Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 44 / Солиқ солиш

Ставка ўзгартирилганда ижара шартномасини сақлаб қолиш

 

Корхона узоқ муддатли шартномалар бўйича жисмоний шахсдан юк автомобилларини ижарага олади. 2018 йилда 3 йилга ижара шартномаси тузилди, ижара тўлови суммаси – ойига 645 000 сўм (Президентнинг қарори билан 2018 йилга шундай белгиланган). 2019 йилда ушбу ставка 940 000 сўмга ўзгартирилди, бироқ ижара шартномаси қайта тузилмаган.

1. 2019 йилда юк автотранспорти ижараси учун тўлов манбаида ЖШДС қандай ҳисобланади? Ижара шартномаси муддати 3 йил бўлганлиги боис 645 000 сўмданми ёки ижарага олинган мол-мулкни энг кам ставкаси ҳар йили ўзгартириладими?

2. Юк автотранспортига жисмоний шахс билан тузилган ижара шартномаси қайта тузилиши лозимми?

 

1

Жисмоний шахсга ижара тўлови тўланганда, у солиқ солинадиган мулкий даромадга эга бўлади (Солиқ кодексининг 176-моддаси 3-банди). Корхона тўлов манбаи сифатида ундан ЖШДС ушлаб қолиши лозим. Яъни эгасига ижара тўлови солиқни чегирган ҳолда берилади (Солиқ кодексининг 184-моддаси 2-қисми 3-банди). Ҳар бир солиқ даврида (йил) ушбу йил учун белгиланган ставкалар ва ЖШДСни ҳисоблаш қоидалари қўлланиши лозим.

2018 йил. Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга энг кам ставка бўйича – 7,5% ЖШДС солинади (2018 йилда амал қилган таҳрирдаги Солиқ кодексининг 181-моддаси, 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорга 8-илованинг 4-изоҳи). Бунда жисмоний шахсда юк автотранспорти ижараси учун тўлов суммаси шартнома бўйича исталган миқдорда белгиланиши мумкин. Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар шартномада белгиланган ижара тўлови суммасидан келиб чиққан ҳолда, бироқ энг кам ижара тўлови ставкасидан келиб чиқиб ҳисобланган миқдордан - ойига 645 000 сўмдан кам бўлмаган ижара тўлови суммасига солиқ солинади ­(ПҚ-3454-сон қарорга 25-илованинг 2-банди).

2019 йил. Жисмоний шахсларнинг даромадларига, шу жумладан ижарадан олинган даромадларга 12%лик ставкада ЖШДС солинади (Солиқ кодексининг 181-моддаси). Бунда 2018 йилдагига ўхшаш тарзда, мол-мулкдан олинган даромадларга шартномада белгиланган ижара тўлови суммасидан келиб чиққан ҳолда, бироқ энг кам ижара тўлови ставкасидан ҳисобланган миқдордан – ойига 940 000 сўмдан кам бўлмаган ижара тўловчи суммасига солиқ солинади (26.12.2018 йилдаги ­ПҚ-4086-сон қарорга 24-илованинг 2-банди).

 

2

Юк автотранспортига жисмоний шахс билан тузилган ижара шартномаси суммаси ўзгартирилмаса ҳам бўлади.

Шартномада кўрсатилган ижара тўлови суммаси исталган миқдорда бўлиши мумкин – у ижарага берувчи ва ижарага олувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади. Ижара тўлови суммаси қонун ҳужжатларида белгиланмаган, балки ижарага беришдан олинган даромадлардан ЖШДСни ҳисоб-китоб қилиш қоидалари кўрсатилган.

 

МИСОЛ. Юк автотранспортининг эгаси ҳисобланган жисмоний шахс билан тузилган шартномада ижара тўлови суммаси 645 000 сўм этиб белгиланган. Тўлов ҳар ойда, 5-санадан кечиктирмай амалга оширилади. ЖШДС ҳам 5-санадан кечиктирмай ўтказилиши лозим.

2018 йил. Ҳар ойда 48 375 сўм (645 00 х 7,5%) миқдорида ЖШДС ҳисобланади. Юк автомобили эгасига 596 625 сўм (645000 – 48 375) берилади (ёки пластик картасига ўтказилади).

2019 йил. Ҳар ойда 112 800 сўм (940 000 х 12%) миқдорида ЖШДС ҳисобланади. Юк автомобили эгасига 532 200 сўм (645 000 – 112 800) берилади (ёки пластик картасига ўтказилади).

 

Ижарага берувчи мазкур шартнома бўйича 2019 йилда 2018 йилдагига нисбатан ойма-ой 64 425 сўм камроқ олади. Ижарага олувчи корхона учун эса 2019 йилда ижара хизматлари қиймати ўзгармайди, ойига 645 000 сўмга тенг бўлади.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 764 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика