Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 05 / Қонунчиликдаги янгиликлар

1 февралдан қандай ўзгаришлар бор

 

Тўловлар индексацияси, спорт соҳасидаги таълим тизими ислоҳотлари ҳамда бизнес учун бир қатор позитив янгиликлар – 2020 йил 1 февралдан кучга кирган Ўзбекистон қонун ҳужжатларидаги ўзгартиришлар ана шулардан иборат.  

 

Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар оширилди

Индексация миқдори 7%ни (1,07 баравар) ташкил этади. Натижада 1 февралдан МҲЭКМ 679 330 сўм (тегишинча, янги тариф сеткаси жорий этилади), пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 238 610 сўм, энг кам пенсия ва болалигидан ногиронларга бериладиган нафақа – 466 680 сўм, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ва меҳнатга қобилиятсиз фуқароларга бериладиган энг кам нафақа миқдори – 286 390 сўмни ташкил этди (30.12.2019 йилдаги ПҚ-4555-сон қарорнинг 7-банди).

Ушбу санадан Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида айрим ижтимоий тўловларнинг янги қийматлари амал қилишни бошлайди (ПҚ-4555-сон қарорга 2-илова).

Бунда базавий ҳисоблаш миқдори ўзгаришсиз қолди – 223 000 сўм. Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар биринчи марта солиқлар, йиғимлар, жарималар, давлат божлари ва БҲМга боғлиқ бошқа тўловларни индексациялашга боғлиқ бўлмаган ҳолда оширилди.

 

Ер участкаларини хусусийлаштириш тажрибаси якунланади

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 мартидан «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонун кучга киради. Унда қайд этилган тартибни дастлаб Сирдарё вилоятида синаб кўришга қарор қилинди. Пировардида қонун чиқарувчиларда барча ижобий ва салбий жиҳатларни таҳлил қилиш имконияти бўлади, зарурат бўлганда, қонун нормаларига кейинчалик номувофиқликлар бўлмаслиги учун тузатишлар киритилиши мумкин.

 

Бизнесга – қўшимча қулайликлар

2020 йил 1 февралдан «Doing Business» рейтингида мамлакатимиз позициясини яхшилаш бўйича ишлар доирасида:

экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда талаб этиладиган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва сертификатлар «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали расмийлаштирилади;

санитария-эпидемиология ва ветеринария, фитосанитария ва экологик назоратини ўтказиш учун ундириладиган тўловлар миқдори Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади;

юридик шахслар даъво аризаси ва унинг иловаларини жавобгар ҳамда иқтисодий судга солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон тарзда юборишга ҳақли бўлади.

 

Олег ЗАМАНОВ,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 703 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика