Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 38 / Солиқ солиш

Моддий ёрдам: турлари ва солиқлар

 

Ходимларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдорида моддий ёрдам берилди.

Унга ЖШДС ва ЯИТ солинадими?

 

Қуйидагиларга солиқ даври (йил) учун энг кам иш ҳақининг 12 бараваригача миқдорда кўрсатилган моддий ёрдамга ЖШДС солинмайди:

  • ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар;
  • бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар;
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловлар(Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-банди).

Агар йил давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига моддий ёрдамдан ташқари юқорида келтирилган бошқа турдаги моддий ёрдамни кўрсатмаган бўлсангиз, у ҳолда мазкур моддий ёрдамга ЖШДС солинмайди.

Агар тўлаган бўлсангиз, у ҳолда:

  • йил давомида олинган барча турдаги моддий ёрдамларни қўшиб чиқинг;
  • агар уларнинг суммаси 12 ЭКИҲдан кам бўлса, сиз имтиёзни барча суммага қўллашингиз мумкин;
  • агар 12 ЭКИҲдан кўп бўлса, ортган суммага ЖШДС соласиз.

Имтиёзни ҳисоблаш учун энг кам иш ҳақининг миқдори жорий йилнинг 1 январь ҳолатига ҳисобга олинади. 2019 йилнинг 1 январида ЭКИҲ миқдори – 202 730 сўм.

Солиқ солинмайдиган сумма 2 432 760 сўмни (202 730 х 12) ташкил этади.

 

МИСОЛ. Корхона ходимга йил бошидан буён қуйидаги моддий ёрдамни тўлади:

  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун – 2 027 300 сўм (10 ЭКИҲ);
  • бола туғилгани муносабати билан – 1 013 650 сўм (5 ЭКИҲ).

Жами 3 040 950 сўмлик (15 ЭКИҲ) моддий ёрдам тўланган.

608 190 сўмдан ЖШДС ундирилади (3 040 950 – 202 730 х 12).

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун моддий ёрдамга бошқа даромад сифатида ЯИТ солинмайди (Солиқ кодексининг 306-моддаси).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1698 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика