Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 38 / Бухгалтерга тавсиялар

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи мисоллар ва ҳисоб-китобларда

 

Ушбу тавсияда «Norma» МЧЖ экспертлари қандай ҳолларда даромадга тузатиш киритиш, тузатиш киритилишини қачон ҳисоб ва ҳисоботда акс эттириш, буни қандай расмийлаштириш лозимлигини тушуниб олишда ёрдам берадилар.

 

РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАДГА

ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ТУЗАТИШ КИРИТИЛАДИ

 

Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган даромадга қуйидаги ҳолларда тузатиш киритинг:

● товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилганда;

● битим шартлари ўзгарганда;

● баҳолар ўзгарганда, сотиб олувчи сийловдан (скидкадан) фойдаланганда;

● бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлардан воз кечилганда.

 

Даромадга бир йиллик муддат ичида, кафолат муддати белгиланган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича эса кафолат муддати доирасида тузатиш киритиш мумкин.

 

Товар қайтарилган, битим шартлари ўзгарган ва шу каби ҳолатлар юз берган солиқ даврида даромадга тузатиш киритинг (Солиқ кодексининг 131-моддаси 4-қисми). Худди шу даврда реализация қилишдан соф тушумни Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг (2-илова, АВ томонидан 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 010-сатрида акс эттираётганингизда даромадга тузатиш киритиш суммаларини инобатга олинг.

 

МИСОЛ. Даромадга тузатиш киритишни ҳисоб ва ҳисоботда акс эттириш

Корхона 2018 йил октябрда 120 000 минг сўмлик товарни реализация қилди, шу жумладан ҚҚС – 20 000 минг сўм. 2019 йил май ойида товарнинг 24 000 минг сўмлик қисми қайтарилди, шу жумладан ҚҚС – 4 000 минг сўм.

Реализация қилишдан олинган 100 000 минг сўм даромадни 2018 йилги ҳисоб ва ҳисоботда акс эттирамиз, товарнинг қайтарилиши ва даромаднинг 20 000 минг сўмга камайишини эса – 2019 йилда.

 

Даромадга тузатиш киритиш чоғида қўшимча ҳисобварақ-фактура тузинг. У товарларни (ишларни, хизматларни) олувчи томонидан тасдиқланган бўлиши лозим (Солиқ кодексининг 222-моддаси).

 

Қўшимча ҳисобварақ-фактурада қуйидагиларни қайд этинг:

● ҳужжат рақами ва тузилган санаси;

● ҳисобварақ-фактурани тўлдириш чоғида зарур бўлган реквизитлар;

● тузатиш киритилишига асос бўлган ҳисобварақ-фактуранинг рақами ва санаси;

● ҚҚСсиз қийматга тузатиш киритиш суммаси;

● ҚҚСга тузатиш киритиш суммаси;

● ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қийматга тузатиш киритиш суммаси.

 

Товар қайтарилганда

 

Етказиб бериш шартномасида товарни тўлиқ ёки қисман қайтариш эҳтимоли назарда тутилиши мумкин:

● у қайд этилган кўрсаткичларга ёки умумэътироф этилган стандартларга мувофиқ келмаганда;

● брак аниқланганда;

● сотиб олувчида бутун туркум учун қарздорликни сўндиришга етарли маблағ бўлмаса;

● бошқа ҳолларда.

Товар қайтарилишини 9040-«Сотилган товарларнинг қайтиши» счётининг дебети бўйича акс эттириб, бу билан жорий ҳисобот давридаги реализация қилишдан олинган даромадни камайтиринг.

 

МИСОЛ. Маҳсулот қисман қайтарилганда даромадга тузатиш киритиш

2019 йил 15 январдаги 21-сон шартномага 21-сон ҳисобварақ-фактурага асосан 2019 йил 21 январда 120 000 минг сўмлик 1 000 та маҳсулот бирлиги берилди, шу жумладан ҚҚС – 20 000 минг сўм. Маҳсулот бирлигининг таннархи – 80 минг сўм. 24 май куни 24-сон ҳисобварақ-фактурага асосан 24 000 минг сўмлик 200 та маҳсулот бирлиги қайтарилди, шу жумладан ҚҚС – 4 000 минг сўм.

Маҳсулотни қайтариш учун қўшимча ҳисобварақ-фактурани тўлдирамиз:

 

2019 йил 15 январдаги

21-сон шартномага

(2019 йил 21 январдаги

21-сон ҳисобварақ-фактурага қўшимча)

2019 йил 24 майдаги 24-сон

ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРА

 

Етказиб берувчи: «Наврўз» МЧЖ

Манзил: Таллимаржон кўчаси - 2/1

Еткзиб берувчининг идентификация рақами (СТИР)

267368369

ҚҚС тўловчисининг рўйхатдан ўтиш коди 326326326326

Сотиб олувчи: «Тинчлик» МЧЖ

Манзил: Мирзо Улуғбек кўчаси - 12

Сотиб олувчининг идентификация рақами (СТИР)

265266268

ҚҚС тўловчисининг рўйхатдан ўтиш коди 365365365365

 

 

Т/р

 

Товар (иш ва хизмат)лар номи

 

Ўлчов бирлиги

 

Миқдори

 

Нархи

 

Етказиб бериш қиймати

 

ҚҚС

 

Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати

 

ставкаси

 

суммаси

 

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

1

 

Маҳсулот

 

дона

 

-200

 

100 000

 

-20 000 000

 

20%

 

-4 000 000

 

-24 000 000

 

 

Жами тўлашга: минус йигирма тўрт миллион сўм

 

-20 000 000

 

 

-4 000 000

 

-24 000 000

 

 

 

Раҳбар ___________________________

Бош бухгалтер ______________________

М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)

Товарни бердим ________________________

(етказиб берувчи масъул шахсининг имзоси)

Олдим ____________________________

(сотиб олувчи ёки ваколатли вакилнинг имзоси)

 

 

Ҳисобварақ-фактурани етказиб берувчининг раҳбари ва бош бухгалтери имзолайди. Товар қайтарилганда «Товарни бердим» устунига сотиб олувчининг масъул шахси имзо қўяди, «Олдим» устунига эса қайтарилган товарни олаётган етказиб берувчининг вакили имзо қўяди.

 

Бухгалтерия ҳисоби:

Сана

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўмда

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

21.01.2019 йил

 

Сотиб олувчига маҳсулот берилди

 

80 000

(1 000 дона)

9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»

 

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»

 

Реализация қилишдан олинган даромад

 

100 000

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»

 

ҚҚС

 

20 000

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз – ҚҚС»

 

24.05.2019 йил

 

Маҳсулот қайтарилди

 

16 000

(200 дона)

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»

 

9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»

 

Реализация қилишдан олинган даромадга тузатиш киритилди

 

20 000

 

9040-«Сотилган товарларнинг қайтиши»

 

9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9040-«Сотилган товарларнинг қайтиши»

ҚҚСга тузатиш киритилди

 

4 000

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз – ҚҚС»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

 

Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 010-сатрида реализация қилишдан соф тушумни акс эттирамиз:

● I чорак учун – 100 000 минг сўм;

● II чорак учун (ортиб бориш тартибида) 100 000 – 20 000 = 80 000 минг сўм.

 

МИСОЛ. Товар тўлиқ қайтарилганда даромадга тузатиш киритиш

Корхона январь ойида 60 000 минг сўмлик товарни реализация қилди, шу жумладан ҚҚС – 10 000 минг сўм. Май ойида аниқланган брак сабабли товарнинг бутун туркуми етказиб берувчига қайтарилди.

Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 010-сатрида ушбу битим бўйича реализация қилишдан соф тушумни акс эттирамиз:

● I чорак учун – 50 000 минг сўм;

● II чорак учун (ортиб бориш тартибида) 50 000 – 50 000 = 0.

 

Битим шартлари ўзгарганда

 

Битим шартлари қуйидаги ҳолларда ўзгариши мумкин:

● бир товар бошқасига алмаштирилганда;

● товарлар (ишлар, хизматлар) қўшимча етказиб берилганда;

● бошқа ҳолларда.

Битим шартлари ўзгаришини шартномага қўшимча келишув билан расмийлаштиринг.

Бир товар бошқасига алмаштирилганда қўшимча ҳисобварақ-фактурада дастлаб реализация қилинган товар қайтарилганини ва бошқа товар етказиб берилганини, иккала операция бир кунда амалга оширилаётган бўлса, акс эттиринг. 2 та алоҳида – қайтариш учун ва етказиб бериш учун қўшимча ҳисобварақ-фактурани ҳам расмийлаштириш мумкин.

 

«Товарни бердим» ва «Олдим» устунларида имзолар билан боғлиқ муаммо юзага келмаслиги учун бир товар бошқасига алмаштирилганда иккита ҳисобварақ-фактура расмийлаштиринг. Вакилингиз товарни қайтариш учун ҳисобварақ-фактурада «Олдим» устунига, етказиб бериш учун ҳисобварақ-фактурада эса «Товарни бердим» устунига имзо қўяди.

 

МИСОЛ. Маҳсулот алмаштирилганда даромадга тузатиш киритиш

Январда 120 000 минг сўмлик 1 000 та маҳсулот бирлиги берилди, шу жумладан ҚҚС – 20 000 минг сўм. Маҳсулот бирлигининг таннархи – 80 минг сўм. Май ойида 24 000 минг сўмлик 200 та маҳсулот бирлиги қайтарилди, шу жумладан ҚҚС – 4 000 минг сўм. Унинг ўрнига шу куниёқ 30 000 минг сўмлик бошқа маҳсулотнинг 200 та бирлиги берилди, шу жумладан ҚҚС – 5 000 минг сўм. Янги товарнинг таннархи – бир бирлиги учун 100 минг сўм.

Қўшимча ҳисобварақ-фактуранинг жадвал қисмини тўлдирамиз:

Т/р

 

Товар (иш ва
хизмат)лар номи

 

Ўлчов бирлиги

 

Миқдори

 

Нархи

 

Етказиб бериш қиймати

 

ҚҚС

 

Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати

 

ставкаси

 

суммаси

 

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

1

 

1-маҳсулот

 

дона

 

-200

 

100 000

 

-20 000 000

 

20%

 

-4 000 000

 

-24 000 000

 

2

 

2-маҳсулот

 

дона

 

200

 

125 000

 

25 000 000

 

20%

 

5 000 000

 

30 000 000

 

 

Жами тўлашга: олти миллион сўм

 

5 000 000

 

 

1 000 000

 

6 000 000

 

 

 

Бухгалтерия ҳисоби:

Сана

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўмда

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Январь

 

Сотиб олувчига 1-маҳсулот берилди

 

80 000

(1 000 дона)

9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»

 

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»

 

1-маҳсулотни реализация қилишдан олинган даромад

 

100 000

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»

 

ҚҚС ҳисобланди

 

20 000

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз – ҚҚС»

 

Май

 

1-маҳсулот қайтарилди

 

16 000

(200 дона)

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»

 

9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»

 

1-маҳсулотни реализация қилишдан олинган даромадга тузатиш киритилди

 

20 000

 

9040-«Сотилган товарларнинг қайтиши»

 

9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9040-«Сотилган товарларнинг қайтиши»

ҚҚСга тузатиш киритилди

 

4 000

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз – ҚҚС»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

Сотиб олувчига 2-маҳсулот берилди

 

20 000

(200 дона)

9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»

 

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»

 

2-маҳсулотни реализация қилишдан олинган даромад

 

25 000

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»

 

ҚҚС ҳисобланди

 

5 000

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз – ҚҚС»

 

 

Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 010-сатрида реализация қилишдан соф тушумни акс эттирамиз:

● I чорак учун – 100 000 минг сўм;

● II чорак учун (ортиб бориш тартибида) 100 000 – 20 000 + 25 000 = 105 000 минг сўм.

 

Баҳолар ўзгарганда

 

Етказиб бериш шартномасида товар баҳосининг ўзгариши назарда тутилиши мумкин. Масалан, ўз вақтида ҳақ тўланмаса, етказиб берувчи товар баҳосини оширишга ҳақли дея қайд этиш мумкин. Ва аксинча, шартнома бўйича муайян муддат давомида ҳақ тўланганда сотиб олувчига сийлов (скидка) тақдим этилади.

Сийлов суммасини 9050-«Харидорлар ва буютмачиларга берилган чегирмалар» счётининг дебети бўйича акс эттириб, бу билан жорий ҳисобот давридаги реализация қилишдан олинган даромадни камайтиринг.

Товар етказиб берилгунига қадар шартномадаги ҳақ тўлаш шарти бажарилса (ёки бажарилмаса), уни етказиб бериш учун ҳисобварақ-фактурада баҳоси ўзгаришини қайд этинг.

Товар етказиб берилганидан сўнг сотиб олувчи ҳақ тўлаш шартини бажарганлиги (ёки бажармаганлиги) далили аниқланса, баҳо ўзгарганини қўшимча ҳисобварақ-фактурада акс эттиринг.

 

1-МИСОЛ. Баҳолар ошганда даромадни аниқлаш

Товарни етказиб бериш шартномасида қуйидагилар назарда тутилган:

бир бирлигининг баҳоси 120 минг сўм бўлган 1 000 та товар бирлигини етказиб бериш, шу жумладан ҚҚС – 20 минг сўм;

сотиб олувчи товар учун 100 фоиз олдиндан ҳақ тўламаса, баҳоси 10%га ошиши.

Сотиб олувчи 80% олдиндан ҳақ тўлади, шу сабабли барча товарлар 10%га оширилган баҳода, бир бирлиги учун 132 минг сўмдан берилди, шу жумладан ҚҚС – 22 минг сўм.

Етказиб берувчи товарни сотиб олиш қиймати бўйича ҳисобга олади – бир бирлиги учун 80 минг сўм.

Ҳисобварақ-фактуранинг жадвал қисмини тўлдирамиз:

Т/р

 

Товар (иш ва
хизмат)лар номи

 

Ўлчов бирлиги

 

Миқдори

 

Нархи

 

Етказиб бериш қиймати

 

ҚҚС

 

Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати

 

ставкаси

 

суммаси

 

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

1

 

Товар

 

дона

 

1 000

 

110 000

 

110 000 000

 

20%

 

22 000 000

 

132 000 000

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жами тўлашга: бир юз ўттиз икки миллион сўм

 

110 000 000

 

 

22 000 000

 

132 000 000

 

 

 

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўмда

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Сотиб олувчига товар берилди

 

80 000

(1 000 дона)

9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»

 

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»

 

Товарни реализация қилишдан олинган даромад

 

110 000

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9020-«Товарларни сотишдан даромадлар»

 

ҚҚС ҳисобланди

 

22 000

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз – ҚҚС»

 

 

 

Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 010-сатрида реализация қилишдан соф тушум – 110 000 минг сўмни акс эттирамиз.

 

2-МИСОЛ. Баҳолар пасайтирилганда даромадни аниқлаш

Товарни етказиб бериш шартномасида қуйидагилар назарда тутилган:

● бир бирлигининг баҳоси 120 минг сўм бўлган 1 000 та товар бирлигини етказиб бериш, шу жумладан ҚҚС – 20 минг сўм;

● сотиб олувчи 100 фоиз олдиндан ҳақ тўласа, 10% сийлов тақдим этиш.

Сотиб олувчи 100% олдиндан ҳақ тўлади, шу сабабли товар 10% сийлов билан, яъни бир бирлиги учун 108 минг сўмдан берилди, шу жумладан ҚҚС – 18 минг сўм.

Етказиб берувчи товарни сотиб олиш қиймати бўйича ҳисобга олади – бир бирлиги учун 80 минг сўм.

Ҳисобварақ-фактуранинг жадвал қисмини тўлдирамиз:

Т/р

 

Товар (иш ва
хизмат)лар номи

 

Ўлчов бирлиги

 

Миқдори

 

Нархи

 

Етказиб бериш қиймати

 

ҚҚС

 

Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати

 

ставкаси

 

суммаси

 

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

1

 

Товар

 

дона

 

1 000

 

100 000

 

100 000 000

 

20%

 

20 000 000

 

120 000 000

 

2

 

10% сийлов

 

 

 

-10 000

 

-10 000 000

 

20%

 

-2 000 000

 

- 12 000 000

 

 

Жами тўлашга: бир юз саккиз миллион сўм

 

90 000 000

 

 

18 000 000

 

108 000 000

 

 

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўмда

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Сотиб олувчига товар берилди

 

80 000

(1 000 дона)

9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»

 

2910-«Омбордаги товарлар»

 

Товарни реализация қилишдан олинган даромад

 

100 000

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9020-«Товарларни сотишдан даромадлар»

 

10% сийлов

 

10 000

 

9050-«Харидорлар ва буютмачиларга берилган чегирмалар»

 

9020-«Товарларни сотишдан даромадлар»

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9050-«Харидорлар ва буютмачиларга берилган чегирмалар»

ҚҚС ҳисобланди

 

18 000

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз – ҚҚС»

 

 

 

Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 010-сатрида сийловни инобатга олган ҳолда реализациядан соф тушумни акс эттирамиз – 90 000 минг сўм.

 

1-МИСОЛ. Товар етказиб берилганидан сўнг баҳоси ошган бўлса, даромадга тузатиш киритиш

Товарни етказиб бериш шартномасида қуйидагилар назарда тутилган:

бир бирлигининг баҳоси 120 минг сўм бўлган 1 000 та товар бирлигини етказиб бериш, шу жумладан ҚҚС – 20 минг сўм;

сотиб олувчи товар етказиб берилганидан сўнг 10 кун ичида ҳақини тўлиқ тўламаса, баҳоси 10%га ошиши.

Сотиб олувчи товар етказиб берилганидан сўнг 10 кун ичида унинг қийматининг фақат 80%ини тўлади, шу сабабли етказиб берувчи баҳони 10%га ошириб, қўшимча ҳисобварақ-фактура расмийлаштирди.

Етказиб берувчи товарни сотиб олиш қиймати бўйича ҳисобга олади – бир бирлиги учун 80 минг сўм.

Ҳисобварақ-фактуранинг жадвал қисмини тўлдирамиз:

 

Т/р

 

Товар (иш ва
хизмат)лар номи

 

Ўлчов бирлиги

 

Миқдори

 

Нархи

 

Етказиб бериш қиймати

 

ҚҚС

 

Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати

 

ставкаси

 

суммаси

 

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

1

 

Товар

 

дона

 

1 000

 

100 000

 

100 000 000

 

20%

 

20 000 000

 

120 000 000

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жами тўлашга: бир юз йигирма миллион сўм

 

100 000 000

 

 

20 000 000

 

120 000 000

 

 

 

Қўшимча ҳисобварақ-фактуранинг жадвал қисмини тўлдирамиз:

 

Т/р

 

Товар (иш ва
хизмат)лар номи

 

Ўлчов бирлиги

 

Миқдори

 

Нархи

 

Етказиб бериш қиймати

 

ҚҚС

 

Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати

 

ставкаси

 

суммаси

 

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

1

 

1 000 дона товар учун устама

 

 

 

10 000

 

10 000 000

 

20%

 

2 000 000

 

12 000 000

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жами тўлашга: ўн икки миллион сўм

 

10 000 000

 

 

2 000 000

 

12 000 000

 

 

 

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўмда

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Биринчи ҳисобварақ-фактура бўйича товарни бериш

 

Сотиб олувчига товар берилди

 

80 000

(1 000 дона)

9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»

 

2910-«Омбордаги товарлар»

 

Товарни реализация қилишдан олинган даромад

 

100 000

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9020-«Товарларни сотишдан даромадлар»

 

ҚҚС ҳисобланди

 

20 000

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз – ҚҚС»

 

Қўшимча ҳисобварақ-фактура бўйича операциялар (товар етказиб берилганидан сўнг 10 кун ўтгач)

 

Баҳо оширилгани ҳисобига қўшимча даромад

 

10 000

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9020-«Товарларни сотишдан даромадлар»

 

ҚҚС ҳисобланди

 

2 000

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз – ҚҚС»

 

 

 

Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 010-сатрида реализация қилишдан соф тушумни акс эттирамиз:

иккала ҳужжат битта ҳисобот даврида расмийлаштирилган бўлса – 110 000 минг сўм;

ҳужжатлар битта солиқ даврининг турли ҳисобот даврларида расмийлаштирилган бўлса – товар берилган ҳисобот даврида 100 000 минг сўм, кейинги ҳисобот даврида 110 000 минг сўм;

ҳужжатлар турли солиқ даврларида расмийлаштирилган бўлса – товар берилган ҳисобот даврида 100 000 минг сўм, кейинги ҳисобот даврида 10 000 минг сўм.

 

 

2-МИСОЛ. Товар етказиб берилганидан сўнг сийлов тақдим этилса, даромадга тузатиш киритиш

Товарни етказиб бериш шартномасида қуйидагилар назарда тутилган:

бир бирлигининг баҳоси 120 минг сўм бўлган 1 000 та товар бирлигини етказиб бериш, шу жумладан ҚҚС – 20 минг сўм;

сотиб олувчи товар етказиб берилганидан сўнг 10 кун ичида унинг ҳақини тўлиқ тўласа, товарнинг бутун қийматига 10% сийлов тақдим этилади. 

Сотиб олувчи 10 кун ичида товар қийматининг 100%ини тўлади, етказиб берувчи қўшимча ҳисобварақ-фактура расмийлаштириб, унга 10% сийлов тақдим этди.

Етказиб берувчи товарни сотиб олиш қиймати бўйича ҳисобга олади – бир бирлиги учун 80 минг сўм.

Ҳисобварақ-фактуранинг жадвал қисмини тўлдирамиз:

Т/р

 

Товар (иш ва
хизмат)лар номи

 

Ўлчов бирлиги

 

Миқдори

 

Нархи

 

Етказиб бериш қиймати

 

ҚҚС

 

Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати

 

ставкаси

 

суммаси

 

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

1

 

Товар

 

дона

 

1 000

 

100 000

 

100 000 000

 

20%

 

20 000 000

 

120 000 000

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жами тўлашга: бир юз йигирма миллион сўм

 

100 000 000

 

 

20 000 000

 

120 000 000

 

 

 

Қўшимча ҳисобварақ-фактуранинг жадвал қисмини тўлдирамиз:

 

Т/р

 

Товар (иш ва
хизмат)лар номи

 

Ўлчов бирлиги

 

Миқдори

 

Нархи

 

Етказиб бериш қиймати

 

ҚҚС

 

Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати

 

ставкаси

 

суммаси

 

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

1

 

1 000 дона товар учун сийлов

 

 

 

-10 000

 

-10 000 000

 

20%

 

-2 000 000

 

-12 000 000

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жами тўлашга: минус ўн икки миллион сўм

 

-10 000 000

 

 

-2 000 000

 

-12 000 000

 

 

 

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўмда

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Биринчи ҳисобварақ-фактура бўйича товарни бериш

 

Сотиб олувчига товар берилди

 

80 000

(1 000 дона)

9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»

 

2910-«Омбордаги товарлар»

 

Товарни реализация қилишдан олинган даромад

 

100 000

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9020-«Товарларни сотишдан даромадлар»

 

ҚҚС ҳисобланди

 

20 000

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз – ҚҚС»

 

Қўшимча ҳисобварақ-фактура бўйича операциялар (товар етказиб берилганидан сўнг 10 кун ўтгач)

 

Товарга 10% сийлов

 

10 000

 

9050-«Харидорлар ва буютмачиларга берилган чегирмалар»

 

9020-«Товарларни сотишдан даромадлар»

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9050-«Харидорлар ва буютмачиларга берилган чегирмалар»

ҚҚСга тузатиш киритиш

 

2 000

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз – ҚҚС»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

 

 

Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 010-сатрида реализация қилишдан соф тушумни акс эттирамиз:

● иккала ҳужжат битта ҳисобот даврида расмийлаштирилган бўлса – 90 000 минг сўм;

● ҳужжатлар битта солиқ даврининг турли ҳисобот даврларида расмийлаштирилган бўлса – товар берилган ҳисобот даврида 100 000 минг сўм, кейинги ҳисобот даврида 90 000 минг сўм;

● ҳужжатлар турли солиқ даврларида расмийлаштирилган бўлса – товар берилган ҳисобот даврида 100 000 минг сўм, кейинги ҳисобот даврида 10 000 минг сўм.

 

Бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлардан воз кечилганда

 

Буюртмачи бажарилган ишларни қабул қилганидан сўнг сифатсиз бажарилгани, яширин нуқсонлари ва ҳ.к. аниқланса, улардан тўлиқ ёки қисман воз кечиши мумкин.

Буюртмачининг далил-исботларига қўшилсангиз, қуйидагиларни расмийлаштиринг:

● шартномага қўшимча келишув;

● ишлар сифатсиз бажарилганини тасдиқловчи нуқсонлар далолатномаси;

● буюртмачи воз кечган бажарилган ишлар суммасига минусли қўшимча ҳисобварақ-фактура.

 

Сизнинг айбингиз билан буюртмачи бажарилган ишлардан воз кечган тақдирда албатта нуқсонлар далолатномасини расмийлаштиринг. У қўшимча ҳисобварақ-фактура расмийлаштириш ва реализация қилишдан тушумни камайтиришга асос бўлади.

 

 

Қуйидаги вазият юзага келиши мумкин: томонлар ишларни (хизматларни) босқичма-босқич бажариш учун узоқ муддатли шартнома тузадилар. Буюртмачи биринчи босқични қабул қилгандан сўнг бу унга керак эмаслигини тушуниб етгач, нуқсонсиз бўлса-да, бажарилган ишлардан (ёки уларнинг бир қисмидан) воз кечади.

 

Сизнинг айбингиз бўлмаса ҳам, буюртмачининг бажарилган ишлардан (хизматлардан) воз кечиши эҳтимолини камайтириш учун шартномада сизга неустойка тўланишини назарда тутинг.

Олинган неустойка ҚҚС солинмайдиган бошқа даромадингиз бўлади.

 

Буюртмачининг далил-исботларига қўшилсангиз:

● шартномага қўшимча келишув расмийлаштиринг;

● буюртмачидан далил-исботлари асослантирилган хат олинг;

● буюртмачи воз кечган бажарилган ишлар суммасига минусли қўшимча ҳисобварақ-фактура расмийлаштиринг.

 

Сизнинг айбингиз бўлмаса ҳам, буюртмачи бажарилган ишлардан воз кечса, ундан ёзма равишда воз кечиш асосларини албатта талаб қилиб олинг. У қўшимча ҳисобварақ-фактура расмийлаштириш ва реализация қилишдан тушумни камайтиришга асос бўлади.

 

 

МИСОЛ. Бажарилган ишлардан воз кечилганда даромадга тузатиш киритиш

Корхона 24 000 минг сўмлик ишни бажарди, шу жумладан ҚҚС – 4 000 минг сўм. Ишларнинг таннархи – 16 000 минг сўм.

Буюртмачи бажарилган ишларни қабул қилди, бироқ кейинчалик ижрочининг айби бўлмаса ҳам, воз кечиш асосларини тақдим этиб, уларнинг 6 000 минг сўмлик қисмидан воз кечди, шу жумладан ҚҚС – 1 000 минг сўм. Шартнома шартларига кўра у ижрочига 5 000 минг сўм миқдорида неустойка тўлади. Буюртмачи воз кечган ишлар таннархи – 4 000 минг сўм.

Бажарилган ишлар учун ҳисобварақ-фактуранинг жадвал қисми:

Т/р

 

Товар (иш ва
хизмат)лар номи

 

Ўлчов бирлиги

 

Миқдори

 

Нархи

 

Етказиб бериш қиймати

 

ҚҚС

 

Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати

 

ставкаси

 

суммаси

 

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

1

 

Ишлар бажарилди

 

сўм

 

 

 

20 000 000

 

20%

 

4 000 000

 

24 000 000

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жами тўлашга:  йигирма тўрт миллион сўм

 

20 000 000

 

 

4 000 000

 

24 000 000

 

 

 

Қўшимча ҳисобварақ-фактуранинг жадвал қисми:

Т/р

 

Товар (иш ва
хизмат)лар номи

 

Ўлчов бирлиги

 

Миқдори

 

Нархи

 

Етказиб бериш қиймати

 

ҚҚС

 

Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати

 

ставкаси

 

суммаси

 

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

1

 

Бажарилган ишлардан воз кечиш

 

сўм

 

 

 

-5 000 000

 

20%

 

-1 000 000

 

-6 000 000

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жами тўлашга: минус олти миллион сўм

 

-5 000 000

 

 

-1 000 000

 

-6 000 000

 

 

 

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўмда

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Биринчи ҳисобварақ-фактура бўйича операциялар

 

Бажарилган ишлар таннархи

 

16 000

 

9130-«Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи»

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

Ишларни реализация қилишдан олинган даромад

 

20 000

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»

 

ҚҚС ҳисобланди

 

4 000

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз – ҚҚС»

 

Қўшимча ҳисобварақ-фактура бўйича операциялар

 

Буюртмачи воз кечган ишларнинг таннархи

 

4 000

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

9130-«Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи»

 

Ишларни реализация қилишдан олинган даромадга тузатиш киритиш

 

5 000

 

9041-«Бажарилган ишлардан воз кечиш»

 

9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9041-«Бажарилган ишлардан воз кечиш»

ҚҚСга тузатиш киритиш

 

1 000

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз – ҚҚС»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

Неустойка ҳисоблаш

 

5 000

 

4860-«Даъволар бўйича олинадиган счётлар»

 

9330-«Ундирилган жарима, пеня ва устамалар»

 

 

 

21-сон БҲМС «Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома»да (АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган) фақат 9040-«Сотилган товарларнинг қайтиши» счёти назарда тутилган, шу сабабли бажарилган ишлардан (хизматлардан) воз кечилганда даромадга тузатиш киритиш учун 9041-«Бажарилган ишлардан воз кечиш» счётини киритишни тавсия этамиз.

Буюртмачи воз кечган ишларнинг таннархини 9430-«Бошқа операцион харажатлар» счётига киритамиз, сабаби энди у ишларни реализация қилишдан даромад олиш билан боғлиқ бўлмаган харажатлардир.

Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 010-сатрида  реализация қилишдан соф тушумни акс эттирамиз:

● иккала ҳужжат битта ҳисобот даврида расмийлаштирилган бўлса – 15 000 минг сўм;

● ҳужжатлар битта солиқ даврининг турли ҳисобот даврларида расмийлаштирилган бўлса – ишлар бажарилганлиги тасдиқланган ҳисобот даврида 20 000 минг сўм, буюртмачи ишларнинг бир қисмидан воз кечган ҳисобот даврида 15 000 минг сўм;

● ҳужжатлар турли солиқ даврларида расмийлаштирилган бўлса – ишлар бажарилганлиги тасдиқланган ҳисобот даврида 20 000 минг сўм, буюртмачи ишларнинг бир қисмидан воз кечган ҳисобот даврида – 5 000 минг сўм.

 

Бир йил (кафолат муддати) ўтгач

 

Даромадга – бир йил муддат ичида, кафолат муддати белгиланган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича эса кафолат муддати доирасида тузатиш киритиш мумкин.

Бир йил ўтгач ёки кафолат муддати тугагач товар қайтарилса ёки бажарилган ишлардан воз кечилса, даромадни камайтиришга ҳақли бўлмайсиз.

Ушбу ҳолатда тузатиш киритилган суммани 9430-«Бошқа операцион харажатлар» счётида акс эттириб, чегирилмайдиган харажатлар таркибига киритинг. Бундай тузатиш киритиш фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани камайтирмайди.

 

МИСОЛ. Бир йил ўтгач маҳсулотни қайтариш

Корхона 120 000 минг сўмлик 1 000 та маҳсулот бирлигини реализация қилди, шу жумладан ҚҚС – 20 000 минг сўм. Маҳсулот бирлигининг таннархи – 80 минг сўм. Бир йил ўтгач 24 000 минг сўмлик 200 та маҳсулот бирлиги қайтарилди, шу жумладан ҚҚС – 4 000 минг сўм.

Қўшимча ҳисобварақ-фактуранинг жадвал қисмини тўлдирамиз:

Т/р

 

Товар (иш ва
хизмат)лар номи

 

Ўлчов бирлиги

 

Миқдори

 

Нархи

 

Етказиб бериш қиймати

 

ҚҚС

 

Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати

 

ставкаси

 

суммаси

 

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

1

 

Маҳсулот

 

дона

 

-200

 

100 000

 

-20 000 000

 

20%

 

-4 000 000

 

-24 000 000

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жами тўлашга: минус йигирма тўрт миллион сўм

 

-20 000 000

 

 

-4 000 000

 

-24 000 000

 

 

 

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўмда

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Биринчи ҳисобварақ-фактура бўйича товарни бериш

 

Сотиб олувчига маҳсулот берилди

 

80 000

(1 000 дона)

9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»

 

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»

 

Маҳсулотни реализация қилишдан олинган даромад

 

100 000

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»

 

ҚҚС ҳисобланди

 

20 000

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз – ҚҚС»

 

Қўшимча ҳисобварақ-фактура бўйича маҳсулотни қайтариш

 

Маҳсулотни қайтариш

 

16 000

(200 дона)

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»

 

9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»

 

Сотиб олувчининг қарзига тузатиш киритиш

 

20 000

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

Қайтариладиган ҚҚСни корхона харажатларига киритиш

 

4 000

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

 

 

ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қайтарилган товарнинг қиймати – 24 000 минг сўмни 9430-«Бошқа операцион харажатлар» счётига киритиб, чегирилмайдиган харажатлар сифатида фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базага киритамиз.

Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 010-сатрида маҳсулот берилган санадаги реализация қилишдан соф тушум – 100 000 минг сўмни акс эттирамиз.

«Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

_________________

Давоми бор.

*Давоми. Боши «СБХ»нинг 16.07.2019 йилдаги 29 (1301), 23.07.2019 йилдаги 30 (1302), 2.09.2019 йилдаги 36 (1308)-сонларида.

Прочитано: 1205 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика