Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 38 / Кадрлар бўлими

Судьяларга ёшга доир чеклов оширилди

 

«Судлар тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги қонунларга тузатишлар киритилди (10.09.2019 йилдаги ЎРҚ-566-сон Қонун). 

 

Энди фақат 35 ёшдан (илгари – 30 ёшдан) бошлаб фуқаролик, жиноят ишлари бўйича туман (туманлараро, шаҳар, ҳудудий) даражасидаги иқтисодий, маъмурий, ҳарбий суднинг судьяси бўлиш мумкин. Шу тариқа, бу лавозимга номзодлар учун ёшга доир чеклов 5 ёшга оширилди. Бошқа талаблар ўзгаришсиз қолди. Халқ маслаҳатчиларининг минимал ёши ҳам, шу жумладан ҳарбий судларда, шу сингари – 30 дан 35 ёшгача оширилди.

Бунда судьялик лавозимларига биринчи марта тайинланадиган номзодлар захирасига 33 ёшдан бошлаб киритадилар. Қонунларда Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида захирада бўлганларни ўқитиш белгиланган.

Шунингдек, судьялик лавозимларига навбатдаги муддатга тайинлаш ва ваколатлари муддати тугаганидан кейин бошқа судьялик лавозимига тайинлаш тартиби белгиланди. Янги ваколат муддатига ўз номзодини кўрсатиш истагини билдирган судья ваколатлари муддати тугашига камида 6 ой қолганда аризани ва зарур ҳужжатларни тегишли судья­ларнинг малака ҳайъатига беради. Бошқа судьялик лавозимини эгаллаш истагини билдирган тақдирда, – бунинг сабаблари ва асосларини кўрсатган ҳолда Судьялар олий кенгашига ариза беради.

Жараёнда ҳар бир номзод бўйича Олий малака ҳайъатининг хулосаси, жамоатчилик ва судьялик корпусининг фикри ўрганилади. Масала судьянинг ваколатлари муддати тугаганидан кейин 3 ой ичида кўриб чиқилиши керак. Агар судья ўзи даъвогар бўлган лавозим талабларига жавоб бермаса, уни қуйи турувчи судьялик лавозимига кўриб чиқишлари мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) расман ­эълон қилинган ва 11.09.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 695 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика