Савдо корхонаси март ойидан бошлаб терминал бўйича келиб тушган умумий суммадан воситачилик ҳақини чегириб олиши лозим. Масалан, терминал бўйича келиб тушган маблағларнинг умумий суммаси 10 млн сўмни, ҳар бир транзакциядан тушадиган воситачилик ҳақининг миқдори банк билан тузилган шартномага мувофиқ – 0,2%ни ташкил этади.
Терминал бўйича ҳисоб-китоб қилганда 0,2%лик банк воситачилик ҳақи чегириб ташланган сумма келиб тушган тақдирда харидорлар билан ҳисоб-китоблар счётлари қандай ёпилади?
– Бухгалтерия ҳисобида кўрсатилган операцияларни қуйидагича акс эттириш мумкин:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Ҳисобварақлар корреспонденцияси
|
Сумма, минг сўм
|
|
дебет
|
кредит
|
||
Терминал бўйича тушум келиб тушди
|
5710-«Йўлдаги пул маблағлари (ўтказмалар)»
|
9020-«Товарларни реализация қилишдан даромадлар»
|
10 000
|
Банкнинг воситачилик ҳақи ушлаб қолинди – 0,2%
|
9430-«Бошқа операция ҳаракатлари»
|
5710-«Йўлдаги пул маблағлари (ўтказмалар)»
|
20
|
Банк кўчирмаси бўйича тушум келиб тушди
|
5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
|
5710-«Йўлдаги пул маблағлари (ўтказмалар)»
|
9 980
|
Замира ЖЎРАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.