Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 04 / Норматив лойиҳалар

Ҳисобот шаклларига тузатиш киритилади

 

Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси ҚҲТБТ порталида эълон қилинди.

 

Солиқ кодекси, «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддаси ва «Давлат божи тўғрисида»ги, «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги қонунларга мувофиқ ҳисоботнинг қуйидаги шакллари тасдиқланади (лойиҳага иловаларда келтирилган):

қўшилган қиймат солиғи бўйича;

акциз солиғи бўйича;

юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича;

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўлов бўйича;

ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ва тижоратбоп топилма бонуси бўйича;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича;

юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича;

юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича;

айланмадан олинадиган солиқ тўлови бўйича;

қатъий белгиланган миқдордаги солиқ бўйича;

давлат божи ва автотранспорт йиғими бўйича;

товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимлар бўйича ва бошқалар.

2019 йил учун солиқ ҳисоботи 2019 йилда амал қилган тартиб ва шакллар асосида, бироқ янги таҳрирдаги Солиқ кодексида назарда тутилган муддатларда тақдим этилади.

 

Лойиҳа 2020 йил 2 февралга қадар муҳокамада бўлади, ўзгартирилиши ёки унга қўшимча киритилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.

 

Прочитано: 458 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика