Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 38 / ҚҚС ҳақида

Ички экспортда ноль даражали ҚҚС

 

Хорижий корхона (Гонконг) товарларни (полипропилен қопларни) ички экспорт усулида реализация қилишни сўраб, мурожаат қилди. Тўлов Гонконгдан валютада амалга оширилади. Товарни Ўзбекистондаги уларнинг вакилига (жисмоний шахс, норезидентга) бериш лозим (сотувчининг омборидан етказиб бериш шарти қўйилди). БЮД расмийлаштирилмайди.

1. Хорижий ҳамкорга тайёр маҳсулотни БЮДни расмийлаштирмасдан сотишда ноль даражали ҚҚСни қўллаш мумкинми?

2. Товарлар хорижий ҳамкорлар билан тузилган шартномалар бўйича, лекин БЮДни расмийлаштирмасдан қандай берилади?

3. Маҳсулот ЎзР ҳудудини тарк этмаган ҳолда хорижий ҳамкорга реализация қилинганда кирувчи ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми?

 

1

Ҳа, товарнинг мулкдори бўлсангиз, товарни ички бозорда хорижий ҳамкорга реализация қилишда ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини қўллашингиз мумкин.

Маҳаллий корхоналар Ўзбекистонда фойдаланиш назарда тутилган ўз маҳсулотларини етказиб беришга норезидентлар билан тўғридан-тўғри шартномаларни хорижий валютада тузишлари мумкин. Ушбу шартномалар экспорт қилувчи корхоналардек солиқ имтиёзлари берилган ҳолда экспорт шартномаларига тенглаштирилади (26.03.2012 йилдаги ПҚ-1731-сон). Товарларни чет эл валютасида экспортга реализация қилиш оборотига ноль даражали ставка бўйича ҚҚС солинади (Солиқ кодексининг 212-моддаси; ПҚ-1731-сон қарор билан тасдиқланган Рўйхатнинг 2-банди).

 

2

Одатда товарлар экспорт қилинганда (товарлар ЎзРдан ташқарига олиб чиқилганда) БЮД тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади (Солиқ кодексининг 213-моддаси). Норезидентлар билан ЎзР ҳудудида фойдаланиш назарда тутилган товарларни валютага етказиб бериш шартномалари тузилган тақдирда, умумий тартибда ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилиши лозим (Солиқ кодексининг 222-моддаси).

 

3

Ҳа, кирувчи ҚҚСни ҳисобга олиш мумкин, фақат у келиб тушган валюта тушуми улушида ҳисобга олинади.

Бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасини аниқлашда, ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган товарлар экспорт қилинганда, етказиб берилган товарлар учун хорижий ҳамкор томонидан ҳақ тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатидан кўчирма мавжуд бўлганда, экспорт қилувчи кирувчи ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли (Солиқ кодексининг 218-моддаси 1-қисмининг 1-1, ­5-бандлари). Товар учун валюта қисман келиб тушган бўлса, кирувчи ҚҚСни келиб тушган валюта тушуми улушида ҳисобга киритиши мумкин (Солиқ кодексининг ­218-моддаси 3-қисми).

 

Эслатиб ўтамиз: 2019 йил 1 январдан бошлаб товарлар (ишлар, хизматлар)ни, шу жумладан, комиссионер (ишончли вакил) орқали реализация қилишдан тушган умумий тушумида экспорт улуши 15%дан юқори бўлган юридик шахслар солиқ солинадиган базани:

товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспортга реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган фойда қисми юзасидан юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича;

товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспортга реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган қисми юзасидан ягона солиқ тўлови бўйича камайтирадилар (29.11.2018 йилдаги ПФ-5587-сон Фармоннинг 1-банди).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1101 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика