Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 38 / Кадрлар бўлими

Меҳнат қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

 

28.08.2019 йилдаги ЎРҚ-558-сон Қонунга биноан МЖТКнинг фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарималар назарда тутилган 8 та моддасига тузатишлар, янги ҳуқуқбузарлик таркиблари киритилди.

 

Ўзгартиришлар моҳияти қуйидагилардан иборат:

меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш (МЖТКнинг 49-моддаси) жарима 5 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгачани ташкил қилади (илгари – 2 ЭКИҲдан 5 ЭКИҲгача). Қўшимча таркиб киритилди – худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, бундан била туриб ғайриқонуний ишдан бўшатиш мустасно, – 10 ЭКИҲдан 15 ЭКИҲгача жарима солишга сабаб бўлади. Вояга етмаганларнинг меҳнатга оид ҳуқуқларини бузганлик учун жарималар икки бараварга – 10 ЭКИҲдан 20 ЭКИҲгача оширилди (илгари – 5 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача); 

вояга етмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги талабларни бузиш (МЖТКнинг 491-моддаси) бунда жарима 10 ЭКИҲдан 20 ЭКИҲгача (илгари – 1 ЭКИҲдан 3 ЭКИҲгача). Такроран содир этилган ҳуқуқбузарлик учун 20 ЭКИҲдан 30 ЭКИҲгача жарима жорий этилди;

иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бажармаганлик учун (МЖТКнинг 492-моддаси) фуқароларга 7 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача, мансабдор шахсларга 10 ЭКИҲдан 15 ЭКИҲгача (илгари тегишинча 2 ЭКИҲдан 5 ЭКИҲгача ва 7 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача эди) жарима солинади. Шунингдек такроран содир этганлик учун жавобгарлик жорий этилади – бунда фуқароларга 10 ЭКИҲдан 15 ЭКИҲгача ва мансабдор шахсларга 15 ЭКИҲдан 30 ЭКИҲгача жарима солинади.

вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тўлаш бўйича мажбуриятдан такроран бўйин товлаш (МЖТКнинг 493-моддаси) маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилганда 15 ЭКИҲдан 30 ЭКИҲгача жарима солишга сабаб бўлади. Биринчи марта содир этганлик учун жарималар ўзгартирилмади (10 ЭКИҲдан 15 ЭКИҲгача);

хорижий ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартибини бузганлик учун модда жорий этилди – биринчи марта содир этилганда: фуқароларга 5 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача, мансабдор шахсларга – 10 ЭКИҲдан 20 ЭКИҲгача, такроран содир этилганда: фуқароларга 10 ЭКИҲдан 15 ЭКИҲгача, мансабдор шахсларга 25 ЭКИҲдан 50 ЭКИҲгача жарима солинади;

аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик (МЖТКнинг 50-моддаси) учун жарималар тенглаштирилди – маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат қўшимча кафолатларни таъминлайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини яратишга доир қарорларини бажармаганлик (илгари – 3 ЭКИҲдан 5 ЭКИҲгача эди), маҳаллий меҳнат органлари томонидан корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ишга юборилган шахсларни ишга қабул қилишни асоссиз равишда рад этганлик (илгари 5 ЭКИҲдан 7 ЭКИҲгача эди), шунингдек иш ўринларининг белгиланган энг кам сони ҳисобидан иш ўринларига ишга жойлаштиришни асоссиз равишда рад этганлик (илгари мавжуд бўлмаган), худди шунингдек аввал талабнома берилган, касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ва малакасини оширишга юборилган шахсларни ишга қабул қилишни асоссиз равишда рад этганлик (илгари 3 ЭКИҲдан 5 ЭКИҲгача эди) учун жарима биринчи марта содир этилганда 10 ЭКИҲдан 20 ЭКИҲгача, такроран содир этилганда 20 ЭКИҲдан 30 ЭКИҲгача миқдорни ташкил қилади;

меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаганлик (МЖТКнинг 51-моддаси) учун жарималар  10 мартага оширилди (10 ЭКИҲдан 30 ЭКИҲгача), такроран содир этганлик учун 30 ЭКИҲдан 100 ЭКИҲгача жарималар жорий этилди. Вояга етмаганларни меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш 30 ЭКИҲдан 50 ЭКИҲгача (илгари – 5 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача) жарима солинишига сабаб бўлади;

бўш иш ўринларини яширганда (МЖТКнинг 229-моддаси) айбдорлардан 10 ЭКИҲдан 25 ЭКИҲгача ундирилади (илгари 3 ЭКИҲдан 5 ЭКИҲгача эди). Ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, 25 ЭКИҲдан 50 ЭКИҲгача жарима ундирилади. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) расман эълон қилинган ва 29.08.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 836 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика