган томон (импорт қилувчи, сотувчи, эгаси) харидорга технологик жиҳозни импорт қилишда божхона расмийлаштируви амалга оширилган БЮДнинг кўчирма нусхасини тақдим этиши лозим.

Низомда белгиланган имтиёзларнинг тўғри қўлланиши устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан Солиқ кодексига мувофиқ амалга оширилади.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

 

Прочитано: 529 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика