Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 04 / Солиқ солиш

Имтиёз қандай қўлланилади

 

Корхонамиз ноозиқ-овқат истеъмол товарлари – пайпоқ ишлаб чиқаришга ихтисослашган. 2019 йилнинг 1 октябрига қадар ЯСТ тўлаганмиз. 2019 йилнинг 1 октябридан бошлаб корхона умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган. Президентнинг 21.12.2016 йилдаги ПҚ-2687-сон қарорига мувофиқ ЯСТ ва фойда солиғи бўйича имтиёзга эгамиз. Лекин 9 ой учун ушбу товарларни ишлаб чиқаришдан тушум улуши 45%ни ташкил этди ва биз ЯСТни тўлиқ ҳажмда тўладик. Йил якунлари бўйича мазкур товарларни ишлаб чиқаришдан тушум улуши умумий тушум улушининг 60%идан ошди.

Мазкур ҳолатда 9 ой учун ЯСТни тўлаш ва IV чорак учун фойда солиғини тўлашдан озод этиш тарзида имтиёздан фойдалана оламизми?

 

– 2020 йилнинг 1 январига қадар ноозиқ-овқат истеъмол товарлари, шу жумладан пайпоқ ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар солиқ ҳамда божхона имтиёзларига эга бўлишган. Улар фойда солиғи ва мол-мулк солиғи, ЯСТ (микрофирмалар ва кичик корхоналар) тўлашдан озод қилинган эди.

Имтиёзни қўллаш учун ҳисобот даври якунлари бўйича умумий сотиш ҳажмида мазкур товарларни ишлаб чиқаришдан тушган тушумлар улуши камида 60%ни ташкил этиши керак бўлган (21.12.2016 йилдаги ПҚ-2687-сон қарорнинг 7-банди).

Ихтисослашганликни тасдиқлаш учун имтиёзлардан фойдаланган корхоналар йил якунлари бўйича солиқ ҳисоботи билан бирга Тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқариш тўғрисида маълумотнома ҳисоб-китобни тақдим этади (АВ томонидан 16.05.2017 йилда 2885-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомга 2-илованинг 5-банди).

Хулоса:

9 ой якунлари бўйича корхона ЯСТга доир имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас эди ва уни тўлаши керак бўлган;

йил якунлари бўйича корхона Маълумотнома ҳисоб-китобни тақдим этиши ва имтиёздан бутун 2019 йил учун фойдаланиши мумкин. Бунинг учун 9 ой учун тушум кўрсаткичлари ҳамда имтиёзни қўллаш – ЯСТдан озод этилишни кўрсатган ҳолда 2019 йилги ҳисоб-китобни тақдим этиш керак;

Ихтисослаштириш тўғрисидаги маълумотнома ҳисоб-китоби асосида 2019 йил учун Фойда солиғининг ҳисоб-китобини (IV чорак учун) топшираётганда ушбу солиқ бўйича ҳам имтиёздан фойдаланса бўлади.

 

Эътибор беринг! Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарори билан фойда солиғи ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи билан бирлаштириб юборилди. Бунда ушбу солиқлардан бирини тўлашдан тўлиқ озод қилиш кўринишидаги вақтинчалик имтиёзларга эга бўлган юридик шахслар фойда солиғини имтиёзлар амал қилиш муддати тугагунча 2 баравар пасайтирилган ставкада тўлашлари керак эди (ПҚ-3454-сон қарорга 7-илова изоҳи). Мазкур тартиб 2019 йилда ҳам сақлаб қолинган (26.12.2018 йилдаги ­ПҚ-4086-сон қарорнинг 4-банди).

ПҚ-2687-сон қарорга биноан фойда солиғи бўйича имтиёз тақдим этилган эди. 2016 йилда амалда бўлган ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича имтиёз берилмаган. Бинобарин, имтиёзнинг амал қилиш муддати тугагунга қадар корхона фойда солиғини 2 баравар пасайтирилган ставкада – яъни 6%да тўлаши керак. Фойда солиғи ставкалари 2007 йилги таҳрирдаги Солиқ кодексининг ­159-1-моддасида белгиланган.

 

Ольга БУСАРОВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

 

Прочитано: 401 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика