Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 40 / Кадрлар бўлими

Тўлов – календарь бўйича

 

Ходимага 2019 йил 12 апрелдан 15 августгача 126 иш кунилик ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилди. Меҳнатга лаёқатсизлик варақасига мувофиқ дам олиш ва байрам кунлари чиқариб ташланган ҳолда 87 иш кунига ҳақ тўланди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан олдиндан тасдиқланган иш вақти календарига кўра 2019 йил 12 август ишланмайдиган байрам куни (Қурбон ҳайити) деб режалаштирилганлиги сабабли унга ҳақ тўланмаган эди.

Президентнинг 2019 йил 2 августдаги Қурбон ҳайитининг биринчи кунини 2019 йил 11 август этиб белгилаш тўғрисидаги қарори чиққанидан кейин ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлган ходимага меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бўйича 2019 йил 12 август учун қўшимча ҳақ тўлаш лозимми?

 

Ҳа, ходимага ушбу кун учун ҳақ тўланиши лозим.

Байрам санаси ўзгартирилганлиги муносабати билан 2019 йил август ойидаги иш кунлари сони ҳам ўзгаради. Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бўйича уларга ҳақ тўланиши керак. Корхонанинг ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаган ижтимоий суғурталаш комиссияси қўшимча ҳақ тўлаш тўғрисидаги баённомани бухгалтерияга тақдим этиши лозим. Унда қўшимча ҳақ тўлаш учун сабаб ва асослар кўрсатилади.

 

Биз, қуйида имзо чекувчилар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2.08.2019 йилдаги Қурбон ҳайитини 2019 йил 11 августда нишонлаш тўғрисидаги ПҚ-4413-сон қарорига асосан Султонова Сабоҳат Мансуровнага меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (ҳомиладорлик ва туғиш таътили) бўйича 1 (бир) иш куни (2019 йил 12 август) учун қўшимча ҳақ тўланиши тўғрисидаги баённомани туздик.

2019 йил 12 апрелда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси тақдим этилганда, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг иш вақти календарига мувофиқ 2019 йил 12 август байрам, дам олиш куни деб режалаштирилган ва ҳақ тўланмаган эди.

Қарор қилинди: Султонова С.га меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бўйича илгари тўланган нафақага қўшимча равишда бир иш куни – 2019 йил 12 август учун ҳақ тўлансин.

 

Т/р

 

Ф.И.О

 

Нафақа тури

 

Асос

 

Кунлар сони

 

Нафақа миқдори, %

 

Стаж

 

Касаллик шифри

 

Ҳисобланган сумма

 

меҳнатга лаёқатсизлик кунлари

 

тўлов тўланиши лозим

 

тўланди

 

қўшимча тўланади

 

 

 

 

 

1

 

Султонова Сабоҳат Мансуровна

 

Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича

 

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси У-42 N 990818

 

126

 

88

 

87

 

1

 

100%

 

13 йил 3 ой 21 кун

 

Ш-25,0

 

 

 

 

Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.

 

Прочитано: 865 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика