Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 05 / Долзарб мавзу

ЭИЗ учун имтиёзлар

 

Эркин иқтисодий зонада жойлашган ҳамда солиқлар тўлашдан озод этилган корхона металл маҳсулотларини импорт қилишда божхона расмийлаштируви учун йиғим ва ҚҚСни тўлайдими?

 

– Товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтишда қуйидаги божхона тўловлари тўланади: божхона божи; ҚҚС; акциз солиғи; божхона йиғимлари (БКнинг 289-моддаси).

ЭИЗ резидентлари қуйидагилар бўйича божхона тўловларини тўлашдан озод этилганлар (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари):

бўшаб қоладиган маблағларни янги корхоналарни ташкил этиш, шунингдек, мавжуд ишлаб чиқаришларни модернизациялаш, реконструкция қилиш ва техник, технологик қайта жиҳозлаш, кенгайтириш, ишлаб чиқариш биноларини қуриш, ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун зарур хом ашё ва материаллар харид қилишга мақсадли йўналтирган ҳолда ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кириладиган ускуналар, хом ашё, материаллар ҳамда бутловчи буюмларни, маҳсулот экспорт қилинганда вужудга келадиган ҚҚСнинг манфий суммаси қайтарилмаслиги ҳуқуқи билан;

республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва лойиҳаларни амалга ошириш доирасида Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКнинг товарлар рўйхатини комплекс экспертиза қилиш натижалари бўйича ижобий хулосаси бўлган тақдирда четдан келтириладиган қурилиш материаллари 26.10.2016 йилдаги ПФ-4853-сон Фармоннинг 3-банди).

Агар божхона имтиёзлари қўлланган ҳолда олиб келинган ускуналар, хом ашё, материал ва бутловчи буюмлар сотилса ёки беғараз берилса, улар олиб келинган пайтдан бошлаб 3 йил давомида божхона тўловлари қонунчиликда белгиланган тартибда тўлиқ ҳажмда ундирилади.

Имтиёзлар киритилган инвестициялар ҳажмидан келиб чиқиб берилади. Масалан, 300 минг АҚШ долларидан 3 млн АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар киритилганда иштирокчи солиқ ва йиғимларни тўлашдан 3 йил муддатга, 3 млн АҚШ долларидан 5 млн АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар учун – 5 йилга, 5 млн АҚШ долларидан 10 млн АҚШ долларигача инвестициялар учун – 7 йилга озод этилади. Агар у 10 млн АҚШ долларидан кўп ҳажмдаги инвестицияларни киритса, имтиёздан сўнгги 5 йилда амалдаги ставкалардан 50 фоиз кам ҳажмдаги даромад солиғи ва ЯИТ ставкаларини қўллаган ҳолда 10 йил муддатда фойдаланиши мумкин.

Имтиёзлар фақат ЭИЗ иштирокчисининг инвестор ва ЭИЗ Дирекцияси ўртасида тузилган Эркин иқтисодий зона ҳудудида инвестициялаш тўғрисидаги шартномада назарда тутилган фаолият турига татбиқ қилинади (Низомнинг 5-банди, ВМнинг 10.04.2017 йилдаги ­196-сон қарорига 3-илова).

Божхона ва солиқ имтиёзларини қўллаш муддати ЭИЗ иштирокчисига бериладиган ЭИЗ иштирокчиси гувоҳномаси берилган кундан эътиборан бошланади. Иштирокчи томонидан олдин берилган имтиёзлар муддатидан узоқроқ муддатли имтиёзлар ҳуқуқи қўлланиладиган ҳажмга етувчи инвестициялар миқдори оширилган тақдирда, имтиёзларни қўллаш муддати узоқроқ муддатга узайтирилади. Божхона имтиёзлари узоқроқ муддатли имтиёзлар ҳуқуқини берувчи миқдордаги инвестиция киритилган кундан, солиқ имтиёзлари эса – узоқроқ муддатли имтиёзлар ҳуқуқи юзага келган ойдан кейинги ойнинг ­1-кунидан эътиборан қўлланилади (Низомнинг 6-банди).

 

Маълумот учун. Солиқ қонунчилиги ўзгарганида ЭИЗ иштирокчилари солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича улар рўйхатдан ўтказилган санада амал қилган норма ва қоидаларни қўллашга ҳақлидирлар, акциз солиғи олинадиган товарлар солиққа тортилишини тартибга солувчи ҳужжатларнинг нормалари ва қоидалари бундан мустасно (25.10.2017 йилдаги ПҚ-3356-сон қарорнинг 7-банди).

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

 

Прочитано: 900 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика