Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 05 / Солиқ солиш

Туристик йўлланмаларни реализация қилишда ҚҚС

 

Корхона – Ўзбекистон резиденти (воситачи) Қозоғистон резиденти бўлган юридик шахсга (комитент) воситачилик хизматларини кўрсатади. Шартномага мувофиқ воситачи комитентнинг топшириғига кўра:

1) Ўзбекистон фуқароларига комитентнинг Мисрга турлар бўйича туристик йўлланмаларини реализация қилади;

2) комитентнинг турлари учун Тошкент-Қоҳира-Тошкент йўналиши бўйича авиачипталарни брон қилади ва сотиб олади;

3) Ўзбекистондаги босма нашрларда комитентнинг реклама материалларини жойлаштиради.

Воситачи авиачипталар ва реклама учун комитентнинг туристик турларини реализация қилишдан келиб тушган пул маблағлари ҳисобидан ҳақ тўлайди.

2020 йилда комитент ва воситачи учун солиқ солиш тартиби қандай бўлади?

 

– Янги таҳрирдаги Солиқ кодексига мувофиқ норезидент томонидан воситачи орқали Ўзбекистон фуқароларига туристик йўлланмаларни реализация қилиш бўйича айланмага ҚҚС солинмайди.

Воситачилик шартномаси бўйича бир тараф (воситачи) иккинчи тарафнинг (комитент) топшириғи бўйича ўз номидан, бироқ комитент ҳисобидан бир ёки бир неча битимни ҳақ эвазига тузиш мажбуриятини олади (ФКнинг 832-моддаси).

 

Қўшилган қиймат солиғи

Реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси бўлган товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма ҚҚС солинадиган объект ҳисобланади (янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 238-моддаси 1-қисми 1-банди).

 

Комитент

ЎзР ҳудудида туристик хизматларни реализация қиладиган Қозоғистон резиденти бўлган чет эл юридик шахсининг айланмаларига ҚҚС солинмайди. Туристик хизматлар амалда Мисрда кўрсатилади, шу сабабли Ўзбекистон уларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилмайди (янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 237-моддаси 1-қисми 3-банди, 241-моддаси 3-қисми 3-банди).

 

Воситачи

Ўзбекистон резиденти бўлган воситачининг воситачилик хизматлари кўрсатиш бўйича айланмасига ҚҚС солинмайди. Хизматларингиз харидори бўлган Қозоғистон резиденти – юридик шахс Ўзбекистон ҳудудида жойлашмаган ва бу ерда фаолият юритмайди, шу сабабли ЎзР ҳудуди воситачи хизмат кўрсатадиган жой деб эътироф этилмайди (янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 241-моддаси 1-қисми).

Қуйидагилар бўйича хизматлар учун воситачилик ҳақингизга ҚҚС солинмайди:

комитентнинг туристик йўлланмаларини реализация қилиш;

комитент учун авиачипталарни сотиб олиш;

ЎзРда комитентнинг рекламасини жойлаштириш.

Бунда комитент учун авиачипталар сотиб олиш (янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 241-моддаси 3-қисми ­4-банди) ва унинг рекламасини жойлаштириш бўйича (янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 241-моддаси 3-қисми 9-банди) хизматлар кўрсатадиган корхоналар ҚҚСни белгиланган тартибда ҳисоблайдилар.

 

Эътибор беринг!

Ўзбекистон ҳудуди реализация қилиш жойи деб эътироф этилмайдиган комитентга хизматлар кўрсатадиган воситачининг ҳақи бўйича айланма солиқ солинадиган айланмага тенглаштирилади. Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 37-бобида белгиланган тартибда воситачи ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган (тўланиши лозим бўлган) ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга (янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 266-моддаси 2-қисми).

 

Фойда солиғи

Воситачи

Воситачи томонидан воситачилик ҳақи тарзидаги даромад бўйича фойда солиғи одатий тартибда (янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 295-моддаси 2-қисми 1-банди) қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

Солиқ солинадиган фойда = даромадлар (янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 297-моддаси) – чегирилиши лозим бўлган харажатлар (янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 44-боби).

Фойда солиғи ставкаси 15%ни ташкил этади (янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 337-моддаси жадвалининг ­12-сатри).

Хизматларни экспорт қилишдан олинадиган даромадлар жами даромаднинг камида 15%ини ташкил этганда, 0 даражали фоиз миқдоридаги солиқ ставкасини қўллашингиз мумкин (янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 337-моддаси жадвали 6-сатри). Хизматларни чет эл валютасида экспорт қилиш юзасидан даромадлар экспортга чиқарилган кундан эътиборан 180 календарь куни ичида келиб тушмаган тақдирда, 0 даражали фоиз миқдоридаги солиқ ставкаси қўлланилмайди (янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 337-моддаси 8-10-қисмлари).

 

Комитент

Ўзбекистон норезиденти комитент сифатида ЎзРда олинган даромадлар бўйича фойда солиғини қандай тўлаши воситачи сифатида корхонангизнинг фаолият юритиш тартибига боғлиқ бўлади.

Доимий муассасани ташкил этган ҳолда

Воситачи ЎзРда комитент – чет эл юридик шахси номидан ҳаракат қилса ва одатда комитент номидан хизматлар кўрсатишга доир шартномаларни тузишда асосий роль ўйнаса, бундай фаолият ушбу чет эл юридик шахсининг доимий муассасаси ташкил этилишига олиб келади (янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 36-моддаси ­9-қисми).

Воситачи асосан ўзи билан ўзаро боғлиқ бўлган бир ёки бир нечта чет эл юридик шахси номидан ҳаракат қилса тобе агент деб ҳисобланади, бунда ДМ ташкил этилади (янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 36-моддаси 10-қисми). Шахсларнинг ўзаро боғлиқлигини эътироф этиш учун бир шахснинг бошқа шахслар капиталида улар ўртасида тузилган битимга мувофиқ иштирок этиши туфайли ёхуд бир шахснинг бошқа шахслар томонидан қабул қилинадиган қарорларни белгилашда бошқача имконияти мавжуд бўлганда кўрсатилиши мумкин бўлган таъсир инобатга олинади (янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 37-моддаси 2-қисми).

Мазкур ҳолатда комитент Ўзбекистон солиқ органларида доимий муассаса сифатида рўйхатдан ўтиши шарт (янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 130-моддаси). Бунда фойда солиғи янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг ­49-бобига мувофиқ ҳисобланади ва тўланади.

ДМ ташкил этмаган ҳолда

Воситачи корхонангиз комитентга нисбатан мустақил агент ҳисобланса ва шартномаларни комитент номидан имзолашга ваколатли бўлмаса, доимий муассаса ташкил этилмайди (янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 36-моддаси 10-қисми).

Мазкур ҳолатда норезидент Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида туристик хизматлар кўрсатганлиги сабабли фойда солиғи солинадиган объект юзага келмайди (янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 351-моддаси ­2-қисми, 3-қисми 2-банди).

 

Ольга БУСАРОВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 399 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика