Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 13 / Амалий бухгалтерия

Қўшимча ҳисобланган солиқлар – ҳисоботда

 

Иқтисодий ишлар бўйича суд 2019 йилда ўтказилган хронометраж кузатуви асосида солиқ тўловчидан ҚҚС ва фойда солиғини ундириш тўғрисида ижро варақасини тақдим этди. Суд қарори 2020 йил 7 январда кучга кирган.

2019 йил учун мазкур қўшимча ҳисобланган солиқларни молиявий ва солиқ ҳисоботларида қайси даврда акс эттириш керак?

 

– Солиқ тўловчи солиқ солиш мақсадларида ҳисобни ҳисоблаш  (ҳисоблаб ёзиш) усули бўйича миллий валютада юритади (СК 78-м.). Солиқларни ҳисоблаб чиқариш учун бошланғич ҳужжатлар, бухгалтерия ҳисоби регистрлари ҳамда бошқа ҳужжатлар асос бўлиб хизмат қилади (СК 76-м. 2-қ.).

Саволингиздан маълум бўлишича, 2019 йил­да ўтказилган хронометраж кузатуви натижаларига кўра, қўшимча солиқлар ҳисобланган. Суд қарорига биноан хронометраж натижалари тасдиқланган.

Вазият шундай бўлган тақдирда, аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этган ҳолда қўшимча ҳисобланган солиқларни 2019 йил учун солиқ ҳисоботида акс эттириш керак бўлади (СК 83-м.). Сизнинг ҳолатда солиқларни  ҳисоблаш (2019 йил учун хронометражнинг натижалари бўйича солиқларни қўшимча ҳисоблаш) учун асос бўлиб солиқ органининг қарори ҳисобланади.

Молиявий ҳисоботни қайта топшириш керак эмас, қўшимча ҳисобланган солиқ суммаларини 2020 йил учун молиявий ҳисоботда акс эттириш мумкин.

Қўшимча ҳисобланган солиқ суммаларини молиявий ҳисоботда акс эттириш уларнинг катталигидан келиб чиқади.

Агар сумма катта бўлмаса, қўшимча ҳисобланган солиқлар 2020 йилнинг жорий даври фаолиятининг молиявий натижаларига киритилади.

Сумма кўп миқдорда бўлганда эса у йил бошидаги тақсимланмаган фойда сальдосини ўзгартириш орқали ҳисоб ва ҳисоботда акс эттирилади (Қоидаларнинг 15-банди, АВ томонидан 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Хатоларнинг муҳимлиги (қўшимча ҳисобланган суммаларнинг катта-кичиклиги) мезони корхонанинг ҳисоб сиёсатида белгиланади.

 

Замира ЖЎРАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 660 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика