Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 44 / ҚҚС ҳақида

Товар – хизмат эмас

 

Корхонамиз алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқаради. «Ичимликлар индустрияси» журналига (Россия) обуна бўлганмиз. Россиялик ношир билан тўғридан-тўғри шартнома тузилган. Журнални Тошкентда ўз почта бўлимимиз орқали оламиз. Обуна учун Россия рублида тўлов тўлаймиз. Етказиб бериш хизматлари шартномада алоҳида суммада белгиланмаган.

1. Бошқа давлатлар (Россия) даврий нашрларига тўлов тўланганда, норезидент даромадларидан ҚҚС тўланадими ёки товар импортиданми?

2. Хорижий нашриётга тўлов тўланганда, норезидент даромадларидан солиқ ушлаб қолинадими?

 

1

Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасида журналлар 4902 90 000 0 кодига эга (ЎзР ТИФ ТН коди (2017 йилги версия), 28.12.2017 йилдаги ПҚ-3448-сон қарор билан жорий этилган). Яъни Россиядан олинадиган журналлар товар сифатида божхонада тозалашдан ўтказилади. Даврий нашрлар етказиб берилишини таъминлайдиган почта корхонаси томонидан бюджетга барча тўловлари тўланган даврий нашрлар корхонага етказиб берилади.

Босма маҳсулотларни реализация қилиш оборотлари ҚҚСдан озод этилганлиги (Солиқ кодексининг 208-моддаси 19-банди) сабабли журналлар импортига ҚҚС ҳисобланмайди.

Корхона товар (журнал) олади, тегишинча, норезидентдан олинадиган ишлар ва хизматларга ҚҚС юзага келмайди.

 

2

Ўзбекистон норезидентининг, фақат шу норезидент номидан амалга ошириладиган ва фақат товарлар харид қилиш (олиш), шунингдек товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш билан боғлиқ ташқи савдо товар айирбошлаш операциялари бўйича олинган даромадлари Ўзбекистон норезидентининг ЎзРдаги манбалардан олган даромадларига кирмайди (Солиқ кодексининг ­155-моддаси 4-қисми 2-хатбошиси).

Хулоса: етказиб бериш бўйича даромадлар инвойсда (шартномада) алоҳида суммада ажратиб кўрсатилмаган бўлса, бошқа давлатлардан олиб келинадиган журналлар учун тўлов тўланганда норезидентнинг даромадига солиқ юзага келмайди.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

Прочитано: 37 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика