Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 14 / Амалий бухгалтерия

Нормадан фарқланувчи амортизация ставкалари

 

Президентнинг 7.06.2019 йилдаги ПҚ-4353-сон қарорининг 2-бандига мувофиқ солиқ солиш мақсадида йўл қўйилиши мумкин бўлган максимал массаси 12 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобиллари (самосваллардан ташқари), шатакчи автомобиллар, шунингдек, максимал массаси 10 тоннадан ортиқ бўлган тиркамалар ва ярим тиркамаларнинг йиллик энг юқори амортизация нормаси 10 фоизни ташкил этади.

Солиқ солиш мақсадида 10 фоизлик амортизация нормаси қайси пайтдан бошлаб қўлланилади?

 

– Кўрсатилган амортизация ставкаси, агар мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўзида ўзгача қоида белгиланган бўлмаса, қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб қўлланилади.

Президентнинг 7.06.2019 йилдаги ПҚ-4353-сон қарорида унинг кучга кириш санаси келтирилган банд мавжуд эмас. Қарор манбаларда қуйидаги саналарда эълон қилинган:

Қонун ҳужжатлари миллий базаси (www.lex.uz) – 8.06.2019 йил;

«Халқ сўзи» газетаси – 8.06.2019 йил;

«Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» – 10.06.2019 йил, 23-сон, 431-модда.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатда унинг кучга кириш санаси кўрсатилмаган тақдирда у расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирган ҳисобланади («Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг 30-моддаси).

Шу тариқа, ПҚ-4353-сон қарор 8.06.2019 йилдан кучга кирган.

Энг юқори амортизация нормасини (10 фоиз) 2019 йил 8 июндан бошлаб қўллай оласиз, деб ҳисоблаймиз.

 

Эльвира ЖИЛЬЦОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 301 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика