Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 44 / Амалий бухгалтерия

Ижарага олинган мол-мулк ҳисоби балансдан ташқари счётда

 

Муассисимиз ижара шартномасига асосан вақтинча фойдаланиш учун офис мебели ва компьютерни ижарага бераяпти. Корхонамиз улардан фойдалангани учун ярим йилда бир марта ЖШДСни чегирган ҳолда ижара тўловини тўлайди.

Ижарага олинган мол-мулк ва ижара тўлови тўланганлиги балансда қайси проводкалар орқали акс эттирилади?

 

– Оператив ижара объекти ижарачи томонидан балансдан ташқари счётларда оператив ижара шартномасида кўрсатилган қийматда ҳисобга олинади (АВ томонидан 24.04.2009 йилда 1946-сон билан рўйхатдан ўтказилган ­6-сон БҲМСнинг 47-банди).

Бу мол-мулкни ижарага бериш ана шу мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқининг бошқа кишига ўтказилишига олиб келмаслиги билан боғлиқдир («Ижара тўғрисида»ги Қонуннинг 9-моддаси).

Оператив ижарада ижара объектига эгалик қилиш билан боғлиқ таваккалчиликлар ижарага олувчига ўтмайди. Ижара объекти ижарага олувчининг балансида ҳисобга олинмайди. Ижарага олувчининг балансдан ташқари счётида фақат унинг қиймати кўрсатилади.

Бухгалтерия ҳисобида жисмоний шахсдан мол-мулкни оператив ижарага олиш қуйидагича расмийлаштирилади.

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Оператив ижара шартномаси бўйича мол-мулк келиб тушди

 

001-«Оператив ижарага олинган асосий воситалар»

 

 

Ижара тўловини ҳисоблаш акс эттирилади (ҳар ойда)

 

Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар

 

6910-«Тўланадиган оператив ижара»

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушлаб қолинди

 

6910-«Тўланадиган оператив ижара»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (ЖШДС)»

 

Ижара тўлови акс эттирилди

 

6910-«Тўланадиган оператив ижара»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

 

Даромад тўлаш манбаи ҳисобланган корхона ижара шартномаси бўйича жисмоний шахсга ижара тўловини тўлайди. Жисмоний шахснинг даромадига ижара тўловчи суммаси ва белгиланган ЖШДС ставкасидан келиб чиққан ҳолда солиқ солинади. Жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқнинг ҳисобланган суммаси ижара тўлови ҳақиқатда тўланганда ушлаб қолинади. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг тўғри ушлаб қолиниши ва ўз вақтида бюджетга ўтказилиши учун жавобгарлик ижарага олувчи корхонанинг зиммасида бўлади (Солиқ кодексининг 185-моддаси). 2019 йилги ЖШДС ставкаси – 12%.

Ижарага берувчига ҳисобланган даромад ва ушлаб қолинган ЖШДС қуйидагиларда акс эттирилади:

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўлов ҳисоб-китобида (ДСҚ ва МВнинг АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 2-илова);

Ҳар бир жисмоний шахс кесимида ҳисобланган мулкий даромадлар ва мазкур даромадлар бўйича тўлов манбаида ушлаб қолинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида маълумотда (ЖШДС ва ЯИТ ҳисоб-китобига 6-илова).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 81 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика