Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 14 / Солиқ солиш

Тайёр маҳсулотдан шахсий эҳтиёж учун фойдаланганда ҚҚС

 

Фаолиятининг асосий тури қурилиш-монтаж ишлари бўлган корхона меҳмонхона хизматларини ҳам кўрсатади. Кейинчалик меҳмонхона хизматларини кўрсатиш учун ўз кучи билан меҳмонхоналарни қуриш ишларини олиб боради. 2020 йилда бино қурилиши тугатилиб, ишга туширилиши мўлжалланган.

Бино фойдаланишга топширилаётганда ўзимизнинг меҳмонхона қурилиши бўйича амалга оширилган харажатларимиз қийматига ҳисобварақ-фактура ёзиб беришимиз ва бюджетга тўланадиган 15 фоизлик ҚҚСни ҳисоблашимиз керакми?

Бино фойдаланишга топширилаётганда ҳисобварақ-фактура ёзиб бериш ва бюджетга ҚҚС ҳисоблаш керакми?

 

Корхона ўзига ҳисобварақ-фактура ёзиши керак эмас. Янги бино бўйича харажатлар 0810-«Тугалланмаган қурилиш» счётида капиталлаштирилади. Бино фойдаланишга топширилгандан кейин корхона қуйидаги проводкани амалга оширади: 0120-«Бинолар, иншоотлар ва узатиш қурилмалари» счётининг дебети – 0810-«Тугалланмаган қурилиш» счётининг кредити.

Қурилиш билан боғлиқ бўлган харажатлар ҳужжатлар билан тасдиқланиши керак. Агар меҳмонхона биносининг қурилишида фойдаланилган етказиб берувчилардан олинган материаллар, инвентарь ва бошқа ТМЗ ва хизматларга ҳисобварақ-фактураларда ҚҚС ажратиб кўрсатилган бўлса, корхона уни СК 266-моддаси нормаларига мувофиқ ҳисобга олади.

Объект фойдаланишга топширилаётганда корхонада ҚҚС ҳисоблаш бўйича мажбуриятлар юзага келмайди (СК 239-м. 4-қ. 4-б.).

 

Эльвира ЖИЛЬЦОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 545 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика