Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 40 / Кадрлар бўлими

Меҳнат стажи ва фриланс

 

Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишлайдиган жисмоний шахс бу ҳақда меҳнат дафтарчасига ёзув киритишни сўради. 8 йил ичида 30 та атрофида шартномалар тузилган.

Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишлайдиган жисмоний шахснинг меҳнат дафтарчасига бу ҳақда ёзув киритиладими?

 

– Йўқ, киритилмайди.

Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича хизматлар кўрсатадиган шахсларга Меҳнат кодекси ва меҳнатга оид бошқа қонун ҳужжатларининг нормалари татбиқ этилмайди. Мазкур шахсларга меҳнат дафтарчалари расмийлаштирилиши назарда тутилмаган.

Бироқ фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишлар бажарилаётган даврда жисмоний шахс меҳнат шартномаси тузилган доимий иш жойига эга бўлмаслиги ҳам мумкин. Бундай ҳолларда ушбу шартномалар бўйича ишлар бажарилган давр бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш шарти билан меҳнат стажига киритилади (ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон қарорига 1-илованинг 47-банди). Бунинг учун бадаллар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, шу жумладан тузилган фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар тақдим этилиши зарур.

Меҳнат дафтарчасига фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишланган давр ҳақидаги ёзув киритилишини сўраб мурожаат қилган жисмоний шахснинг илтимоси амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари тушунтирилган ҳолда рад этилади.

 

Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.

 

Прочитано: 463 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика