Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 38 / Хўжалик юритиш қоидалари

Автони ижарага олаётганда лицензия олинг

 

Транспорт воситаларини (экипажсиз) ижарага олувчи ижарага берувчининг лицензиясидан фойдаланган ҳолда ижарага олинган транспортда йўловчилар ва юкларни ташиш хизматларини кўрсатишга ҳақлими?

 

Йўқ, ҳақли эмас, бевосита харидорлар ёки етказиб берувчилар томонидан электрон тижорат орқали реализация қилинган товарларни етказиб бериш бундан мустасно.

Йўловчи ва юкларни номига лицензия берилган юридик шахсгина ташиши мумкин. Берилаётган лицензияда унинг эгаси ҳисобланган юридик шахс кўрсатилади (ВМнинг 30.07.2019 йилдаги 636-сон қарорига 1-илова, кейинги ўринларда – Регламент). Бинобарин, ижарага олувчи ундан фойдаланишга ҳақли эмас.

Ижарага олувчи юридик шахс Давлат хизматлари марказига лицензия олиш учун мурожаат этиши лозим. Бошқа ҳужжатлар қаторида транспорт воситаси ижарага олинаётганлиги тўғрисидаги маълумотлар ҳам тақдим этилади (Регламентнинг ­12-банди).

Лицензия асосида ҳар бир автотранспорт воситасига лицензия варақаси берилади. Унинг амал қилиш муддати ижара шартномасининг амал қилиш муддати билан чекланади (Регламентнинг 9-банди).

Электрон тижорат орқали реализация қилинган товарларни сотувчи ёки етказиб берувчи томонидан ижарага олинган транспортда етказиб беришда лицензия талаб этилмайди (Регламентнинг 4-банди).

 

Альберт Сафин, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 432 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика