Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 44 / ҚҚС ҳақида

Солиқ солинадиган зарар

 

ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси ҳисобланган воситачи воситачилик бўйича 150 000 сўмлик (шу жумладан ҚҚС – 25 000 сўм) товарни реализация қилиш учун олади. Комитент ҳам ҚҚС тўловчиси ҳисобланади. Шартнома шартларига кўра товар олинган нархидан паст нархда сотилган тақдирда, воситачи томонидан комитентга товар олинган тўлиқ қиймат (150 000 сўм) қопланади. Товар 120 000 сўмга сотилган, шу жумладан ҚҚС – 20 000 сўм. Воситачи комитентга товар қиймати – 150 000 сўмни қоплади. Воситачи воситачилик ҳақи тарзида 1 500 сўм миқдорида даромад олди, шу жумладан ҚҚС – 25 сўм. Товар олинган ва реализация қилинган нархлар ўртасидаги фарқ – 30 000 сўм (150 000 – 120 000) воситачи томонидан ўз харажатлари таркибида акс эттирилди.

Ушбу вазиятда воситачида қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Товар олинган нархдан паст нархда реализация қилинганда ҚҚС ва фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган база юзага келадими?

 

– Комитент товар эгаси бўлганлиги сабабли воситачи унга сотилган товарлар бўйича харидорларга тақдим этилган ҳисобварақ-фактурадаги товарлар бўйича кўрсаткичларни кўрсатган ҳолда ҳисобварақ-фактурани ёзиб беради.

Комитентга сотилган товарлар бўйича воситачи қайта тақдим этган ҳисобварақ-фактурада «Етказиб берувчи» номида қўшимча равишда «Воситачи» ҳам кўрсатилади.

Комитент воситачи қайта тақдим этган ҳисобварақ-фактураларни Сотувлар реестрида рўйхатдан ўтказади. Ушбу ҳисобварақ-фактураларда кўрсатилган ҚҚС суммаси белгиланган тартибда комитент томонидан бюджетга тўланади.

Товар 120 000 сўмлик қийматда (шу жумладан ҚҚС – 20 000 сўм) харидорларга сотилган, комитент товарлар таннархидан паст нархда сотилмаганлигини текшириб кўриши лозим. Товар таннархидан паст нархда сотилган бўлса, комитент фарқ суммасига ҚҚС ва фойда солиғини қўшимча ҳисоблашига тўғри келади.

Воситачидан олинган 30 000 сўм комитент учун солиқ солинмайдиган бошқа даромад, воситачи учун эса – воситачилик шартномаси шартларини бажариш билан боғлиқ зарар ҳисобланади. Воситачи томонидан фойда солиғи ҳисобланганда ушбу харажатлар чегирилмайдиган харажатларга киритилади (Солиқ кодексининг 147-моддаси 13-банди).

Бундан ташқари, воситачи белгиланган тартибда воситачилик ҳақидан ҚҚС ва фойда солиғини тўлаши лозим.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

 

Прочитано: 714 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика