Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 04 / Бухгалтерга тавсиялар

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича аванс тўловлари суммаси қандай ҳисобланади

 

Солиқ даврикалендарь йил мобайнида солиқ тўловчилар юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича аванс тўловларини тўлайдилар. Мазкур норма Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассасалар орқали амалга оширмайдиган норезидент юридик шахсларга татбиқ этилмайди (Солиқ кодексининг 417-моддаси 4-қисми).

 

Аванс тўловлари қуйидагича тўланади:

айланмадан солиқ тўловчилар томонидан – йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 10-кунидан кечиктирмай;

айланмадан солиқ тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан – йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида ҳар ойнинг 10-кунидан кечиктирмай (Солиқ кодексининг 417-моддаси 6-қисми).

Солиқ даврида солиқ бўйича аванс тўловлари суммаси ҳисоб-китоб бўйича тўланиши лозим бўлган солиқ суммасига нисбатан 10%дан ортиқ камайтирилган тақдирда, солиқ органи аванс тўловларини солиқнинг ҳақиқий суммасидан келиб чиқиб, пеня ҳисоблаган ҳолда қайтадан ҳисоблаб чиқади (Солиқ кодексининг ­417-моддаси 9-қисми).

 

Маълумотнома қачон тақдим этилади

Солиқ тўловчилар жорий солиқ даври учун солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани солиқ органларига қуйидаги муддатларда тақдим этадилар (Солиқ кодексининг 417-моддаси 5-қисми):

янги ташкил қилинганлар – давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан 30 кундан кечиктирмай;

солиқ бўйича мажбуриятлари солиқ даври мобайнида юзага келган солиқ тўловчилар – солиқ мажбурияти юзага келган санадан эътиборан 30 кундан кечиктирмай;

қолган барча солиқ тўловчилар – жорий солиқ даврининг 10 январигача.

 

Солиқ даври мобайнида мўлжалланаётган солиқ базаси ўзгарган тақдирда, солиқ тўловчи солиқ суммаси тўғрисида аниқлаштирилган маълумотнома тақдим этишга ҳақли. Бунда солиқ даврининг қолган қисми учун аванс тўловларига солиқнинг ўзгариш суммасига тенг улушларда тузатиш киритилади (Солиқ кодексининг 417-моддаси 7-қисми).

 

Қандай шакл бўйича

2020 йил учун мўлжалланаётган мол-мулк солиғи суммаси тўғрисидаги маълумотнома 2019 йилда амал қилган шакл бўйича тақдим этилади (МВ ва ДСҚнинг 30.12.2019 йилдаги 06/04-01-32/3953 ва 12-37999-сон ахборот хати; 7-илова, АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Солиқ ҳисоботини қабул қилиш тизимида 2020 йил учун маълумотномаларнинг қуйидаги иккита тавсия этилаётган шакли жойлаштирилган:

1) айланмадан солиқ тўловчилар;

2) айланмадан солиқ тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар учун.

Шаклларда қуйидагича изоҳ берилган: «Кўчмас мулк жойлашган жой бўйича давлат солиқ хизмати органларига Маълумотнома тақдим этишда Маълумотнома фақат кўчмас мулк объектлари қисмида тўлдирилади. Бунда солиқ ҳисобида турган жой бўйича Маълумотнома тақдим этилганда ушбу кўчмас мулк ҳисобга олинмайди». Яъни, сизда солиқ ҳисобида турган жой бўйича жойлашмаган кўчмас мулк объектлари бўлса, улар жойлашган жойдаги солиқ органига тақдим этиладиган Маълумотномада ушбу объектларни акс эттиринг.

 

Маълумотномани тўлдириш учун маълумотлар қандай тайёрланади

Аванс тўловлари мўлжалланаётган солиқ базасидан ва тегишли солиқ ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.

Маълумотномани тўлдириш учун қуйидаги кўрсаткичлар ҳисобланиши лозим:

1) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларда рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган бинолар ва иншоотларнинг мўлжалланаётган солиқ солинадиган ўртача йиллик қолдиқ қиймати.

Экспертларнинг фикрича, қурилиш ташкилотлари, буюртмачилар ёки иморатларни қурувчилар балансида кейинчалик сотиш учун мўлжалланган нотурар жой бинолари ва иншоотларига солиқ солиниши ёки солинмаслиги масаласи низоли ҳисобланади.

Бир томондан, улар кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказадиган органларда рўйхатдан ўтказилиши лозим. Бошқа томондан, улар бўйича ўртача йиллик қолдиқ қийматни аниқлаб бўлмайди, сабаби улар асосий воситалар ҳисобланмайди. Қолдиқ қиймат – бу фақат асосий воситаларга нисбатан қўлланиладиган бухгалтерия ҳисоби атамаси.

Мол-мулк ҳисоб-китобига қуйидагиларни киритманг:

солиқ солиш объекти сифатида қаралмайдиган (Солиқ кодексининг 411-моддаси 3-қисми);

у бўйича Солиқ кодекси ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга кўра имтиёзлар мавжуд бўлса.

 

1-ҚАДАМ.

Бинолар ва иншоотларнинг қолдиқ қийматини қуйидаги формула бўйича аниқланг:

Қолдиқ қиймат = Дастлабки (тикланиш) қиймат –
Ҳисоб сиёсатида белгиланган усуллар бўйича ҳисобланган амортизация

Қолдиқ қиймат 2020 йилнинг ҳар бир ойи охирги санасидаги ҳолатга кўра, яъни 31 январь, 29 февраль, 31 март ва шу тариқа 31 декабрдаги ҳолатга кўра аниқланиши лозим.

Қолдиқ қийматни аниқлаш учун сизга қуйидагилар керак бўлади:

2020 йил 1 январдаги ҳолатга кўра 0120-счётда ҳисобга олинган бино ва иншоотларнинг дастлабки (тикланиш) қиймати, бунда мажбурий тартибдаги қайта баҳолаш ҳисобга олинади (АВ томонидан 4.12.2002 йилда 1192-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом);

ҳар бир ой охирига жамланган амортизация суммаси. Бунинг учун 2020 йил 1 январдаги ҳолатга кўра 0220-счётда ҳисобга олинган бино ва иншоотлар бўйича жамланган эскиришни қайта баҳоланг, унга 2020 йилнинг тегишли ойлари учун ҳисобланган эскиришни қўшинг. Масалан, 2020 йил февраль охирига эскиришни аниқлаш учун 2020 йил 1 январдаги ҳолатга кўра қайта баҳоланган эскиришга 2020 йил январь ва февраль учун эскиришни қўшиш керак.

 

2020 йилнинг ойлари учун амортизацияни асосий воситаларнинг қайта баҳоланган дастлабки (тикланиш) қийматидан келиб чиққан ҳолда, яъни асосий воситаларнинг ҳар йилги мажбурий қайта баҳоланиши ўтказилгандан кейин ҳисоблаш лозим.

 

2-ҚАДАМ.

Ўртача йиллик қолдиқ қийматни қуйидаги формула бўйича аниқланг:

Ўртача йиллик қолдиқ қиймат = 1/12 х (31 январдаги ҳолатга кўра қолдиқ қиймат +
29 февралдаги ҳолатга кўра қолдиқ қиймат + … + 2020 йил 31 декабрдаги ҳолатга кўра қолдиқ қиймат)

Янги таҳрирдаги Солиқ кодексидаги янгилик: тўлиқ амортизацияланадиган кўчмас мулк бўйича 3 йилда камида бир марта аниқланадиган қайта баҳолаш (бозор) қиймати солиқ солинадиган база ҳисобланади (Солиқ кодексининг 412-моддаси 1-қисми). Балансингизда тўлиқ амортизацияланадиган кўчмас мулк мавжуд бўлса, ҳар бир объектнинг бозор қиймати қисқа муддатларда аниқланиши лозим.

2) тугалланмаган қурилишнинг мўлжалланаётган ўртача йиллик қиймати.

Қурилиши тугалланмаган объектларга қуйида белгиланган муддатларда қурилиши  якунланмаган объектлар киради:

лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган норматив муддатда;

норматив муддат белгиланмаган бўлса – объект қурилишига ваколатли бўлган органнинг рухсатномаси олинган ойдан эътиборан 24 ой ичида (Солиқ кодексининг 411-моддаси 2-қисми).

  

1-ҚАДАМ.

Сиз учун ҳар йилги қайта баҳолаш мажбурий бўлса, 2020 йил 1 январдаги ҳолатга кўра 0800-счётда ҳисобга олинган қурилиши тугалланмаган объектни мажбурий қайта баҳолашдан ўтказинг.

 

2-ҚАДАМ.

Объектлар тугалланмаган қурилиш таркибида бўлган муддатларни аниқланг. Ушбу маълумотни лойиҳа-смета ҳужжатларидан, шунингдек ташкилотингиздаги қурилиш учун масъул бўлган мутахассислардан олишингиз мумкин.

Қурилиши тугалланмаган объект 2020 йил мобайнида асосий воситалар таркибига ўтказилса, аванс тўловлари тегишли даврлар бўйича ҳисобланиши мумкин. Яъни қайсидир ойларда ушбу объект қурилиши тугалланмаган объект, кейинчалик эса – асосий восита (бинолар ёки иншоотлар) сифатида ҳисобга олинади.

 

3-ҚАДАМ.

Ўртача йиллик қийматни қуйидаги формула бўйича аниқланг:

Ўртача йиллик қиймат = 1/12 х (31 январдаги ҳолатга кўра қиймат +
29 февралдаги ҳолатга кўра қиймат + … + 2020 йил 31 декабрдаги ҳолатга кўра қиймат)

3) темир йўллар, магистраль қувурлар, алоқа ва электр узатиш линиялари, шунингдек мазкур объектларнинг ажралмас технологик қисми бўлган иншоотларнинг мўлжалланаётган ўртача йиллик қолдиқ қиймати.

Ушбу кўрсаткич бино ва иншоотларга ўхшаш тартибда аниқланади, бироқ бунда тегишли АВ объектлари бўйича дастлабки (тикланиш) қиймати ва амортизация кўрсаткичларидан фойдаланилади (МВ ва ДСҚнинг 10.01.2020 йилдаги 06/04-01-32/59 ва 17/3-00726-сон ахборот хати).

4) қурилиш ташкилотлари ёки иморатларни қурувчилар балансида кейинчалик сотиш учун кўрсатилган турар жой кўчмас мулк объектларининг мўлжалланаётган ўртача йиллик қиймати, кўчмас мулк объекти фойдаланишга топширилгандан кейин 6 ой ўтгач.

Бинобарин, Солиқ кодексида «турар жой кўчмас мулк объектларининг қиймати» деганда айнан нима – тайёр маҳсулотлар ёки товарларнинг счётларида ҳисобга олинган таннарх тушуниладими ёхуд жорий (бозор) қийматими, белгиланмаган.

Ноаниқлик туфайли кейинчалик солиқ тўловчилар ва солиқ органлари ўртасида низолар келиб чиқиши мумкин.

Бундан ташқари, бухгалтернинг иши давомида турар жой кўчмас мулкининг сотилиши муддати аниқ бўлмаса, унинг ўртача йиллик қийматини аниқлаш бўйича мураккабликлар юзага келиши мумкин.

Бухгалтер объектларнинг ўртача йиллик қийматини аниқлаш учун қуйидагиларни амалга ошириши лозим:

ҳар бир ой охирига реализация қилинмаган объектлар қийматини прогнозлаш;

ҳар бир ой охирига реализация қилинмаган объектлар қийматини қўшиш;

ҳосил бўлган сумманинг 1/12 қисмини аниқлаш.

Ушбу кўрсаткичларни ҳисоблаган ҳолда тегишли солиқ ставкаларидан фойдаланиб, аванс тўловлари тўғрисидаги маълумотномани тўлдиринг (Солиқ кодексининг 415-моддаси).

Ўзбекистон норезидентларининг кўчмас мулк объектларига нисбатан солиқ базаси ушбу мол-мулкларнинг ўртача йиллик қиймати ҳисобланади (Солиқ кодексининг 412-моддаси 2-қисми).

 

Олег ЦОЙ, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОР ҚАТЪИЙ БЕЛГИЛАНГАН МИҚДОРДА ЖШДСни ҚАНДАЙ ТЎЛАЙДИ

 

Жорий йилнинг 1 январидан календарь йилда товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромади 100 млн сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркорлар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлайдилар.

Улар солиқни қандай тўлашни танлашга ҳақли бўлади:

қатъий белгиланган миқдорда;

жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация асосида (Солиқ кодексининг 385-моддаси 2-қисми). 

 

Солиқ органини хабардор қилиш

Танланган солиқ тўлаш тартибига ўтиш учун қуйидагиларни амалга оширасиз:

унинг давлат рўйхатидан ўтказилиши чоғида кўрсатиш;

доимий яшаш жойи бўйича солиқ органларига жорий йилнинг 25 январидан кечиктирмасдан танланган солиқ тўлаш тартиби тўғрисида билдириш хатини тақдим этиш (Солиқ кодексининг 385-моддаси 4-қисми).

 

Солиқ органини белгиланган муддатда хабардор қилмаган бўлсангиз, сиз жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида ЖШДС тўловчи ҳисобланасиз.

 

Солиқ ставкаси

Қатъий белгиланган миқдорда ЖШДСни ҳисоб-китоб қилиш ва тўлаш учун якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ)нинг фаолият тури ва уни амалга оширадиган жойига қараб белгиланган ставка қўлланилади.

2020 йилги қатъий белгиланган солиқ миқдорлари (9.12.2019 йилдаги ЎРҚ-589-сон Қонунга 13-илова):

Т/р

 

Фаолият тури

 

Қатъий белгиланган бир ойлик сумма (сўмда)

 

Тошкент шаҳри

 

Нукус шаҳар ва вилоят марказлари бўлган шаҳарлар

 

Бошқа шаҳарлар

 

Бошқа аҳоли пунктлари

 

1

 

Чакана савдо:

 

 

 

 

 

 

озиқ-овқат товарлари ва ноозиқ-овқат товарлари билан

 

750 000

 

600 000

 

300 000

 

200 000

 

 

деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан

 

250 000

 

150 000

 

100 000

 

50 000

 

 

газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан

 

250 000

 

150 000

 

100 000

 

50 000

 

2

 

Маиший хизматлар

 

250 000

 

150 000

 

100 000

 

50 000

 

3

 

Қадоқлаш ускуналаридан фойдаланмаган ҳолда уй шароитида миллий ширинликлар, қандолат маҳсулотлари, қуртни тайёрлаш ва сотиш ҳамда миллий нон, патир, попкорн, фрезерда музқаймоқ, салқин ичимликлар, айрон, гўжа, салатлар, тузламалар тайёрлаш ва сотиш, шунингдек уй шароитида доналаб сотиладиган таомларнинг айрим турларини тайёрлаш ва ўтириш жойлари ташкил этмасдан ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан ажратилган махсус жойларда сотиш

 

225 000

 

150 000

 

75 000

 

50 000

 

4

 

Болалар ўйин автоматлари

 

225 000

 

150 000

 

100 000

 

50 000

 

5

 

Бошқа фаолият турлари

 

225 000

 

150 000

 

100 000

 

50 000

 

6

 

Автомобиль транспортида юк ташиш хизматлари:

 

 

 

3 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун

 

150 000

 

 

3 тоннадан ортиқ юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун

 

225 000

 

 

Жисмоний шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқни тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари:

Якка тартибдаги тадбиркор:

 

Солиқ тўланади:

 

1) бир нечта фаолият тури билан шуғулланган тақдирда

 

ҳар бир фаолият тури учун алоҳида-алоҳида

 

2) давлат рўйхатидан ўтказилмаган жойда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширган тақдирда

 

иккита ставкадан энг юқориси бўйича:

– рўйхатдан ўтказилган жойда;

– фаолиятни ҳақиқатда амалга ошираётган жойда

3) I ёки II гуруҳ ногирони бўлганда

 

фаолият тури ва уни амалга ошириш жойидан қатъи назар, белгиланган ставканинг 50%ини, бироқ бир ойда БҲМнинг 50%идан кўп бўлмаган миқдорда

 

4) ҳунармандчилик фаолияти маҳсулотлари (товарлар, хизматлар) ни ишлаб чиқариш ва реализация қилишда («Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси бўлганда)

 

ушбу фаолият тури бўйича солиқ тўланмайди

 

5) мол-мулкни ижарага берганда

 

12%лик ставка бўйича ЖШДС*

 

6) болалар ўйин автоматлари билан боғлиқ хизматларни кўрсатганда

 

ҳар бир жиҳозланган жой (бирлик) учун

 

 

*Солиқ кодексининг 380-моддасига мувофиқ солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини ҳисобга олган ҳолда. 

 

Тўлаш муддатлари

Қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўловчининг рўйхатдан ўтган жойи бўйича тўланади. Солиқ тўлаш муддати – ҳар ойда, тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган ойнинг 15 санасидан кечиктирмай (Солиқ кодексининг 392-моддаси 1-қисми).

Агар эндигина ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтган бўлсангиз, қатъий белгиланган миқдорда солиқни давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан кейинги ойдан эътиборан тўлайсиз (Солиқ кодексининг 392-моддаси 2-қисми).

 

Тадбиркорлик фаолиятини муайян муддатга тўхтатган бўлсангиз, ўз фаолиятингизни тўхтатгунингизга қадар тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказувчи органга бу ҳақда ариза беринг ва бир вақтнинг ўзида давлат рўйхатидан ўтганлик ҳақидаги гувоҳномани топширинг. Ходимларни ёллаган бўлсангиз, ҳар бир ёлланган ходимга берилган ҳисобга олиш карточкаларини ҳам солиқ ҳисобида турган жойидаги солиқ органига топширинг.

 

Бошқа даромадлар бўйича ЖШДС тўлаш

Якка тартибдаги тадбиркор қатъий белгиланган солиқ тўланадиган фаолиятдан олинган даромадлари қаторида жисмоний шахсларнинг бошқа турдаги даромадлари бўйича алоҳида ҳисоб юритади. Бу турдаги даромадлар бўйича ЖШДС белгиланган ставкаларда, жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация асосида тўланади (Солиқ кодексининг 392-моддаси 4-қисми):

Даромад тури

 

Солиқ ставкаси

 

Солиқ агентида солиқ солинмайдиган мулкий даромадлар

 

12%**

 

Фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тариқасида олинган даромадлар*

 

Солиқ агентида солиқ солинмаган моддий наф тарзидаги даромадлар

 

Республикадан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлар

 

Солиқ агентлари бўлмаган манбалардан олинган даромадлар

 

Дивидендлар ва фоизлар

 

5%

 

 

*Ижодий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ, ҳақиқатда қилинган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатларни чегирган ҳолда, бироқ чегирма олинган жами даромад суммасининг 30%идан кўп бўлмаслиги керак.

**Солиқ кодексининг 380-моддасига мувофиқ солиқ имтиёзлари ва уларнинг қўлланилиш тартибини ҳисобга олган ҳолда.

 

Ҳисоб ва ҳисобот

Қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўловчи ЯТТ даромадлар олиш билан боғлиқ бўлган даромадлар ва харажатлар ҳисобини қуйидаги тасдиқланган шакллардаги даромадлар ва харажатларни ҳисобга олиш регистрларида юритиши лозим (Солиқ кодексининг 392-моддаси 8, 10-қисмлари): 

1) якка тартибдаги тадбиркорнинг (оилавий тадбиркорлик субъектининг) даромадларини ва харажатларини ҳисобга олиш китоби;

2) товар чеклари китоби (11-илова, АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари якка тартибдаги тадбиркор солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органлари томонидан унинг аризаси асосида рўйхатдан ўтказилади (Солиқ кодексининг ­392-моддаси ­11-қисми).

 

Даромадларни ва харажатларни ҳисобга олиш регистрларини охирги ёзув киритилган пайтдан эътиборан 5 йил мобайнида сақланг. Уларга рақамлар қўйилган, ип ўтказиб боғланган ва тегишли солиқ органининг муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак (Солиқ кодексининг 359-моддаси 6-қисми).

 

Якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни солиқ ҳисобида турган жойидаги солиқ органларига йилнинг ҳар бир чораги якунлари бўйича тақдим этади. Ҳисоботни тақдим этиш муддати – ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай (Солиқ кодексининг 392-моддаси 12-қисми). 

 

Шохиста ЯКУБОВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

 

Прочитано: 640 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика