Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 40 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

 

Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.

 

Солиқлар яна ўзгартирилади

 

Президентнинг 26.09.2019 йилдаги ПФ-5837-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари маъқулланди («СБХ»нинг бугунги сонидаги ҳужжатлар пакетида чоп этилмоқда). Энг муҳим ўзгартиришлар ҚҚС, ЯИТ ва фойда солиғига тааллуқли.

 

2019 йил 1 октябрдан бошлаб ҚҚСнинг ставкаси 20%дан 15%гача пасайтирилди.

Солиқ органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришнинг амалдаги тартиби бекор қилинди (Солиқ кодексининг 96-моддаси). Солиқ кодексининг янги таҳририда бошқача тартиб қайд этилади. Операциялар «таҳлика-таҳлил» натижалари ва олдини олиш чораларини кўриш асосида 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб турилади.

2020 йилдан бир қатор ўзгартиришлар назарда тутилган:

айрим субъектлар учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25%дан 12%гача пасайтирилади;

дивиденд солиғининг аввалги ставкасини сақлаб қолган ҳолда, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ставкаси 15% миқдорида белгиланади;

қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби бекор қилинади.

Илгари режалаштирилган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ставкалари оширилиши билан бирга нефть маҳсулотлари, газ, мобиль алоқа ва полиэтилен гранулалар ставкалари ҳам оширилади (26.09.2019 йилдаги ПФ-5837-сон Фармонга илова).

Июль ойидаёқ маҳаллий ишлаб чиқарилган алкоголь ва тамаки маҳсулотларига акциз солиғи ставкалари 1 октябрдан оширилиши маълум бўлган эди. Ставкани алкоголга ўртача 10%га, сигарета ва папиросларга – 20%га оширишга қарор қилинди. Ҳозир айрим позициялар бўйича тузатишлар киритилган.

Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотларга акциз солиғи ставкаси режалаштирилганидек 92 950 сўм эмас, балки 98 000 сўмни, спиртнинг ҳажмий улуши 40 фоиздан кўп бўлган 1 дал тайёр маҳсулот учун 148 минг сўмни ташкил этади (ҳозир – 140 300 сўм, ушбу ставкани ошириш назарда тутилмаган эди, таҳр. изоҳи). Пивога акциз солиғи ставкаси 1 дал учун 10 100 сўмни эмас, 10 600 сўмни ташкил этади. Тамаки маҳсулотларидан аввалбошдан 1 минг дона учун 141 500 сўм + 4% тасдиқланган бўлса-да, 1 минг дона учун 141 500 сўм + 9% ундирилади. Шу тариқа, амалдаги ставкаларга нисбатан ароққа акциз солиғи ставкаси 16%га (мўлжал – 10%га), пивога – 15,2%га (мўлжал – 9,8%га), тамаки маҳсулотларига – 20,05% (мўлжал – 20%га эди) индексацияланади. Спирт, вино ва коньякка акциз солиғини индексациялаш қайта кўриб чиқилмайди, улар аввал 24.07.2019 йилдаги ПФ-5771-сон Фармонда тасдиқланган доирада оширилади.

Бундан ташқари, 1 октябрдан мамлакатда ишлаб чиқариладиган бир қатор маҳсулотларга акциз солиғи оширилади. Нефть маҳсулотларига бўлган ставка анча оширилади, табиий ва суюлтирилган газ, мобиль алоқа ва полиэтилен гранулалар ставкаси ошириладиган миқдори нисбатан камроқ бўлади.

 

Товарлар (хизматлар)нинг номи

 

Акциз солиғи ставкаси

 

Ошириладиган миқдори (%)

 

2019 йил 1 январдан 1 октябргача

 

2019 йил 1 октябргача

 

Мобиль алоқа хизматлари

 

15%

 

20%

 

33,3

 

Табиий газ, шу жумладан экспорт

 

15%

 

20%

 

33,3

 

Ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сотиладиган суюлтирилган газ («Ўзтрансгаз» АК минтақалараро унитар корхоналари орқали аҳолига сотиладиган ҳажмлар бундан мустасно), шу жумладан экспорт

 

26%

 

30%

 

15,4

 

Полиэтилен гранулалар

 

25%

 

30%

 

20

 

Нефть маҳсулотлари:

 

 

 

 

 

 

 

Аи-80 бензини

 

1 тонна учун 32 143 сўм

 

1 тонна учун 200 000 сўм

 

522,2

 

Аи-91, Аи-92, Аи-93 бензини

 

1 тонна учун 35 343 сўм

 

1 тонна учун 250 000 сўм

 

607,3

 

Аи-95 бензини

 

1 тонна учун 40 889 сўм

 

1 тонна учун 250 000 сўм

 

511,4

 

Дизель ёқилғиси

 

1 тонна учун 27 340 сўм

 

1 тонна учун 200 000 сўм

 

631,5

 

ЭКО дизель ёқилғиси

 

1 тонна учун 28 425 сўм

 

1 тонна учун 180 000 сўм

 

533,2

 

авиакеросин

 

1 тонна учун 5 058 сўм

 

1 тонна учун 180 000 сўм

 

3 458,7

 

дизель ёки карбюратор (инжектор)ли двигателлар учун мотор мойи

 

1 тонна учун 20 700 сўм

 

1 тонна учун 250 000 сўм

 

1 107,7

 

 

 

Бошқа ставкалар (заргарлик буюмлари; кумушдан ясалган ошхона жиҳозлари; пировард истеъмолчига сотиладиган бензин, дизель ёқилғиси ва газга) 1 октябрдан оширилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва ўзгартиришлар 1.10.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

 

 

Ўқиганлик, иш стажи ва иш ҳақи ҳақидаги архив маълумотномалари – онлайн

Президентнинг 20.09.2019 йилдаги ПФ-5834-сон Фармонига биноан 2020 йил 1 июнга қадар архив иши соҳасидаги қатор давлат хизматларини Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали кўрсатишни бошлайдилар.

Буларга ўқиганликни, иш стажини ва иш ҳақини тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномаларини бериш; араб алифбосида яратилган туркий, форсий ва арабча ҳужжатлардаги ахборотлар бўйича аннотация маълумотларини тайёрлаб бериш, шунингдек архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш) киради.

Бундан ташқари, 2020 йил 1 январдан бошлаб мазкур соҳада айрим давлат хизматларини кўрсатиш муддатлари қисқартирилади. Чунончи, хизмат сўров ёки расмий хат давлат архивига келиб тушган кундан эътиборан 5 кун ичида:

♦ юридик шахслар иш юритишида ҳужжатларни ташкил этиш бўйича ички меъёрий ва услубий ҳужжатлар ишлаб чиқилади ва уларнинг ҳужжатлар билан ишлаши бўйича фаолиятини ўрганилади (қўшимча ҳужжатларни қўшимча ўрганиш ва/ёки текшириш талаб этилганда хизмат 20 кун ичида кўрсатилади);

♦ араб алифбосида яратилган туркий, форсий ва арабча ҳужжатлардаги ахборотлар бўйича аннотация маълумотлари тайёрлаб берилади (қўшимча ҳужжатларни қўшимча ўрганиш ва/ёки текшириш талаб этилганда – 15 кун);

♦ архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмалар рақамлаштирилади (электрон нусха олиш) (қўшимча ҳужжатларни қўшимча ўрганиш ва/ёки текшириш талаб этилганда – 20 кун);

♦ архив ҳужжатларидан фойдаланилади  (қўшимча ҳужжатларни қўшимча ўрганиш ва/ёки текшириш талаб этилганда – 15 кун);

♦ рақамлаштирилган (электрон нусхаси олинган) ҳужжатларнинг электрон базаси яратилади (қўшимча ҳужжатларни қўшимча ўрганиш ва/ёки текшириш талаб этилганда – 20 кун);

♦ ҳужжатлар ва китоблар таъмирланади, тикилади, муқоваланади ва уларга қайта ишлов берилади (қўшимча ҳужжатларни қўшимча ўрганиш ва/ёки текшириш талаб этилганда – 15 кун).

Келаси йилнинг бошидан бошлаб давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар фаолиятида шаклланадиган бошқарув (иш юритиш)га оид, илмий-техникавий ва бошқа ҳужжатларнинг архив сақловига топширилишида ҳамда ўрнатилган тартибда йўқ қилинишида уларнинг электрон ва Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми ҳужжатларининг суғурта нусхалари талаб этилади.

2021 йил 1 январгача давлат архивларида сақланаётган фондларни хатловдан ўтказиб, мазкур фондлар ҳақида тегишли маълумотларни қамраб олган маълумотлар базасини яратадилар. Ушбу ҳолда архив маълумотномаларини бериш йиғим ундирилмаган ҳолда амалга оширилади.

Давлат архивларида сақланаётган 1917 йилгача архив ҳужжатлари 2020 йил 1 июнгача махфийликдан чиқарилади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 21.09.2019 йилдан кучга кирди.

 

 

 

2020 йилдан «Шаффоф қурилиш» тизими ва геопортал жорий этилади

 

Президентнинг 20.09.2019 йилдаги ПҚ-4464-сон қарорида қурилиш соҳасига АКТни кенг жорий этиш назарда тутилган (қарор матни «СБХ»нинг мазкур сони ҳужжатлар пакетида чоп этилмоқда).

 

1 июнга қадар Тошкент вилоятида тажриба тариқасида «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими жорий этилади. У марказлаштирилган молиялаштириш манбаларидан, шу жумладан, инвестиция лойиҳалари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар қурилиши жараёнида қўлланилади. 2021 йил 1 январга қадар тизим бутун мамлакат бўйлаб реал вақт режимида ишга туширилади.

«Шаффоф қурилиш» тизимининг асосий вазифалари:

♦ объектларнинг манзилли дастури, тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилган объектларнинг манзилли рўйхати шакллантирилишини, маълумотлар базасини янги қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш объектлари бўйича турларга бўлиб юритилишини таъминлаш;

♦ объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда ҳудудий ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компаниялари томонидан лойиҳаолди ишларининг амалга оширилиши, буюртмачи билан лойиҳа ташкилоти ўртасида шартнома тузилиши ва аванс маблағлари ажратилиши ҳамда ишлар тугалланганлиги тўғрисидаги аниқ ва ишончли маълумотларнинг мунтазам электрон базага киритиб борилиши ва юритилишини таъминлаш;

♦ лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказишда буюртмачи ва экспертиза ташкилоти ўртасида тузилган шартномалар, кўрсатилган хизматларнинг молиялаштирилганлиги, тугалланган лойиҳа-смета ҳужжатларининг экспертизадан ўтказилганлигига оид электрон маълумотлар базасини шакллантириш;

♦ объектлар қурилишини молиялаштиришда пудратчи билан буюртмачи ўртасида шартнома имзоланганлиги ва аванс маблағлари тўланганлиги, ойма-ой бажарилган ишларнинг ҳисоботини юритиш ва бажарилган ишларга нисбатан мутаносиб равишда молиялаштирилганлиги тўғрисидаги аниқ ва ишончли маълумотларнинг электрон базасини шакллантириш;

♦ объектлар қурилишида иштирок этаётган барча пудратчилар ва ёрдамчи пудратчилар ҳақида маълумотларни йиғиш, бажарилган иш ҳажмлари асосида тўловларни ўз вақтида амалга ошириш, улар томонидан амалга оширилаётган иш турлари бўйича маълумотлар базаларини шакллантириш;

♦ объектларда қурилиш жараёнларини назорат ва мониторинг қилишда уларни рўйхатга олиш, қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари томонидан амалга оширилаётган назорат текширувларини ва кўрсатиб ўтилган камчиликларни қайд этиш, уларни бартараф этиш бўйича маълумотлар базаларини шакллантириш.

Параллел равишда 2020 йил 1 мартга қадар «Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри» географик ахборот тизими (геопортал)ни тест режимида ишга туширишлари лозим. Портал давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва маълумотларини жамоатчиликка онлайн режимда тақдим этиш имконини беради.

Ахборот тизимларини жорий этиш махсус ташкил этилган бош прокурорнинг биринчи ўринбосари раҳбарлигидаги мувофиқлаштириш бўйича комиссия назорати остидаги «Коррупциясиз соҳа» лойиҳасини рўёбга чиқариш доирасида амалга оширилади.

Бундан ташқари, Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази ташкил этилмоқда. Унга, жумладан, «Шаффоф қурилиш» тизимини юритиш ва қўллаб-қувватлаш юклатилди. 2020 йил 1 январдан бошлаб Марказ:

♦ Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури;

♦ қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш дастурлари;

♦ шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурлари доирасида қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича сметаларда назарда тутилган жами харажатларнинг 0,05%и миқдорида маблағлар олади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 21.09.2019 йилдан кучга кирди.

 

 

 

Бухорода 7 та янги КСЗ ва 2 та кластер ташкил этилади

 

2019–2023 йилларда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг прогноз параметрлари белгиланди (ВМнинг 21.09.2019 йилдаги 794-сон қарори).

 

Пешку туманида қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган саноат зонаси – қурилиш саноати кластери, Қоракўл туманида эса чорвачилик маҳсулотларини саноат усулида қайта ишлашга ихтисослаштирилган саноат зонаси – чорвачилик кластери ташкил этилади.

Бундан ташқари, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва давлат мулки объектлари негизида 7 та туман кичик саноат зоналари: Қоракўл (5 га ҳудуд ва 2 802 кв.м бино ва иншоотлар), Ромитан (3,1 га), Пешку (1,5 га), Шофиркон (10 га), Вобкент (6,5 га), Бухоро (2,2 га) ва Олот (3,3 га) ташкил этилади. КСЗ ҳудудига ва иштирокчиларнинг ишлаб чиқариш майдонларига ташқи йўл-транспорт ҳамда муҳандислик-коммуникания инфратузилмалари ўтказилади.

Муҳандислик-коммуникация инфратузилмасидан 2 км радиусда тадбиркорлик фаолияти учун ер участкалари ажратилганда, инфратузилма тармоқларини қуриш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар қуйидаги маблағлар ҳисобидан қопланади:

♦ ЭИЗ («Ғиждувон» ва «Бухоро агро», таҳр.) учун – Давлат бюджети (сув ва канализация учун) ва маҳаллий бюджет маблағлари тенг улушларда;

♦ ҳудудда фаолият кўрсатаётган КСЗ учун – тегишли туман (шаҳар) бюджети маблағлари.

2 км гача масофадаги муҳандислик тармоқларини қуриш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар (ЭИЗдан ташқари), лойиҳа ташаббускори – тадбиркорлик субъектлари маблағлари ҳисобидан қопланади.

Умуман олганда, 2023 йилга келиб саноат салоҳияти ўсишини 3 бараварга ошириш, аграр секторни жадаллаштириш ва диверсификация қилиш, ҳар бир гектардан олинадиган маҳсулотни айни вақтдаги 1,2 минг АҚШ долларидан 6 минг AҚШ долларигача кўпайтириш режалаштирилмоқда. Шунингдек, ишлаб чиқариш инфратузилмасини жадал ривожлантириш, ҳудудни туристик хабга айлантириш (1 млн нафар туристнинг ҳудудга қулай ташриф буюриши, бир нафар туристдан ўртача фойдани $400 гача кўпайтириш), урбанизация жараёнини жадаллаштириш ҳамда вилоят аҳолисининг билими ва касбий салоҳиятини ошириш устувор ҳисобланади.

Хусусан, охирги йўналиш доирасида, 2020–2021 йилларда Бухоро шаҳрида БААнинг илғор тажрибаси асосида Президент мактаби ташкил қилинади. У 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб фаолият юритишни бошлайди.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 23.09.2019 йилдан кучга кирди.

 

 

 

Паст рентабелли компанияларнинг давлат улуши сотилади, фаолият юритмаётган субъектлар тугатилади

 

Вазирлар Маҳкамасининг 24.09. 2019 йилдаги 800-сон қарорида паст рентабелли ва фаолият юритмаётган ташкилотларни жадал реализация қилиш ва тугатиш назарда тутилган.

 

63 та жамиятдаги давлат акциялари (улуши) пакети устувор ҳуқуқлар қўлланмаган ҳолда оммавий савдоларга қўйилади. Мазкур ҳолатда уларнинг бошланғич баҳоси қуйидагиларга тенг бўлади:

♦ ушбу компанияларнинг соф активлари улушига мутаносиб равишда;

♦ номинал қийматга – соф активлар миқдори уларнинг устав капитали миқдоридан кам бўлса.

Паст рентабелли ва фаолият юритмаётган 295 та субъектга нисбатан тугатиш ёки банкротлик жараёнлари қўзғатилади. Улар орасида 3,05%дан 100%гача давлат иштирокига эга 51 та масъулияти чекланган жамият (тугатиш ёки банкротлик жараёнида аниқлаштирилади – таҳр. изоҳи) ва республика бўйича турли идоравий бўйсунувдаги 244 та давлат унитар корхонаси бор.

Тегишли рўйхатларни ҳужжатга иловадан топиш мумкин. 1 ноябрга қадар вазирлик, идоралар ва ҳудудлар ҳокимиятлари ушбу рўйхатларда идоравий бўйсунувидаги давлат корхоналари бор-йўқлигини текшириш учун қўшимча инвентаризация ўтказадилар ва рўйхатларга киритилган корхоналар тугатилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 24.09.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 758 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика