Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 04 / Бухгалтерга тавсиялар

Доимий муассасалар учун ҚҚС: ҳисобга туриш ва ҳисоб-китоб

 

Чет эл юридик шахси Ўзбекистонда доимий муассаса орқали фаолият юритади. 2020 йил 1 январдан бошлаб ДМ ҚҚС тўловчиси бўлди. Улар солиқни мустақил равишда тўлайдиларми ёки солиқ агентлари орқалими?

 

Солиқ кодексининг 36-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида доимий муассасани ташкил этишга олиб келувчи фаолиятни амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ДМ сифатида солиқ органида рўйхатдан ўтиши (СТИР олиши) шарт.

Бунда ДМ ҚҚС тўловчи сифатида махсус ҳисобга қўйилади ва ҚҚС тўловчининг махсус рўйхатдан ўтиш рақамини олади.

2020 йил 1 январь ҳолатига ДМга эга бўлган чет эл юридик шахси 2020 йил 1 январдан ҚҚС тўловчи сифатида ҳисобга туриши лозим. Бунинг учун ДМ 2020 йил 1 февралга қадар жойлашган жойи бўйича солиқ органларига ҳисобга туриш тўғрисидаги аризани тақдим этиши керак.

Солиқ органларида ДМ сифатида ҳисобга турмайдиган чет эл юридик шахси томонидан реализация қилиш жойи Ўзбекистон ҳисобланган товарларни (хизматларни) реализация қилиш чоғида солиқ агентлариушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчилар ҚҚС тўлайдилар. Ўзбекистон юридик шахслари ва якка тартибдаги тадбиркорлари, шунингдек чет эл юридик шахсларининг доимий муассасалари солиқ агенти бўлиши мумкин (Солиқ кодексининг 255-моддаси). Солиқ агентлари чет эл юридик шахсининг солиқ мажбуриятларининг бажаришлари сабабли солиқ органларида алоҳида рўйхатдан ўтишлари талаб этилмайди.

Жисмоний шахсларга электрон шаклда хизмат кўрсатадиган юридик шахслар бундан мустасно. Мазкур тоифадаги солиқ тўловчилар ҚҚС тўловчи сифатида мустақил равишда ҳисобга туришлари лозим (Солиқ кодексининг 278-моддаси).

 

– Чет эл юридик шахси Ўзбекистонда бир нечта шартномани амалга оширади. У фаолиятни амалга ошириш жойидаги бир ДСИда бир нечта ДМни рўйхатдан ўтказган. Ҳар бир ДМни ҚҚС тўловчи сифатида алоҳида рўйхатдан ўтказиш зарурми?

 

– Ўзбекистонда фаолиятни ваколатхона ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари фаолиятни амалга ошириш жойидаги солиқ органларида ҳисобга қўйилиши лозим (Солиқ кодексининг 128-моддаси). Шу тариқа, ҳар бир мустақил ДМ махсус рақам олган ҳолда ҚҚС тўловчи сифатида алоҳида ҳисобга туриши лозим.

Бунда, чет эл юридик шахси битта солиқ органида рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган 2 ва ундан ортиқ доимий муассаса ташкил этилишига олиб келувчи тадбиркорлик фаолиятини амалга оширса, битта доимий муассаса барча шундай доимий муассасалар гуруҳи бўйича рўйхатдан ўтказилиши лозим (Солиқ кодексининг 36-моддаси 17-қисми). Тегишинча, ушбу ҳолатда ҚҚС тўловчи сифатида махсус рўйхатдан бир марта ўтилади.

 

Эътибор беринг

Мазкур қоида қурилиш майдони, қурилиш, монтаж қилиш ёки йиғиш объекти ёхуд улар билан боғлиқ кузатув (назорат қилиш) фаолиятига нисбатан татбиқ этилмайди. Мазкур ҳолатда ДМлар алоҳида рўйхатдан ўтказилади, солиқларни ҳисоблайди ва ҳисобот ҳам алоҳида топширилади.

 

1-МИСОЛ. Норезидент бир туманда турли субъектларга хизматлар кўрсатади

Норезидент Тошкент шаҳрида Миробод туман ДСИда рўйхатдан ўтказилган «А» Ўзбекистон корхонасига хизмат кўрсатади. Ушбу хизматлар бўйича норезидент амалга ошираётган фаолият Миробод туман ДСИда рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган ДМ ташкил этишга олиб келади. Шу билан бирга, норезидент Миробод туман ДСИда рўйхатдан ўтказилган бошқа «Б» Ўзбекистон корхонасига ҳам шундай хизматлар кўрсатади, норезидентнинг ушбу фаолияти ҳам ДМ ташкил этишга олиб келади. «А» корхонаси ҳам, «Б» корхонаси ҳам бир тумандаги солиқ органида рўйхатдан ўтказилганлиги сабабли Солиқ кодексининг 36-моддаси 17-қисмидаги нормаларга мувофиқ бундай норезидент бир ДМни ушбу туманда битта СТИР ва битта ҚҚС тўловчи рўйхат рақамини олган ҳолда рўйхатдан ўтказиши лозим.

 

2-МИСОЛ. Норезидент бир туманда турли буюртмачилар учун бир нечта объектларни қуради

Норезидент Бухоро вилояти Олот туманида «А» компанияси учун қурилишни амалга оширмоқда. Шу норезидент яна Бухоро вилояти Олот туманида «Б» компанияси учун ҳам қурилиш ишларини олиб бормоқда. Солиқ кодексининг 36-моддаси 17-қисмидаги нормалар қурилиш майдони, қурилиш, монтаж қилиш ёки йиғиш объекти ёхуд улар билан боғлиқ кузатув (назорат қилиш) фаолиятига нисбатан татбиқ этилмайди. Бинобарин, ушбу норезидент «А» ва «Б» компаниялари бўйича ҳар бир қурилиш майдонини алоҳида-алоҳида ҳисобга қўяди, шунингдек солиқ суммасини алоҳида ҳисоблайди ва солиқ ҳисоботини топширади.

 

– Чет эл юридик шахси Ўзбекистонда бир нечта шартномалар бўйича ишларни амалга оширади, шу муносабат билан бир неча ДМни Ўзбекистоннинг турли минтақаларида рўйхатдан ўтказган. Мазкур ҳолатда ҳар бир ДМни ҚҚС тўловчи сифатида алоҳида рўйхатдан ўтказиш зарурми?

 

– Чет эл юридик шахсининг бир нечта ДМни ташкил этишга олиб келувчи Ўзбекистонда амалга оширган фаолияти Ўзбекистоннинг турли минтақаларида амалга ошириладиган бўлса,  ҳар бир ДМ бўйича солиқ органларида алоҳида ҳисобга қўйилиши лозим. Шу тариқа ҚҚС сифатида рўйхатдан ўтилади: ҳар бир ДМ мустақил равишда ҚҚС тўловчи сифатида ҳисобга туриши ва махсус рақам олиши лозим.

 

МИСОЛ. Норезидент турли туманларда ҳар хил субъектларга хизматлар кўрсатади

Норезидент Тошкент шаҳрида Миробод туман ДСИда рўйхатдан ўтказилган «А» Ўзбекистон корхонасига, шунингдек Бухоро вилояти Олот туманида «Б» компаниясига хизматлар кўрсатади. Ушбу хизматлар бўйича норезидент амалга ошираётган фаолият иккита ДМ ташкил этилишига олиб келади: биттаси Тошкент шаҳар Миробод ДСИда, иккинчиси эса – Бухоро вилояти Олот туман ДСИда рўйхатдан ўтказилиши лозим. Ҳар бир ДМга СТИР ва ҚҚС тўловчининг рўйхат рақами берилади.

 

buxgalter.uz сайти материали асосида.

Прочитано: 764 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика