Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 38 / Солиқ солиш

Хизматлар импортида солиққа оид жиҳатлар

 

Компания (умумбелгиланган солиқлар ва 20% ставка бўйича ҚҚС тўлайди) юридик шахс – Беларусь Республикаси резиденти билан ахборот хизматларини олишга импорт шартномасини тузди. Шартнома предметига кўра Беларусь томони Интернет тармоғи воситасида Евросиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг қонун ҳужжатлари ахборот тизимидан масофадан туриб фойдаланишни таъминлаш орқали 12 ойга ахборот хизматларини тақдим этади. Бошқача айтганда, биз уларнинг ахборот базасидан 12 ой фойдаланишга ҳуқуқни сотиб олмоқдамиз. Беларусь томони хизматларни 20%лик ҚҚС билан кўрсатмоқда. Тўлов АҚШ долларида амалга оширилади. Шартнома бандларидан бирида қуйидаги жумла бор: «Хизматларни кўрсатиш жойи Беларусь Республикаси».

1. Компанияда норезидентнинг тўлов манбаида фойда солиғини ва хизматлар импорти учун ҚҚСни тўлаш бўйича солиқ мажбуриятлари юзага келадими?

2. Тақдим этилган ҳужжатлар – инвойс ва бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар) далолатномасига асосан Беларусь томонга тўланган 20%лик ҚҚСни ҳисобга киритса бўладими?

 

1

Ҳа, компанияда ҚҚС ва норезидентнинг даромадидан фойда солиғини тўлаш бўйича мажбуриятлар юзага келади.

Реализация қилиш жойи Ўзбекистон бўлган тақдирда, ЎзР норезиденти томонидан тақдим этилган хизматлар уларни олувчи корхонанинг солиқ солинадиган обороти ҳисобланади.

Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқ тақдим этилганда агар уларнинг олувчиси республикада рўйхатдан ўтган ва фаолиятни амалга ошираётган бўлса, хизматларни реализация қилиш жойи бўлиб Ўзбекистон ҳисобланади (Солиқ кодексининг 202-моддаси 3-қисмининг 4-банди).

Хизматларни олувчида солиқ солинадиган база Ўзбекистондаги манбалардан олинган даромад бўйича тўлов манбаида ушлаб қолиниши лозим бўлган солиқ суммаси чегириб ташланмаган ҳолда белгиланади (Солиқ кодексининг 207-моддаси).

Норезидентнинг даромадидан сиз 20%лик ставкада ҚҚС тўлайсиз.

Ахборот тизимидан фойдаланиш ҳуқуқи учун тўловлар роялти бўлиб ҳисобланади ва юридик шахсларнинг тўлов манбаида фойда солиғи солинади (Солиқ кодексининг ­22-моддаси, 155-моддаси 3-қисми 5-банди). Фойда солиғининг суммаси даромадни ЎзР норезидентига тўлаш санасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича ҳисоблаб чиқарилади (Солиқ кодексининг 155-моддаси 8-қисми).

Сиз тўлов манбаида фойда солиғини ушламаслигингиз ёки Ўзбекистон ва Беларусь ҳукуматлари ўртасидаги икки томонлама солиқ солмаслик тўғрисидаги битимга мувофиқ уни пасайтирилган ставкани қўллаган ҳолда ушлашингиз мумкин. Бунинг учун хизматларни етказиб берувчи Беларусь Республикасининг ҳукумати ёки унинг вакили томонидан тақдим этилган унинг резидентлиги борлиги фактини тасдиқловчи ҳужжатни сизга тақдим этиши мумкин. (Солиқ кодексининг 155-моддаси 12-қисми).

 Бундай ҳужжат бўлмаган тақдирда, норезидентнинг даромадидан фойда солиғини 20% ставкада ушлаб қолинг (Солиқ кодексининг 160-моддаси).

 

2

Йўқ, Беларусь компаниясига тўланган ҚҚСни сиз ҳисобга кирита олмайсиз, сабаби мазкур сумма Ўзбекистон бюджетига ўтказилмайди.

Хизматлардан солиқ солинадиган оборотлар мақсадида фойдаланилса, норезидентнинг хизматлари қийматидан тўланадиган ҚҚСни ҳисобга киритишингиз мумкин (Солиқ кодексининг 218-моддаси 1-қисми 1-1, 4-бандлари).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 864 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика