Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 38 / Хўжалик юритиш қоидалари

Турист ваучери: мажбурий реквизитлар

 

Туристик йўлланма (ваучер)нинг намунавий шакли ва уни тўлдириш тартиби тасдиқланди (АВ томонидан 26.03.2019 йилда 3146-сон билан рўйхатдан ўтказилган Давлат туризм қўмитасининг қарори). Ваучер турист ва туристик фаолиятни юритувчи субъект ўртасида тузилган туристик хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартноманинг асосий қисми ҳисобланади.

1. Ваучернинг айрим қисмларини ўзгартириш – айрим бандларни тўлдириш ёки чиқариб ташлаш мумкинми?

2. Турист ва туристик фирма ўртасида ёзма шартнома тузиш шартми ёки буни оммавий оферта ва унинг акцепти шаклида амалга ошириш мумкинми (ФКнинг 426 ва 370-моддалари)?

 

1

Туристик ваучерга қўшимчалар киритиш мумкин, бироқ бунда  муайян шартлар ўзгартиришларсиз акс эттирилиши лозим.

Давлат туризм қўмитасининг қарори билан туристик ваучернинг намунавий шакли тасдиқланган (АВ томонидан 26.03.2019 йилда 3146-сон билан рўйхатдан ўтказилган). У туристик фирмалар ўзгартиришларсиз риоя этадиган шаклнинг белгиланган намунаси ҳисобланмайди. Бироқ ваучерни тўлдириш шартларидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги маълумотлар акс эттирилиши шарт:

♦ ваучернинг тартиб рақами;

♦ ташкилотнинг номи;

♦ туристик фаолиятни амалга ошириш учун берилган лицензиянинг рақами ва санаси;

♦ ташкилот тўғрисидаги маълумотлар;

♦ сотув бўйича туризм агентлиги тўғрисида маълумотлар;

♦ ташкилотнинг телефон рақами;

♦ кўрсатиладиган хизматлар шакли – якка тартибдаги ёки гуруҳ;

♦ туристик хизматларни кўрсатувчи ташкилотнинг номи;

♦ туристнинг Ф.И.О. ёки гуруҳ сардори фамилияси билан ва туристлар сони кўрсатилган ҳолда шакллантириладиган туристлар гуруҳининг номи;

♦ турист истиқомат қилувчи давлат номи. Туристлар гуруҳи турли давлатларда истиқомат қиладиган ҳолларда уларнинг асосий қисми истиқомат қиладиган давлат номи кўрсатилади;

♦ туристларнинг умумий сони;

♦ хизматлар кўрсатиш бошланган ва тугатилган саналар;

♦ бўлиш кунларининг умумий сони;

♦ кўрсатиладиган хизматлар рўйхати;

♦ хизматларга изоҳлар;

♦ берилган сана;

♦ раҳбар ёки бошқа ваколатли шахснинг имзоси;

♦ ваучер туристик хизматлар кўрсатиш бўйича тузилган шартноманинг асосий қисми ҳисобланиши ҳақидаги маълумот (унинг рақами кўрсатилади).

 

2

Туристик хизматлар шартнома тузилганидан кейин кўрсатилиши мумкин («Туризм тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддаси).

Шартномада қуйидагилар белгиланади:

♦ кўрсатиладиган хизматлар ҳажми ва миқдори;

♦ томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

♦ тўлов ва ҳисоб-китоблар тартиби;

♦ амал қилиш муддати;

♦ шартномаларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун жавобгарлик;

♦ томонларнинг келишувига кўра бошқа шартлар.

Туроператорлар ва турагентлар фаолиятини амалга оширишда лицензия асосий талабларидан бири туристик хизматлар кўрсатиш шартномаси тузилиши ҳисобланади (19.10.2019 йилдан кучга кирган янги таҳрирдаги «Туризм тўғрисида»ги Қонуннинг 20-моддаси 7-қисми 2-хатбошиси).

Оммавий оферта шартнома шакли ҳисобланади. Туристик фирмалар учун шартномани оммавий оферта – акцепт орқали тузишга чекловлар мавжуд эмас. Бироқ ваучерда ажралмас қисм ҳисобланган шартноманинг рақами мажбурий тартибда кўрсатилишини эътибордан четда қолдирманг. Шу тариқа, акцепт шакли ва уни ваучерда акс эттириш учун рўйхатдан ўтказиш тартиби назарда тутилиши лозим.

 

Альберт Сафин, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 731 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика