Қўшма корхонанинг устав фондини тўлдириш ҳисобига йўналтириладиган божхонага келиб тушадиган товарлардан ҚҚС тўланадими?
– Солиқ кодексининг 246-моддасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда солиқ солишдан озод этиладиган товарлар рўйхати келтирилган. Қўшма корхонанинг устав фондини тўлдиришга йўналтириладиган товарлар рўйхатда келтирилмаган.
«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.