Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 04 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Иккинчи навбатда нима ҳисобдан чиқарилади

 

Марказий банк, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қарори (АВ томонидан 17.01.2020 йилда 2342-10-сон билан рўйхатдан ўтказилган) Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимчалар киритилди.

 

Тақдим этилган талабларни қаноатлантириш учун асосий ҳисобварақда маблағлар етарли бўлмаган тақдирда пул-ҳисоб-китоб ҳужжатлари 2-сон картотекага кирим қилинади. Шундан кейин барча тўловлар муайян кетма-кетликда амалга оширилади (навбатдан ташқари, биринчи, иккинчи ёки учинчи навбатда, таҳр.).

Тузатишлар билан навбатдан ташқари ва биринчи навбатдаги тўловлар амалга оширилгандан кейин иккинчи навбатда, календарь навбати тартибида бажариладиган мажбуриятларнинг рўйхатига қўшимча киритилди. Унга қуйидагилар киритилди:

Давлат бюджети ҳисобидан берилган бюджет ссудаси, кредит линияси ва улар бўйича ҳисобланган фоизлар;

Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ресурслари ҳисобидан берилган кредитлар бўйича қарзлар ва улар бўйича тўловлар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 17.01.2020 йилдан кучга кирди.

 

norma.uz.

 

Прочитано: 388 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика