Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 44 / Бухгалтерга тавсиялар

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи мисоллар ва ҳисоб-китобларда

 

Ишлаб чиқариш тусидаги бошқа харажатлар деганда у ёки бу сабабларга кўра калькуляциянинг бошқа моддаларида акс этмаган харажатлар тушунилади. Ушбу харажатларнинг аниқ таркибини корхонанинг ўзи ишлаб чиқариш хусусиятларига, харажатларнинг у ёки бу тури салмоқлилигига қараб белгилаши мумкин.

 

Ишлаб чиқариш тусидаги бошқа харажатлар – Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 020-сатрида акс эттириладиган ишлаб чиқариш таннархининг таркибий қисмларидан бири (5.02.1999 йилдаги 54-сон ВМҚ билан тасдиқланган Низомнинг 1.5-банди).

 

Уларнинг таркибига қуйидагиларни киритинг:

Т/р

 

Харажатлар номи

 

1

 

Ишлаб чиқариш жараёнига хизмат кўрсатиш харажатлари

 

2

 

Ишлаб чиқариш ходимларини ишлаб чиқариш жараёнига тегишли бўлган хизмат сафарларига юбориш бўйича харажатлар

 

3

 

Ишлаб чиқариш ходимларини ва ишлаб чиқариш активларини мажбурий ва ихтиёрий суғурта қилиш харажатлари

 

4

 

Брак туфайли келиб чиқадиган йўқотишлар

 

5

 

Ишлаб чиқаришнинг ички сабабларига кўра бекор туришлар туфайли йўқотишлар

 

6

 

Кафолатли хизмат муддати белгиланган буюмларни кафолатли тузатиш ва уларга кафолатли хизмат кўрсатиш харажатлари

 

7

 

Маҳсулот (хизматлар)нинг мажбурий сертификация қилиш харажатлари

 

8

 

Ишлаб чиқариш жароҳатлари туфайли меҳнат қобилияти йўқолиши муносабати билан тегишли ваколатли органларнинг қарорлари асосида ва қарорларисиз тўланадиган нафақалар

 

9

 

Умумий фойдаланиладиган йўловчилар транспорти хизмат кўрсатмайдиган йўналишларда ходимларни иш жойига олиб бориш ва олиб келиш билан боғлиқ харажатлар

 

10

 

Объектларни давлат капитал қўйилмалари ҳисобига қуришда қурилиш таваккалчиликларини суғурта қилиш билан боғлиқ харажатлар

 

11

 

Гудвилл (фирма нархи)нинг номоддий активи суммасини ҳисобдан чиқариш билан боғлиқ харажатлар, ишлаб чиқариш мақсадида бўлмаган мол-мулк юзасидан белгиланган тартибда

 

12

 

Қазиб олувчи тармоқларда тайёргарлик ишлари бўйича харажатлар, агар улар капитал харажатларга тегишли бўлмаса

 

13

 

Ишлаб чиқариш жараёнида қатнашадиган ходимларга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўлаш билан боғлиқ харажатлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ

 

 

Аксарият ҳолларда улар қуйидаги харажатлар элементларини ўз ичига олиши мумкин бўлган комплекс харажатлардир:

моддий;

меҳнатга ҳақ тўлаш ва ижтимоий суғурта;

узоқ муддатли активлар амортизацияси бўйича;

бошқа.

Ишлаб чиқариш тусидаги харажатларни харажатлар моддаларига ва элементларига бўлган ҳолда ҳисобда акс эттиринг. Бунинг учун бухгалтерия дастурида уларни ҳисобга олувчи счётлар учун алоҳида субконтодан фойдаланинг.

 

Ишлаб чиқариш тусидаги бошқа харажатлар ҳисобини ­2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари» счётининг дебети бўйича юритинг.

Корхонада асосий ишлаб чиқариш жараёнига хизмат кўрсатувчи ёрдамчи ишлаб чиқариш бўлса, 2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счётидан фойдаланинг.

Барча харажатларни амалга оширилаётган операция ҳақида қуйидаги ахборот қайд этилган бошланғич ҳужжатлар билан тасдиқланг (Солиқ кодексининг 141-моддаси):

санаси;

суммаси;

моҳияти (маъноси);

иштирокчилари.

 

МИСОЛ. Харажатларни ҳужжатлар билан тасдиқлаш

«А» корхонаси «В» корхонаси учун ишлаб чиқариш ускунасини таъмирлади. Хизмат қиймати – 100 млн сўм. 2019 йил 3 июль куни «В» корхонаси хизматни қабул қилди. Хизмат кўрсатиш бўйича операция хизматларни кўрсатиш далолатномаси ва ҳисобварақ-фактура билан тасдиқланган.

Ҳужжатларда келгусида ҳисоб юритиш учун барча зарур ахборот акс эттирилган:

сана – 2019 йил 3 июль;

сумма – 100 млн сўм;

операция мазмуни – ускунани таъмирлаш хизмати;

иштирокчилар – «А» ва «В» корхоналари.

«В» корхонаси учун бу – бошланғич ҳужжатлар билан тасдиқланган ишлаб чиқариш тусидаги бошқа харажатлар, уларни ҳисобда акс эттириши мумкин.

 

Ишлаб чиқариш жараёнига хизмат кўрсатиш харажатлари

 

Ишлаб чиқариш жараёнига хизмат кўрсатиш харажатлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

Т/р

 

Харажатлар номи

 

1

 

Ишлаб чиқаришни хом ашё, материаллар, ёнилғи, энергия, инструмент, мосламалар ҳамда бошқа меҳнат воситалари ва буюмлари билан таъминлаш харажатлари

 

2

 

Ишлаб чиқаришдаги асосий воситаларни ишчи ҳолатда сақлаш харажатлари (техник кўрикдан ўтказиш ва қараш, ўртача, жорий ва капитал таъмирлаш харажатлари)

 

3

 

Ёнғиндан сақлаш ва қўриқлашни ҳамда бошқа махсус талабларни таъминлаш харажатлари

 

4

 

Ишлаб чиқариш фаолиятига тегишли бўлган асосий воситаларни жорий ижарага олиш билан боғлиқ харажатлар

 

5

 

Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларидаги фондларни сақлаш ва улардан фойдаланиш харажатлари, шу жумладан атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари

 

6

 

Ишлаб чиқариш хусусиятлари билан боғлиқ бўлган ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган меҳнатнинг нормал шароитларини ва техника хавфсизлигини таъминлаш харажатлари

 

7

 

Ходимларнинг ишлаб чиқариш жараёнида бевосита қатнашиши билан боғлиқ бўлган соғлиқни муҳофаза қилиш тадбирлари

 

8

 

Текин кўрсатиладиган коммунал хизматлар, озиқ-овқат, айрим тармоқлар ходимларига озиқ-овқатлар қиймати, ходимларга бериладиган уй-жой ҳақини тўлаш харажатлари

 

9

 

Ходимларга бериладиган формали кийим-бош, махсус овқатлар ёки улар пасайтирилган нархлар бўйича сотилиши муносабати билан имтиёзлар суммаси

 

10

 

Ишлаб чиқариш жараёнига тегишли бўлган бошқарувнинг техник воситаларини, алоқа узелларини, сигнализация воситаларини, бошқарувнинг бошқа техник воситаларини, ҳисоблаш марказларини сақлаш ва уларга хизмат кўрсатиш харажатлари

 

11

 

Ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимларни тиббий кўрикдан ўтказганлик учун харажатлар

 

 

 

Уларнинг айримларини батафсил кўриб чиқамиз.

 

Ишлаб чиқаришдаги асосий воситаларни ишчи ҳолатда сақлаш

 

Ушбу моддада қуйидаги харажатларни ҳисобга олинг:

асосий воситаларни техник кўрикдан ўтказиш ва қараш;

АВни барча турда таъмирлаш, шу жумладан капитал таъмирлаш.

Капитал таъмирлаш жараёнида базавий ва корпус деталлари ҳамда узеллари қисмларга ажратилади ва таъмирланади, барча эскирган деталлар ва узеллар алмаштирилади ёки тикланади, объект йиғилади, созланади ва синовдан ўтказилади.

Асосий воситаларни капитал таъмирлаш харажатлари капиталлаштирилмайди, балки ишлаб чиқариш тусидаги бошқа харажатларга киритилади.

 

Асосий воситаларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлашни қуйидагича ташкиллаштириш мумкин:

ихтисослаштирилган ташкилотларни жалб этган ҳолда;

ўз кучи билан.

Чет ташкилотни жалб этсангиз, харажатларингиз унинг хизматлари қийматидан ташкил топади. Буни ўз кучингиз билан қилсангиз, харажатлар қуйидагиларни ўз ичига олганлиги сабабли комплекс харажатлар бўлади:

материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар қиймати;

асосий воситаларга техник хизмат кўрсатувчи ва уларни таъмирловчи ходимларнинг иш ҳақи ва ундан ЯИТ;

техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш чоғида фойдаланиладиган асосий воситалар амортизацияси;

бошқа харажатлар.

 

МИСОЛ. Ишлаб чиқариш ускунасини таъмирлаш харажатлари ҳисобини юритиш

Корхона ишлаб чиқариш ускунасини ўз кучи билан таъмирлади.

таъмирлаш харажатлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

таъмирлаш чоғида ўрнатилган эҳтиёт қисмлар қиймати – 7 000 минг сўм;

таъмирловчи ишчиларнинг иш ҳақи – 10 000 минг сўм;

иш ҳақидан ЯИТ – 1 200 минг сўм;

ускунани текширадиган назорат стендининг амортизацияси – 500 минг сўм.

 

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўмда

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Таъмирлаш чоғида фойдаланилган эҳтиёт қисмлар харажатларга ҳисобдан чиқарилди

 

7 000

 

2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари»

 

1040-«Эҳтиёт қисмлар»

 

Таъмирловчи ишчиларга иш ҳақи ҳисобланди

 

10 000

 

2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари»

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш»

 

ЯИТ ҳисобланди

 

1 200

 

2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари»

 

6520-«Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар»

 

Назорат стендининг амортизацияси ҳисобланди

 

500

 

2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари»

 

0230-«Машина ва асбоб-ускуналарнинг эскириши»

 

 

 

Ишлаб чиқариш ускунасини таъмирлашга доир барча харажатларни 2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари» счётининг дебети бўйича акс эттирамиз.

2510-счётнинг I субконтоси «Харажатлар моддалари» барча харажатлар учун бир хил бўлади – «Асосий воситаларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш».

2510-счётнинг II субконтоси «Харажатлар элементлари» харажатларнинг ҳар бир элементи учун алоҳида бўлади: моддий харажатлар, иш ҳақи, ЯИТ, асосий воситалар амортизацияси.

 

Ишлаб чиқаришингиз фонд ҳажмдорлиги юқори бўлса, таъмирлаш харажатлари мажбурий харажатлар моддасига кирса, ушбу мақсадлар учун маблағларни захиралашингиз мумкин. Қонун ҳужжатларида Молия вазирлигининг рухсати билан асосий воситаларни таъмирлаш учун маблағларни захиралаш назарда тутилган (5.02.1999 йилдаги 54-сон ВМҚ билан тасдиқланган Низомнинг 1.5.1.2-банди). Бироқ корхона ҳисоб сиёсатида захирани шакллантириш тартибини назарда тутсангиз, рухсат сўраб мурожаат қилмай, буни мустақил равишда амалга оширишингиз мумкин.

Захира суммасини сметалар ва ҳисоб-китоблар асосида мустақил равишда белгиланган норматив миқдорида ҳар ой маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш таннархига киритинг.

Йил охирида норматив тўғри белгиланганлигини албатта текшириб кўринг, зарурат туғилганда янги йил учун белгиланадиган нормативга тузатиш киритинг.

Захира суммаси асосий воситаларни таъмирлаш учун ҳақиқий харажатлардан ошиб кетган бўлса, ошиб кетган суммани сторно қилинг (ишлаб чиқариш харажатларини камайтиринг). Ҳақиқий харажатлар захирадагидан ошиб кетган бўлса, ошиб кетган суммани ишлаб чиқариш тусидаги бошқа харажатлар таркибида акс эттиринг.

Захира жамғармасига ажратмаларни 8910-«Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари» счётининг кредити бўйича ҳар ой акс эттиринг. Таъмирлаш харажатларини ушбу счётнинг дебети бўйича акс эттиринг.

 

МИСОЛ. Захира жамғармасини тузган ҳолда асосий воситаларни таъмирлаш харажатлари ҳисобини юритиш

Корхона захира жамғармасига ажратмалар нормативини – ойига 5 000 минг сўм (йилига 60 000 минг сўм) этиб белгилади. таъмирлаш ихтисослаштирилган корхонани жалб этган ҳолда амалга оширилди.

I вариант – таъмирлаш учун йиллик харажатлар 63 000 минг сўмни ташкил этди.

II вариант – таъмирлаш учун йиллик харажатлар 57 000 минг сўмни ташкил этди.

 

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,
минг сўмда

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Захира жамғармасини шакллантириш

(ҳар ойда 5 000 минг сўмдан)

60 000

 

2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари»

 

8910-«Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари»

 

I вариант – ҳақиқий харажатлар захира суммасидан ошиб кетганда

 

Ҳақиқий харажатларни захира ҳисобига ҳисобдан чиқариш

 

60 000

 

8910-«Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Ҳақиқий харажатларнинг ошиб кетган суммасини ишлаб чиқариш тусидаги бошқа харажатларга ҳисобдан чиқариш

 

3 000

 

2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

II вариант – ҳақиқий харажатлар захира суммасидан кам бўлганда

 

Ҳақиқий харажатларни захира ҳисобига ҳисобдан чиқариш

 

57 000

 

8910-«Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Захирани фойдаланилмаган маблағлар суммасига камайтириш. Сторно

 

– 3 000

 

2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари»

 

8910-«Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари»

 

 

 

Табиатни муҳофаза қилиш

Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларидаги асосий воситаларга эга бўлган корхона улардан фойдаланиш ва уларни сақлаш (ҳаво, сув ва шу кабиларни тозалаш ускуналарини сақлаш ва уларга хизмат кўрсатиш) харажатларини зиммасига олади. Улар комплекс харажатлардир, сабаби харажатларнинг бир нечта элементлари: моддий харажатлар, фондларга хизмат кўрсатувчи ходимларнинг иш ҳақи, ЯИТ, фондларнинг амортизацияси ва бошқаларни ўз ичига олади.

Табиатни муҳофаза қилиш харажатларига атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини ҳам киритинг.

Ўзбекистон ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом (11.10.2018 йилдаги 820-сон ВМҚга 1-илова) билан белгиланган.

 

Ходимларнинг меҳнат шароитларини таъминлаш ва соғлиғини муҳофаза қилиш

Меҳнат кодексида меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлган ходимлар қуйидагилар билан бепул таъминланиши назарда тутилган:

зарарли, заҳарли моддалар билан ишловчилар учун сут ёки шунга тенг бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари;

даволаш-профилактика озиқ-овқати;

иссиқ цехларда ишловчилар учун газли шўр сув;

махсус кийим-бош, махсус пойабзал, бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари.

Меҳнат шароити ноқулай ишларнинг рўйхати, бериладиган нарсаларнинг нормалари, таъминот тартиби ва шартларини жамоа шартномасида белгиланг (МКнинг 217-моддаси).

Қуйидагиларни:

ходимларнинг меҳнат шароитларини;

ноқулай, зарарли ёки хавфли ишлаб чиқариш омиллари даражасини баҳолаш учун Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (15.09.2014 йилдаги 263-сон ВМҚга 1-илова) мувофиқ иш ўринларини аттестациядан ўтказинг.

Иш ўринларини аттестациядан ўтказиш барча иш берувчилар учун мажбурий.

Аттестациядан ўтказиш даврийлигини белгиланг. У 5 йилда камида бир марта ўтказилиши керак.

 

МИСОЛ. Ходимларни даволаш-профилактика озиқ-овқати ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш харажатлари ҳисобини юритиш

Корхона умумий овқатланиш корхонаси билан шартнома тузиб, ходимларнинг даволаш-профилактика озиқ-овқати (ДПО) билан таъминланишини йўлга қўймоқда. ДПО учун харажатлар – 20 000 минг сўм. Ходимларга берилган шахсий ҳимоя воситаларининг қиймати – 15 000 минг сўм.

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўмда

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Даволаш-профилактика озиқ-овқати учун харажатлар ҳисобга олинди

 

20 000

 

2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Шахсий ҳимоя воситаларининг қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

15 000

 

2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари»

 

1080-«Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари»

 

 

Меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилишингиз шарт бўлган ходимларнинг тоифалари мавжуд (МКнинг 214-моддаси).

Улар қуйидаги ходимлардир:

18 ёшга тўлмаганлар;

пенсия ёшидагилар;

ногиронлар;

меҳнат шароити ноқулай ишларда, тунги ишларда ишловчилар;

транспорт ҳаракати билан боғлиқ ишларда банд бўлганлар;

озиқ-овқат саноатида, савдо ва бевосита аҳолига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқа тармоқлардаги ишларда банд бўлганлар;

болаларга таълим ёки тарбия бериш билан машғул бўлганлар.

Лавозимлар рўйхати ва тиббий кўрикдан ўтказиш даврийлиги 29.08.2012 йилдаги 2387-сон Низомда келтирилган.

Ходимлар тиббий кўрикдан ўтказилишини уюштириш учун тиббиёт ташкилоти билан шартнома тузинг. Унинг хизматлари қийматини ишлаб чиқариш тусидаги бошқа харажатларга киритинг.

 

Хизмат сафарлари

Ишлаб чиқариш ходимларини ишлаб чиқариш жараёнига тегишли бўлган хизмат сафарларига юбориш бўйича харажатларни ишлаб чиқариш тусидаги бошқа харажатларга киритинг. Уларга қуйидагилар учун ҳақ тўлаш киради:

хизмат сафари жойига бориш ва қайтиш, шу жумладан чипталарни брон қилиш;

турар жой, шу жумладан брон қилиш харажатлари;

хизмат сафарида бўлган вақт учун суткалик харажатлар;

ҳужжатлар билан тасдиқланган ходимнинг бошқа зарур харажатлари.

Хизмат сафари харажатларини ҳисоблаш учун қуйидагилардан фойдаланинг:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқнома (АВ томонидан 29.08.2003 йилда ­1268-сон билан рўйхатдан ўтказилган);

Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 19.11.2015 йилда 2730-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Хизмат сафари учун аванс берилган санада эмас, балки хизмат сафари тўғрисида аванс ҳисоботи тақдим этилган санада хизмат сафари харажатларини ишлаб чиқариш таннархига киритинг.

Ходим хизмат сафари тугагандан сўнг сизга 3 кун ичида аванс ҳисоботини тақдим этиши зарур.

 

МИСОЛ. Ишлаб чиқариш жараёнига тегишли бўлган хизмат сафари харажатлари ҳисобини юритиш

Июнь ойида корхона ҳисобот бериш шарти билан ходимга 500 минг сўм бериб, уни ишлаб чиқариш жараёнига тегишли бўлган хизмат сафарига юборди. Ходим июль ойининг бошида барча тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда аванс ҳисоботини тақдим этди, унга кўра харажатлар 700 минг сўмни ташкил этган.

 

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Июнь

 

Хизмат сафарига юборилган ходимга ҳисобот бериш шарти билан сумма берилди

 

500

 

4220-«Хизмат сафарларига берилган аванслар»

 

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»

 

Июль

 

Аванс ҳисоботи асосида хизмат сафари харажатлари ҳисобланди

 

700

 

2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари»

 

6970-«Ҳисобдор шахсларга бўлган қарз»

 

Аванс ҳисобга олинди

 

500

 

6970-«Ҳисобдор шахсларга бўлган қарз»

 

4220-«Хизмат сафарларига берилган аванслар»

 

Ходимга хизмат сафари харажатларининг қолган суммаси берилди

 

200

 

6970-«Ҳисобдор шахсларга бўлган қарз»

 

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»

 

 

 

Ходим июль ойида (хизмат сафари тугагандан сўнг 3 кун ичида) хизмат сафари тўғрисида аванс ҳисоботини тақдим этган, шу сабабли хизмат сафари харажатларини июль ойида ишлаб чиқариш таннархига киритамиз.

 

Ишлаб чиқариш ходимларини ва активларини суғурта қилиш

Суғурта қилиш мажбурий ва ихтиёрий бўлиши мумкин.

Қуйидагиларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш назарда тутилган:

транспорт воситалари эгаларининг (21.04.2008 йилдаги ЎРҚ-155-сон);

ташувчиларнинг (26.05.2015 йилдаги ЎРҚ-386-сон).

Ходимларнинг соғлиғига ёки ишлаб чиқариш фондларининг техник ҳолатига зарар етказиш хавфи катта бўлса, ходимларингизни ва активларни ихтиёрий равишда суғурталашингиз мумкин. Бунинг учун ишлаб чиқаришингизда юзага келиши мумкин бўлган суғурта хатарларини танлаб, суғурта компанияси билан шартнома тузинг.

Суғурта шартномасига кўра суғурта мукофотини тўлаб, муайян муддатга суғурта полисини оласиз. Суғурта полиси суғурта компаниялари учун ҳисобварақ-фактура ўрнини босади (Солиқ кодексининг 222-моддаси 2-қисми 6-банди).

Суғурта қийматини суғурта полиси амал қиладиган муддат давомида тенг улушларда ишлаб чиқариш харажатларига ҳисобдан чиқаринг.

 

МИСОЛ. Суғурта харажатлари ҳисобини юритиш

Корхона ишлаб чиқариш ускунасини 1 йил муддатга 12 000 минг сўмга суғурталади.

 

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Суғурта мукофоти тўланди

 

12 000

 

6510-«Суғурта бўйича тўловлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Суғурта (суғурта полиси) расмийлаштирилди

 

12 000

 

3190-«Бошқа келгуси давр харажатлари»

 

6510-«Суғурта бўйича тўловлар»

 

Ишлаб чиқариш ускунасини суғурталаш харажатлари ҳар ойда ҳисобдан чиқарилди

 

1 000

 

2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари»

 

3190-«Бошқа келгуси давр харажатлари

 

 

 

Корхона ишлаб чиқариш ускунасини суғурталаш қийматининг 1/12 қисми – 1 000 минг сўмни ҳар ойда ишлаб чиқариш тусидаги бошқа харажатларга киритади.

 

Брак туфайли келиб чиқадиган йўқотишлар

Ишлаб чиқаришдаги брак – сифати белгиланган стандартларга ёки техник шартларга мувофиқ келмайдиган, бевосита мақсадига кўра фойдаланиб бўлмайдиган маҳсулотлар ёки ишлар. Ёки нуқсонлари бартараф этилгандан кейин улардан фойдаланиш мумкин бўлади.

Брак туфайли келиб чиқадиган йўқотишларга қуйидагиларни киритинг:

узил-кесил брак қилинган маҳсулотлар қиймати;

бракни тузатиш чоғида сарфланган моддий харажатлар;

бракни демонтаж қилиш ва тузатиш бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари, ягона ижтимоий тўлов;

ускунанинг амортизацияси;

бошқа харажатлар.

Қуйидаги ҳолларда брак туфайли келиб чиқадиган йўқотишлар қисман ёки тўлиқ қопланиши мумкин:

брак қилинган маҳсулотлардан фойдаланилганда ёки улар реализация қилинганда;

айбдордан (ижрочи ёки етказиб берувчи) брак учун қоплам олинганда.

аниқланган бракни қуйидагиларни кўрсатган ҳолда далолатномада акс эттиринг:

унинг юзага келиш сабаби;

брак тавсифи;

брак қилинган маҳсулотлар сони ва қиймати;

брак айбдори.

Брак маҳсулот ишлаб чиқарилишида айбдор бўлган ходимларни брак тўғрисидаги далолатнома билан таништиринг.

Етказиб берувчилар айбдор бўлса, уларга даъво билдиринг.

Ходимнинг айби билан тайёрланган қисман яроқсиз маҳсулот учун жамоа шартномасида белгиланган камайтирилган ишбай баҳолар бўйича ҳақ тўланг. Тўлиқ яроқсиз маҳсулот учун ҳақ тўланмайди (МКнинг 159-моддаси 3-қисми).

Маҳсулотларнинг (ишларнинг) муайян турлари бўйича брак аниқланиши сабабли ундан йўқотишларни ­2610-«Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар» счётининг дебети бўйича акс эттиринг, сўнг маҳсулотларнинг ушбу турларини ишлаб чиқариш таннархига киритиб, 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» счётининг дебети бўйича 2610-счёт билан корреспонденцияда акс эттиринг.

 

МИСОЛ. Брак туфайли келиб чиқадиган йўқотишлар ҳисобини юритиш

Корхонада брак қилинган маҳсулотлар туркуми аниқланди. 5 000 минг сўмлик суммадаги бир қисми тиклаб бўлмайдиган маҳсулот сифатида йўқ қилинди. Қолгани қўшимча ишлов беришга топширилди.

Бракни тузатиш учун харажатлар:

моддий харажатлар – 2 000 минг сўм;

иш ҳақи – 1 500 минг сўм;

ЯИТ – 180 минг сўм.

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Йўқ қилиниши лозим бўлган брак маҳсулот ҳисобдан чиқарилди

 

5 000

 

2610-«Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар»

 

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»

 

Бракни тузатиш учун материаллар ҳисобдан чиқарилди

 

2 000

 

2610-«Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар»

 

1000-Материалларни ҳисобга олувчи счётлар

 

Бракни тузатганлик учун иш ҳақи ҳисобланди

 

1 500

 

2610-«Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар»

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш»

 

ЯИТ ҳисобланди

 

180

 

2610-«Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар»

 

6520-«Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар»

 

Брак туфайли келиб чиққан йўқотишлар ишлаб чиқариш харажатларига киритилди

 

8 680

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

2610-«Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар»

 

 

 

8 680 минг сўм миқдоридаги брак туфайли келиб чиқадиган йўқотишлар бир қисми брак қилинган маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш таннархига киритилади.

 

Бекор туриш туфайли келиб чиқадиган йўқотишлар

Қуйидаги ҳолларда бекор туриб қолиш мумкин:

ускуна бузилганда;

электр энергияси ёки материаллар бўлмаганда;

керакли ихтисосликка эга ходимлар бўлмаганда.

Ходимларнинг айбисиз бекор туриб қолинган вақт учун иш берувчи уларга ўртача иш ҳақи миқдорида иш ҳақи тўлайди (МКнинг 159-моддаси).

Бекор туриб қолиш вақтида ходимларга тўланадиган ҳақ, ЯИТ, энергия, ёқилғи беҳуда сарфиёти ва бошқа моддий харажатлар – бекор туриш туфайли келиб чиқадиган йўқотишлар. Уларни бошқа умумишлаб чиқариш харажатларига (2510-счёт) киритинг.

 

Кафолатли таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш

Узоқ муддат фойдаланиладиган маҳсулотларни реализация қиладиган корхоналар харидорларни жалб этиш мақсадида кафолат муддатини белгилаб, унинг давомида ўз ҳисобларидан хизмат кўрсатилиши ва таъмирланишини таъминлайдилар.

Нуқсонларни аниқлаган истеъмолчи ўз хоҳишига қараб қуйидагилардан бирини талаб қилишга ҳақли:

товарни айни шундай маркали мақбул сифатли товарга алмаштириб бериш;

товарни бошқа маркали шундай товарга алмаштириб, унинг харид нархини қайта ҳисоб-китоб қилиш;

товарнинг нуқсонларини бепул бартараф этиш ёки истеъмолчининг нуқсонларни бартараф этишга қилган харажатларини қоплаш;

харид нархини нуқсонга мутаносиб равишда камайтириш;

шартномани бекор қилиб, кўрилган зарарни қоплаш («Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддаси).

Кафолатли таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш харажатларига нуқсонларни тузатиш учун қилинган харажатлар – моддий харажатлар, иш ҳақи, ЯИТ ва бошқаларни киритинг.

 

Маҳсулотларни сертификация қилиш

Махсус Рўйхатга (28.04.2011 йилдаги 122-сон ВМҚга 1-илова) киритилган маҳсулотлар мажбурий сертификация қилиниши лозим.

Сертификат амал қиладиган муддат давомида тенг улушларда мажбурий сертификация қилиш харажатлари ҳисобини юритинг. Сертификация қилиш харажатлари ҳисобини юритиш тартибини ҳисоб сиёсатида акс эттиринг. Сертификация қилиш харажатларига уни амалга оширувчи ташкилот хизматлари қийматини киритинг.

 

МИСОЛ. Маҳсулотларни мажбурий сертификация қилиш харажатлари ҳисобини юритиш

Сертификация қилиш хизматлари қиймати – 540 минг сўм, шу жумладан ҚҚС – 90 минг сўм. Сертификатнинг амал қилиш муддати – 3 йил.

 

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Сертификация қилиш хизматлари келгуси давр харажатлари сифатида акс эттирилди

 

450

 

3190-«Бошқа келгуси давр харажатлари»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

ҚҚС ҳисобга олинди

 

90

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

Сертификация қилиш харажатлари ҳисобдан чиқарилди (сертификат амал қиладиган муддат давомида ҳар ой 1/12 қисми)

 

12,5

 

2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари»

 

3190-«Бошқа келгуси давр харажатлари»

 

 

 

 

Нафақалар тўлаш

Ишлаб чиқариш жараёнида қатнашадиган ходимларга тўланадиган қуйидаги нафақаларни ушбу харажатлар моддасига киритинг:

ишлаб чиқариш жароҳатлари туфайли меҳнат қобилияти йўқолиши муносабати билан;

касб касалликлари муносабати билан;

вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича;

ҳомиладорлик ва туғиш бўйича.

Ишлаб чиқаришда жароҳатланганда ва касб касалликларига чалинганда касбий меҳнат лаёқати йўқотилиши даражасини тиббий-меҳнат эксперт комиссияси (ТМЭК) Низомга (1.07.2011 йилдаги 195-сон ВМҚга 2-илова) мувофиқ аниқлайди.

Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар тўлаш тартиби ва нормалари 28.02.2002 йилдаги 71-сон ВМҚ ва махсус Низом (АВ томонидан 8.05.2002 йилда 1136-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган.

 

Ходимларни иш жойига олиб бориш ва олиб келиш

Умумий фойдаланиладиган йўловчилар транспорти хизмат кўрсатмайдиган йўналишларда ходимларни иш жойига олиб бориш ва олиб келиш билан боғлиқ харажатларни ишлаб чиқариш тусидаги бошқа харажатларга киритинг.

Ходимларни иш жойига олиб бориш ва олиб келишни ўз кучингиз билан уюштиришингиз ёки бунга бошқа ташкилотни жалб этишингиз мумкин.

Ўз кучингиз билан олиб бориб, олиб келганда қуйидагиларни харажатларга киритинг:

ҳайдовчининг иш ҳақи ва ЯИТ;

автотранспорт амортизацияси, агар у корхона балансида бўлса;

ижара суммаси, агар автотранспорт ижарага олинган бўлса;

ёқилғи қиймати.

Бошқа ташкилотни жалб этган ҳолда олиб бориб, олиб келганда унинг хизматлари қийматини харажатларга киритинг.

«Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

__________________

Давоми бор.

*Давоми. Боши «СБХ»нинг 16.07.2019 йилдаги 29 (1301), 23.07.2019 йилдаги 30 (1302), 2.09.2019 йилдаги 36 (1308), 17.09.2019 йилдаги 38 (1310), 24.09.2019 йилдаги 39 (1311), 1.10.2019 йилдаги 40 (1312), 8.10.2019 йилдаги 41 (1313)-сонларида.

 

Прочитано: 179 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика