Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 44 / Амалий бухгалтерия

Хизмат уяли телефони: ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш

 

Корхона ходимлар фойдаланиши учун мобиль алоқа қурилмаларини (уяли телефонлар) харид қилди.

1. Уяли телефонлар қандай таснифланади: АВ ёки ТМЗ?

2. Муайян муддат ўтганидан кейин уяли телефонлар қандай ҳисобдан чиқарилиши ва корхонага қайтарилмаслиги мумкин?

 

1

Моддий қимматликларни ҳисобга олиш тартиби корхонанинг ҳисоб сиёсатига боғлиқ.

Уяли телефон асосий восита сифатида қуйидаги мезонларга бир вақтнинг ўзида жавоб бериши лозим:

а) 1 йилдан ортиқ хизмат муддати;

б) ЭКИҲнинг 50 бараваридан ортиқ бўлган буюмлар (харид пайтида). Жорий даврда бу 11,15 млн сўм.

Корхона раҳбари ҳисобот йилида буюмларни асосий воситалар таркибида ҳисобга олиш учун улар қийматининг энг кам чегарасини белгилашга ҳақли (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМС «Асосий воситалар»нинг 4-банди).

Корхонада фойдаланиш учун харид қилинган телефонлар АВ мезонларига мувофиқ келмаса, улар инвентарлар таркибига кирим қилинади (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар»нинг 6-банди).

 

2

Телефонларни ҳисобдан чиқариш ҳам ҳисоб сиёсатига боғлиқ.

Телефон АВ таркибига киритилган бўлса, солиқ солиш мақсадида чекланган амортизация суммаси – йилига 15%, яъни фойдаланиш муддати – 6 йилу 8 ой (Солиқ кодексининг 144-моддаси жадвалининг VII устуни 2-банди). Ҳисоб сиёсатида илмий-техник тараққиётни ҳисобга олган ҳолда бошқача фойдаланиш муддати, масалан, 4 йил – амортизация нормаси 25% ва бошқалар қабул қилиниши мумкин.

Фойдаланиш муддати тугаганидан кейин телефон тугатиш (ҳисобдан чиқариш далолатномаси бўйича) ёки сотиш, масалан, ходимларга бериш йўли билан балансдан чиқарилиши мумкин. Тўлиқ амортизация ҳисобланган телефонлар ходимларга текинга берилган тақдирда, ноль нархи ва ноль қиймати бўйича ҳисобварақ-фактура ёзиб берилади.

Телефон инвентарь таркибига киритилган бўлса, фойдаланишга беришда ҳисоб сиёсатига қараб, уларнинг қиймати:

харажатларга тўлиқ ҳисобдан чиқарилади. Кейин уларнинг ҳисоби фойдаланиш муддати мобайнида балансдан ташқарида юритилади ­(4-сон БҲМСнинг 59-банди);

телефонлар қиммат (харид қилиш пайтида белгиланган ЭКИҲнинг 10 бараваридан ортиқ) бўлса, уларнинг қийматини муддати кечиктирилган харажатларга киритиш мумкин (4-сон БҲМСнинг 60-банди).

Белгиланган муддат тугаганидан кейин АВни ҳисобдан чиқаришдаги сингари телефон тугатиш ёки сотиш, масалан, ходимларга бериш орқали балансдан ташқари счётдан ҳисобдан чиқарилиши мумкин. Ходимларга текинга берилган тақдирда, ноль нархи ва ноль қиймати билан ҳисобварақ-фактура ёзиб берилиши лозим.

Корхона телефонларни олдинроқ ҳисобдан чиқаришни – ходимларга совға қилишни мўлжаллаётган бўлса, ҳисобварақ-фактура қуйидаги суммаларга ёзиб берилади:

телефон асосий воситалар таркибида ҳисобга олинса – ҚҚС қўшилган ҳолда қолдиқ қийматидан кам бўлмаган суммага (ҚҚС тўловчилар учун);

телефон қимматбаҳо инвентарь таркибига киритилган бўлса – ­3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар» счёти дебети бўйича сальдодан кам бўлмаган суммага;

телефон балансдан ташқарида ҳисобдан чиқарилган инвентарь сифатида ҳисобга олинган бўлса – ҚҚС қўшилган ҳолда бозор қиймати суммасига (ҚҚС тўловчилар учун).

Ҳисобварақ-фактуралар суммалари ходимларнинг даромадларига киритилиши лозим (Солиқ кодексининг 177-моддаси 2-банди). Фойда солиғини тўловчи корхона учун булар чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади (Солиқ кодексининг ­147-моддаси 3-банди).

Телефонлар ходимларга берилмаганда уларни ҳисобдан чиқаришда (утиллаштиришда) таркибида рангли ва қимматбаҳо металлар мавжудлиги ҳисобга олиш ва «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖга металл парчаси сифатида топшириш (сотиш) лозим (Низом, ВМнинг 6.06.2018 йилдаги 425-сон қарорига 1-илова).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

Прочитано: 936 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика