Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 40 / Кадрлар бўлими

Ҳарбий пенсионер учун меҳнат дафтарчаси

 

Ташкилотда меҳнат дафтарчасига эга бўлмаган ҳарбий пенсионерлар ишлайди. Ёшга доир пенсия, кўп йиллар ишлаганлик, шунингдек ногиронлик пенсияси расмийлаштирилган.

Ишлайдиган ҳарбий пенсионерлардан меҳнат дафтарчаларини талаб этиш зарурми ёки янгисини очиш керакми? Ёки улар пенсияни қайта расмийлаштирмаслиги сабабли пенсия гувоҳномасининг ўзи етарлими?

 

– Ҳа, зарур.

Меҳнат дафтарчаси ходимнинг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат бўлиб, корхонада 5 кундан ортиқ ишлаган барча ходимларга юритилади (МКнинг 81-моддаси; АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 1.1-банди).

Меҳнат дафтарчаси нафақат пенсия тайинлашда меҳнат стажини тасдиқлаш учун зарур бўлади. Касаллик туфайли вақтинча меҳнат лаёқатсизлик нафақасини тайинлаш учун ходимнинг иш стажини меҳнат дафтарчасисиз аниқлаб бўлмайди. Иш берувчи ходимнинг иш тажрибаси, ишлаган лавозимлари ҳақида тасаввур ҳосил қилиши учун меҳнат дафтарчаси керак бўлади.

Шу боис ишга кираётган вақтда ходимдан меҳнат дафтарчасини сақлаш  ва кейинчалик унга ёзув киритиш учун қабул қилиб олиш лозим (Йўриқноманинг 1.5-банди).

Ишга қабул қилингунига қадар ходимга меҳнат дафтарчаси очилмаган бўлса, ходимнинг ёшидан қатъи назар, ҳар қандай ҳолатда ҳам меҳнат дафтарчаси юритилиши лозим.

Ҳарбий хизматчиларга хизматни ўтайдиган жойи бўйича меҳнат дафтарчалари юритилмайди, чунки ҳарбий хизмат иш ҳисобланмайди ва меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинмайди. Бироқ ҳарбий хизмат ўталган давр пенсия ҳисоблашда умумий иш стажига қўшиб ҳисобланади («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 37-моддаси «б» кичик банди). Шунинг учун хизматга қадар меҳнат стажи ва меҳнат дафтарчаси бўлмаган собиқ ҳарбий хизматчиларни ишга қабул қилиш чоғида уларга меҳнат дафтарчалари очилиши ва ушбу корхонада ишлаши тўғрисидаги ёзувдан олдин хизматни ўтаган даври ҳақидаги ёзув киритилиши зарур (Йўриқноманинг 2.17-банди).

 

Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.

 

Прочитано: 702 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика