Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 38 / Хўжалик юритиш қоидалари

Муҳр йўқолган: қандай тиклаш мумкин?

 

Муҳр ва штампларни тайёрлаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом (27.10.2001 йилдаги 1077-сон) ўз кучини йўқотди.

Айни пайтда ташкилот муҳри йўқотилганда уни тиклаш тартиб-таомили қандай?

 

Муҳр ташкилотнинг локал ҳужжатларига мувофиқ тикланади.

Ҳақиқатан ҳам, Муҳр ва штампларни тайёрлаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом (АВ томонидан 27.10.2001 йилда ­1077-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ўз кучини йўқотди, ушбу ҳужжат ўрнига эса янги тартиб ишлаб чиқилмаган. Шу боис ташкилотларнинг локал ҳужжатлари бўйича муҳрни тиклашингиз мумкин.

Қуйидагиларни амалга оширинг:

♦ муҳр йўқолганлиги сабаблари ва шартларини текшириш, шунингдек бунинг учун жавобгар шахсларни аниқлаш бўйича комиссияни тузинг. Текширув натижалари далолатнома ва ёзма равишда тушунтириш хатлари билан расмийлаштирилиши лозим;

♦ раҳбарнинг буйруғи билан айбдор шахсларга нисбатан интизомий жазони унинг қоидаларига риоя этган ҳолда қўлланг (МКнинг 182-моддаси);

♦ босма нашрда муҳр йўқолганлиги ва уни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш тўғрисидаги эълонни жойлаштиринг;

♦ ташкилотнинг янги муҳрини чиқаришга буюртма беринг.

 

Альберт Сафин, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 1030 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика