Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 34 / Бухгалтерга тавсиялар

Қўшилган қиймат солиғи ҳақида нималарни билиш лозим

 

Экспертларимиз бухгалтерларга ёрдам сифатида ҚҚСни ҳисоблаш қоидаларини, уни ҳисоблаб чиқариш, ҳисоб ва ҳисоботда акс эттириш билан боғлиқ мураккаб масалаларни мисоллар ёрдамида тушунтиришда давом этадилар.

 

СОЛИҚ СОЛИНАДИГАН ВА СОЛИҚ СОЛИНМАЙДИГАН ОБОРОТЛАР МАВЖУД БЎЛГАНДА ҚҚС ҚАНДАЙ ҲИСОБГА ОЛИНАДИ

 

Нима учун алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш керак

ҚҚС солинадиган ва солинмайдиган оборотларингиз мавжуд бўлса, уларнинг алоҳида-алоҳида ҳисоби юритилишини ташкил этинг. Қуйидагилар бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритинг:

● товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш бўйича;

● товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилиш бўйича.

У бюджетга тўланадиган ҚҚСни тўғри ҳисоблашингиз учун керак бўлади. Бунинг учун барча солиқ солинадиган оборотлар бўйича солиқни ҳисобланг ва ҳисобга олишингиз мумкин бўлган ҚҚС суммасини аниқланг.

 

Эслатиб ўтамиз: товарларни (ишларни, хизматларни) қуйидаги реализация қилиш оборотлари солиқ солинмайдиган оборотдир (Солиқ кодексининг 200-моддаси):

● ҚҚСдан озод қилинган (Солиқ кодексининг 208–210-моддалари);

● реализация қилинган жойи Ўзбекистон бўлмаган (Солиқ кодексининг 202-моддаси).

 

Реализация қилиш оборотларининг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритиш – ҳисобга олинадиган ҚҚСни тақсимлаш учун асос. Бухгалтер алоҳида-алоҳида юритилган ҳисоб маълумотлари асосида харид қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҚҚСнинг қандай суммаси солиқ солинадиган оборотларга, шу жумладан ноль даражали ставкада солиқ солинадиган оборотларга, қай бири эса солиқ солинмайдиган оборотларга киришини аниқлайди. Биринчи қисмини ҳисобга олиш мумкин, иккинчисини эса харид қилинган товарлар, ишлар ва хизматлар қийматига киритиш лозим.

 

Эслатиб ўтамиз: фақат 20%лик ставкада солиқ тўловчилар «кирувчи» ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқига эга. У соддалаштирилган тартибда тўланганда ҳисобга олиниши назарда тутилмаган (Солиқ кодексининг 226-3-моддаси).

 

Реализация қилиш оборотларининг алоҳида-алоҳида ҳисоби қандай юритилади

ҚҚС солинадиган ва солинмайдиган оборотларнинг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритишнинг аниқ услубияти мавжуд эмас. Шу сабабли бундай оборотларни фарқлаш имконини берувчи исталган тартибда ҳисоб юритишингиз мумкин.

Масалан, солиқ солинадиган ва солиқ солинмайдиган оборотлар ҳисобини даромадларни ҳисобга олувчи счётларда махсус очилган субсчётларда юритинг. Аналитик ҳисоб маълумотларидан (махсус қайдномалар, жадваллар, маълумотномалар ва ҳ.к.) ёки Тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш журнали ва Реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестридаги (Сотиш реестри, АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган ҚҚС ҳисоб-китобига 5-илова) маълумотлардан ҳам фойдаланишингиз мумкин.

 

«Кирувчи» ҚҚСнинг алоҳида-алоҳида ҳисоби қандай юритилади

Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) 3 та гуруҳи бўйича «кирувчи» ҚҚСнинг алоҳида-алоҳида ҳисоби юритилишини ташкил қилинг:

1) ҚҚС солинадиган оборотлар учун фойдаланиладиган;

2) солиқ солинмайдиган оборотлар учун фойдаланиладиган;

3) солиқ солинадиган ва солиқ солинмайдиган оборотлар учун фойдаланиладиган.

Харид қилинган товарлар, ишлар ва хизматлардан қуйидагилар учун фойдаланилса, улар бўйича ҚҚСни ҳисобга олишингиз мумкин (Солиқ кодексининг 221-моддаси):

● ҚҚС, шу жумладан ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган оборотлар учун (Солиқ кодексининг 218-моддаси 1-1-банди);

● корхонанинг ўз эҳтиёжлари учун, фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташланадиган харажатлар сифатида қаралса (Солиқ кодексининг 219-моддаси 6-банди).

Солиқ солинмайдиган оборотлар бўйича «кирувчи» ҚҚСни харид қилинган товарлар (ишлар, хизмат) қийматига киритинг.

Корхона бир вақтнинг ўзида солиқ солинадиган ва солиқ солинмайдиган оборотларни амалга оширса, «кирувчи» ҚҚСни тақсимлаш керак бўлади.

Солиқ солинадиган ва солиқ солинмайдиган оборотлар мавжуд бўлганда ҳисобга олиниши лозим бўлган ҚҚС суммасини 2 хил усулда аниқлаш мумкин (Солиқ кодексининг 221-моддаси):

1) алоҳида-алоҳида;

2) мутаносиб.

Фаолиятингизнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, улардан бирини танланг ёки бир вақтнинг ўзида иккала усулни қўлланг.

 

Ҳисобга олинадиган ҚҚСни аниқлашнинг танланган усулини ҳисоб сиёсатида албатта қайд этинг ва календарь йил давомида ўзгартирманг.

 

«Кирувчи» ҚҚСни алоҳида-алоҳида тақсимлаш усули қачон қўлланилади

Олинган товарлардан (ишлардан, хизматлардан) қандай – солиқ солинадиган ёки солиқ солинмайдиган оборот учун фойдаланилишини олдиндан аниқлай олсангиз, алоҳида-алоҳида усулни қўлланг. Солиқ солинадиган оборот учун фойдаланиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) ва улар бўйича ҚҚС суммалари ҳисобини солиқ солинмайдиган оборот учун фойдаланиладиганларидан алоҳида юритинг.

 

ВАЗИЯТ. Корхона ҳисобга олинадиган ҚҚСни алоҳида-алоҳида аниқлаш усулини қўллайди

20%лик ставкада ҚҚС тўловчи корхона ҚҚСдан озод қилинган китоб маҳсулотларини (Солиқ кодексининг 208-моддаси 19-банди) ва реализация қилинганда ҚҚС солинадиган реклама буклетларини ишлаб чиқаради.

Ҳисобот ойида 27 000 минг сўмлик, шу жумладан ҚҚС – 4 500 минг сўм, материаллар ишлаб чиқариш учун харид қилинди. 18 000 минг сўмлик (шу жумладан ҚҚС – 3 000 минг сўм) материаллар китоб маҳсулотларини ишлаб чиқаришга, қолган 9 000 минг сўмлик (шу жумладан ҚҚС – 1 500 минг сўм) материаллар буклетлар ишлаб чиқариш учун сарфланди. Корхона ҳисобга олиниши лозим бўлган ҚҚС суммасини аниқлаш учун алоҳида-алоҳида усулни қўллайди. Солиқ солинадиган оборот – реклама буклетларини реализация қилиш учун фойдаланилган материаллар бўйича 1 500 минг сўм ҳисобга олинади.

 

«Кирувчи» ҚҚСни мутаносиб тақсимлаш усули қачон қўлланилади

Олинган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қанча ҳажмидан ҚҚС солинадиган ва солинмайдиган оборотлар учун фойдаланилишини аниқ белгилай олмасангиз, «кирувчи» ҚҚСни мутаносиб тақсимлаш усулини қўлланг.

Мутаносиб усулда ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси умумий оборот суммасидаги солиқ солинадиган оборот салмоғидан келиб чиқиб аниқланади.

 

ВАЗИЯТ. Корхона ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини мутаносиб аниқлаш усулини қўллайди

20%лик ставкада ҚҚС тўловчи қурилиш корхонаси қуйидаги ишларни бажаради:

ҚҚС солинадиган қурилиш-монтаж ишлари;

аҳоли томонидан ХУМШ орқали ҳақи тўланадиган ва ҚҚС солинмадиган уй-жой фондини таъмирлаш ишлари (Солиқ кодексининг 208-моддаси 24-банди).

Ҳисобот ойида корхона 60 000 минг сўмлик, шу жумладан ҚҚС – 10 000 минг сўм, материалларни харид қилди.

Ушбу ойда реализация қилишдан умумий соф тушум 120 000 минг сўмни ташкил этди, шу жумладан:

36 000 минг сўм – солиқ солинмайдиган оборот;

84 000 минг сўм – солиқ солинадиган оборот, у бўйича 16 800 минг сўм (84 000 х 20%) миқдорида ҚҚС ҳисобланган.

Корхона ҳисобга олиниши лозим бўлган ҚҚС суммасини аниқлаш учун мутаносиб усулни қўллайди. ҚҚС солинадиган оборот улуши 70%ни (84 000 / 120 000 х 100) ташкил этди. Бинобарин, корхона 7 000 минг сўмлик (10 000 х 70%) харид қилинган материаллар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиши мумкин.

 

Фарқлаб бўлмайдиган умумий харажатлар бўйича ҳам мутаносиб усулни қўлланг. Одатда, улар асосий воситалар, номоддий активлар, шунингдек умумишлаб чиқариш ва умумхўжалик харажатларини шакллантирувчи товарлар, ишлар ва хизматлар бўйича харажатлардир. Масалан, ахборот ва маслаҳат бериш хизматлари, ижара тўлови ва ҳ.к. харажатлар умуман корхона фаолиятига тааллуқли бўлса, улар бўйича «кирувчи» ҚҚСни тақсимланг.

 

ВАЗИЯТ. Корхона умумий харажатлар бўйича ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини мутаносиб аниқлаш усулини қўллайди

20%лик ставкада ҚҚС тўловчи қурилиш корхонаси қуйидаги ишларни бажаради:

ҚҚС солинадиган қурилиш-монтаж ишлари;

аҳоли томонидан ХУМШ орқали ҳақи тўланадиган ва ҚҚС солинмадиган уй-жой фондини таъмирлаш ишлари (Солиқ кодексининг 208-моддаси 24-банди).

Ҳисобот ойида ишлаб чиқариш ва маъмурий биноларни ижарага олиш харажатлари 6 000 минг сўмни ташкил этди, шу жумладан ҚҚС – 1 000 минг сўм.

Бир ойда умумий оборотда ҚҚС солинадиган оборот улуши 70%ни, солиқ солинмайдиган улуши 30%ни ташкил этди. Бинобарин, корхона 700 минг сўм (1 000 х 70%) миқдоридаги ижара бўйича ҚҚСни ҳисобга олиши мумкин.

 

ҚҚС бўйича ҳисобга олинган суммага қачон тузатиш киритиш лозим

Муайян ҳолларда «кирувчи» ҚҚС суммасига тақсимлангандан кейин қуйидаги кўринишда тузатиш киритилиши керак:

● илгари ҳисобга олинган ҚҚС суммасини ҳисобга олишдан чиқариб ташлаш;

● илгари товарлар (ишлар, ҳизматлар) қийматига киритилган ҚҚС суммасини ҳисобга олиш.

 

 

Илгари ҳисобга олинган ҚҚС қачон ҳисобга олишдан чиқариб ташланади

Қуйидаги ҳолларда ҳисобга олинган ҚҚСни ҳисобга олишдан чиқариб ташланг:

● товарлардан (ишлардан, хизматлардан) солиқ солинадиган, шу жумладан ноль даражали ставкада солиқ солинадиган оборотлар учун фойдаланилиши керак бўлган, амалда эса солиқ солинмайдиган оборотлар учун фойдаланилган бўлса;

● корхона товарларни харид қилаётган пайтда ҚҚС тўловчиси бўлган, кейинчалик эса солиқ тўламайдиганлар тоифасига ўтган бўлса.

 

ВАЗИЯТ. Корхона солиқ солинмайдиган оборотлар учун фойдаланилган товарларга доир ҚҚС бўйича ҳисобга олинган суммага тузатиш киритади

20%лик ставкада ҚҚС тўловчи қурилиш корхонаси буюртмачиларнинг объектларида қурилиш-монтаж ишларини бажаради.

У ҳисобга олиниши лозим бўлган ҚҚС суммасини аниқлаш учун алоҳида-алоҳида усулни қўллайди.

Май ойида корхона 60 000 минг сўмлик, шу жумладан ҚҚС – 10 000 минг сўм, қурилиш материалларини харид қилди. Май ойида ҚҚС солинмайдиган оборотлар бўлмади, шу сабабли «кирувчи» ҚҚСнинг бутун суммаси (10 000 минг сўм) ҳисобга олинди.

Корхона июнь ойида уй-жой фондини таъмирлаш ишларини бажарди. Бундай ишларга аҳоли томонидан хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари орқали ҳақ тўланади ва ҚҚС солинмайди (Солиқ кодексининг 208-моддаси 24-банди). Уларни бажариш чоғида май ойида олинган, улар бўйича ҚҚС ҳисобга олиб бўлинган материаллардан ҳам фойдаланилди. Материаллар қиймати ҚҚСсиз 15 000 минг сўмни ташкил этди. Бинобарин, улар бўйича ҚҚС суммаси – 3 000 минг сўмни (15 000 х 20%) ҳисобга олишдан чиқариб ташлаш ва бажарилган ишлар таннархига киритиш керак.

Бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатиш киритилишини қуйидагича акс эттиринг:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

Дебет

 

Кредит

 

Май ойида материаллар харид қилинди

 

50 000

 

1050-«Қурилиш материаллари»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Харид қилинган материаллар бўйича ҚҚС суммаси акс эттирилди

 

10 000

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

 

Материаллар бажарилган ишлар таннархига ҳисобдан чиқарилди:

май ойида – ҚҚС солинадиган

июнь ойида – ҚҚС солинмайдиган

 

 

35 000

15 000

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

1050-«Қурилиш материаллари»

 

Май ойида ҳисобга олинган ҚҚС суммасига июнь ойида тузатиш киритилди

 

3 000

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

 

 

ВАЗИЯТ. Корхона ҚҚС тўламайдиганлар тоифасига ўтаётганда ҚҚС бўйича ҳисобга олинган суммага тузатиш киритади

Умумбелгиланган солиқлар, шу жумладан 20%лик ставка бўйича ҚҚС тўловчиси бўлган корхона май ойида 60 000 минг сўмлик, шу жумладан ҚҚС – 10 000 минг сўм, товарларни харид қилди. ҚҚС белгиланган тартибда ҳисобга олинди. Июнь ойида таннархи 40 000 минг сўмлик товарларнинг бир қисми реализация қилинди.

1 июлдан корхона ҚҚС тўламайдиган ЯСТ тўловчилар тоифасига ўтказилди ва қолган товарларни ҚҚСсиз реализация қилди.

Илгари ҳисобга олинган, 1 июлдан кейин реализация қилинган товарларга тўғри келадиган ҚҚС суммасига тузатиш киритиш зарур. Тузатиш киритилиши лозим бўлган ҚҚС суммаси 2 000 минг сўмни ((50 000 – 40 000) х 20%) ташкил этади. Уни бюджетга ҳисоблаб ёзиш ва товарлар қийматига киритиш керак.

Бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатиш киритилишини қуйидагича акс эттиринг:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

Дебет

 

Кредит

 

Май ойида товарлар харид қилинди

 

50 000

 

2910-«Омбордаги товарлар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Харид қилинган товарлар бўйича ҚҚС суммаси акс эттирилди

 

10 000

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

 

Июнь ойида реализация қилинган товарларнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

40 000

 

9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»

 

2910-«Омбордаги товарлар»

 

Товарлар қолдиғига тўғри келадиган ва илгари ҳисобга олинган ҚҚС суммасига июль ойида тузатиш киритилди

 

2 000

 

2910-«Омбордаги товарлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Июль ойида реализация қилинган товарларнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди

(50 000 – 40 000 + 2 000)

12 000

 

9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»

 

2910-«Омбордаги товарлар»

 

 

 

Илгари товарлар (ишлар, хизматлар) қийматига киритилган ҚҚС қачон ҳисобга олинади

Қуйидаги ҳолларда товарлар (ишлар, хизматлар) қийматига киритилган ҚҚСни ҳисобга олинг:

● товарлардан (ишлардан, хизматлардан) солиқ солинмайдиган оборотлар учун фойдаланилиши керак бўлган, амалда эса солиқ солинадиган оборотлар учун фойдаланилган бўлса;

● корхона товарларни харид қилаётган пайтда ҚҚС тўловчиси бўлмаган, кейинчалик эса солиқ тўловчилар тоифасига ўтган бўлса.

 

ВАЗИЯТ. Корхона солиқ солинадиган оборотлар учун фойдаланилган товарлар бўйича ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатиш киритади

20%лик ставкада ҚҚС тўловчи қурилиш корхонаси уй-жой фондини таъмирлайди. Ишга аҳоли томонидан ХУМШ орқали ҳақ тўланади ва ҚҚС солинмайди (Солиқ кодексининг 208-моддаси 24-банди). Қурилиш материалларини етказиб берувчиларга тўланган ҚҚС уларнинг харид қийматига киритилади.

Корхона май ойида 60 000 минг сўмлик, шу жумладан ҚҚС – 10 000 минг сўм, қурилиш материалларини харид қилди. Май ойида солиқ солинадиган оборотлар бўлмади, шу сабабли «кирувчи» ҚҚСнинг бутун суммаси (10 000 минг сўм) материалларнинг харид қийматига киритилди.

Корхона июнь ойида ҚҚС солинадиган қурилиш-монтаж ишларини бажарди. Уларни бажариш чоғида май ойида олинган, қийматига ҚҚС киритилган материаллардан фойдаланилди. Фойдаланилган материаллар қиймати ҚҚСни ҳисобга олганда 18 000 минг сўмни ташкил этди. Бинобарин, улар бўйича ҚҚС суммаси – 3 000 минг сўмни (18 000 / 120 х 20) бажарилган ишлар таннархидан чиқариб ташлаш ва ҳисобга олиш лозим.

Бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатиш киритилишини қуйидагича акс эттиринг:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

Дебет

 

Кредит

 

Май ойида материаллар харид қилинди

 

60 000

 

1050-«Қурилиш материаллари»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Июнь ойида материаллар ҚҚС солинадиган бажарилган ишлар таннархига ҳисобдан чиқарилди

 

18 000

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

1050-«Қурилиш материаллари»

 

Июнь ойида ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатиш киритилди

 

3 000 (сторно)

 

 

3 000

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

 

ВАЗИЯТ. Корхона ҚҚС тўловчилар тоифасига ўтаётганда ҚҚС бўйича ҳисобга олинган суммага тузатиш киритади

ҚҚС тўловчиси бўлмаган корхона май ойида 60 000 минг сўмлик, шу жумладан ҚҚС – 10 000 минг сўм, товарларни харид қилди. ҚҚС товарлар таннархига киритилди.

Июнь ойида таннархи 48 000 минг сўмлик товарларнинг бир қисми реализация қилинди.

1 июлдан корхона умумбелгиланган тартибда ҚҚС тўлашга ўтди ва қолган товарларни ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда реализация қилди.

1 июлдан кейин реализация қилинган товарларга тўғри келадиган ва илгари товарлар таннархига киритилган ҚҚС суммасига тузатиш киритиш зарур. Тузатиш киритилиши лозим бўлган ҚҚС суммаси 2 000 минг сўмни ((60 000 – 48 000) / 120 х 20%) ташкил этади. Уни товарлар қийматидан чиқариб ташлаш ва ҳисобга олиш керак.

Бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатиш киритилишини қуйидагича акс эттиринг:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

Дебет

 

Кредит

 

Май ойида товарлар харид қилинди

 

60 000

 

2910-«Омбордаги товарлар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пуд­ратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Июнь ойида реализация қилинган товарларнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

48 000

 

9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»

 

2910-«Омбордаги товарлар»

 

Товарлар қолдиғига тўғри келадиган ва илгари уларнинг таннархига киритилган ҚҚС суммасига июль ойида тузатиш киритилди

 

2 000

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

2910-«Омбордаги товарлар»

 

 

 

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

Июль ойида реализация қилинган товарларнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди

(60 000 – 48 000 – 2 000)

10 000

 

9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»

 

2910-«Омбордаги товарлар»

 

 

 

ҚҚСни қачон ҳисобга олиш мумкин

Товарларни, ишларни ва хизматларни реализация қилиш чоғида ҳисобланган ҚҚСни ҳисобга олинадиган солиқ суммасига камайтиришга ҳақлисиз (Солиқ кодексининг 224-моддаси). Бироқ бунинг учун муайян шартларга риоя этиш зарур. Уларни батафсил кўриб чиқамиз.

 

Ким ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқига эга

Умумбелгиланган тартибда – 20%лик ставкада ҚҚС тўласангиз, ҳисобга олиш ҳуқуқидан фойдаланишингиз мумкин. Фаолият турларига қараб турли ставкаларда соддалаштирилган тартибда ҚҚС тўловчилар «кирувчи» ҚҚСни ҳисобга ололмайдилар (Солиқ кодексининг 226-3-моддаси). Улар уни харид қилинган товарлар, ишлар ва хизматлар қийматига киритадилар.

Одатда, етказиб берувчи кўрсатган ҚҚС суммаси ҳисобга олинади. Бироқ айрим ҳолларда ўзингиз мустақил равишда ҳисоблайдиган ва бюджетга тўлайдиган ҚҚС ҳисобга олинади.

 

Қачон ҚҚСни ҳисобга олиш мумкин

Умумий қоидага кўра, ҳақиқатда олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича «кирувчи» ҚҚСни ҳисобга олишингиз мумкин.

Бунда қуйидаги 3 та шарт бажарилиши лозим (Солиқ кодексининг 218-моддаси):

1) солиқ солишнинг умумбелгиланган тартиби бўйича ёхуд ЯСТ тўлаш билан бирга ихтиёрий равишда 20%лик ставкада ҚҚС тўловчиси бўлишингиз керак;

2) олинган товарлардан (ишлардан, хизматлардан) солиқ солинадиган оборотлар, шу жумладан ноль даражали ставка қўлланиладиган оборотлар мақсадида фойдаланилиши;

3) етказиб берувчи томонидан ёзилган ҳисобварақ-фактура ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжатда «кирувчи» ҚҚС алоҳида ажратиб кўрсатилган бўлиши (Солиқ кодексининг 222-моддаси).

 

1-шарт: товарларни (ишларни, хизматларни) олувчи – 20%лик ставкада ҚҚС тўловчиси

Умумбелгиланган тартибда – 20%лик ставкада ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтган бўлсангиз, ҚҚСни ҳисобга олинг.

 

2-шарт: хариддан ҚҚС солинадиган оборотлар учун фойдаланилади

Фақат ҚҚС солинадиган товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҚҚСни ҳисобга олинг (Солиқ кодексининг 199, 200-моддалари).

 

МИСОЛ. ҚҚС солинадиган ва ҚҚС солинмайдиган маҳсулот ишлаб чиқаришда ҚҚСни ҳисобга олиш

20%лик ставкада ҚҚС тўловчи корхона ҚҚСдан озод қилинган китоб маҳсулотларини (Солиқ кодексининг 208-моддаси 19-банди) ва реализация қилинганда ҚҚС солинадиган реклама буклетларини ишлаб чиқаради.

Ҳисобот ойида 6 000 минг сўмлик, шу жумладан ҚҚС – 1 000 минг сўм, материаллар ҚҚСдан озод қилинган китоб маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун харид қилинди. 1 000 сўм миқдоридаги «кирувчи» ҚҚС ҳисобга олинмайди, балки материалларнинг харид қийматига киритилади. Улар 6 000 минг сўмлик қийматда ҳисобга олинади.

Шунингдек 4 200 минг сўмлик, шу жумладан ҚҚС – 700 минг сўм, материаллар реклама буклетларини ишлаб чиқариш учун харид қилинди. 700 минг сўм миқдоридаги «кирувчи» ҚҚСни ҳисобга олиш мумкин. Материаллар эса 3 500 минг сўмлик (4 200 – 700) қийматда ҳисобга олинади.

 

Ресурсларни ҚҚС солинадиган оборотлар учун харид қилиб, «кирувчи» ҚҚСни ҳисобга олган, бироқ кейинчалик улардан солиқ солинмайдиган оборотлар учун фойдаланган бўлсангиз, ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритинг (Солиқ кодексининг 220-моддаси). ҚҚС тўламайдиганлар тоифасига ўтганда ҳам тузатиш киритинг.

 

3-шарт: тўғри расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура

ҚҚСни ҳисобга олишнинг асосий шартларидан бири – тўғри расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура ёки унинг ўрнини босадиган, ҚҚС суммаси ажратиб кўрсатилган ҳужжатнинг мавжудлиги (Солиқ кодексининг 222-моддаси 3-қисми).

Қуйидагилар ҳисобварақ-фактура ўрнини босади:

● йўл чипталари – йўловчиларни ташиш расмийлаштирилганда;

● НКМ, терминал чеклари ва квитанциялар – аҳоли билан ҳисоблашганда;

● божхона юк декларацияси – импорт қилганда;

● ҳақиқатда ишлар бажарилганлигини (хизматлар кўрсатилганлигини) тасдиқловчи ҳужжатлар, уларда ҳисобварақ-фактура учун мажбурий маълумотлар кўрсатилган бўлса.

«Кирувчи» ҚҚСнинг ҳисобварақ-фактурада ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжатда ажратиб кўрсатилган суммасини ҳисобга олинг. Етказиб берувчи ҳужжатларда ҚҚС суммасини ажратиб кўрсатмаган бўлса, уни мустақил равишда ҳисоблаб чиқарманг ва ҳисобга олманг.

Хорижий етказиб берувчилар импорт қилинган товарлар бўйича тақдим этган солиқларга нисбатан ҳам худди шу қоида қўлланилади. Ушбу суммалар Ўзбекистон бюджетига келиб тушмаслиги сабабли уларни ҳисобга олиб бўлмайди. Бироқ қуйидаги ҳолларда харидорнинг ўзи ҚҚСни ҳисоблаб чиқариши ва бюджетга тўлаши, кейин эса уни ҳисобга олиши керак:

● товарлар импорт қилинганда (Солиқ кодексининг 218-моддаси);

● норезидентдан ишлар ва хизматлар олинганда, агар уларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон бўлса (Солиқ кодексининг 207-моддаси).

Ҳисобварақ-фактура йўқ бўлса ёки у хато расмийлаштирилган бўлса, ҚҚСни ҳисобга олманг;

 

ВАЗИЯТ. Тўлов терминали чеки асосида ҚҚСни ҳисобга олиш имконияти

Корпоратив карта ҳисобидан АЁҚШда хизмат автомобилига ёқилғи қуйдирадиган ҳайдовчи бухгалтерияга ҳисобот ва ҚҚС ажратиб кўрсатилган терминал чекини топширди. Унга ҳисобварақ-фактура бермадилар. Терминал чеки асосида ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми?

Йўқ, мумкин эмас, ҚҚСни ҳисобга олиш учун терминал чеки етарли эмас, АЁҚШдан ҳисобварақ-фактура беришини талаб қилиш зарур. Корпоратив банк картаси орқали амалга оширилган тўловлар бўйича ҳисобот ҳужжатлари сифатида тўлов терминали квитанцияларининг асл нусхалари, уларга илова қилинган тегишли савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарининг «тўланди» муҳри қўйилган тўлов ҳужжатлари, шунингдек электрон тижорат битимларидаги томонларни идентификациялаш имконини берувчи электрон чеклар, квитанциялар, хабарлар ва бошқа усуллар, инвойс (ҳисобварақ-фактура) хизмат қилади (АВ томонидан 18.04.2005 йилда 1470-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 9-банди).

 

● ҳисобварақ-фактурада ҚҚС суммаси ажратиб кўрсатилган, бироқ етказиб берувчи ҚҚС тўловчиси бўлмаса.

 

2019 йил 1 июлдан товарларни (ишларни, хизматларни) сотиб олувчилар ҚҚС тўловчилари ҳисобланмайдиган етказиб берувчининг ҳисобварақ-фактурасида кўрсатилган ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга эмаслар (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорнинг 10-банди).

 

МИСОЛ. Ҳисобварақ-фактурада ҚҚСни асоссиз акс эттирганлик учун қўлланиладиган санкциялар

20%лик ставкада ҚҚС тўловчи корхона ҚҚС тўламайдиган етказиб берувчидан 10 000 минг сўмлик товарларни сотиб олди. Бунда етказиб берувчи ҳисобварақ-фактурада 2 000 минг сўм миқдоридаги ҚҚСни асоссиз равишда ҳисоблади. ҚҚСни ҳисобга олганда товарларнинг умумий қиймати 12 000 минг сўмни ташкил этди.

ҚҚСни ҳисобварақ-фактурада асоссиз равишда акс эттирганлиги учун ҚҚС тўламайдиган етказиб берувчи ноқонуний ажратиб кўрсатилган ҚҚС суммасининг 20%и – 400 минг сўм миқдорида жарима тўлайди (Солиқ кодексининг 118-моддаси). Шунингдек унинг ҳисобварақ-фактурасида кўрсатилган ҚҚС суммаси – 2 000 минг сўмни тўлаши керак бўлади. Яъни у жами 2 400 минг сўмни (2 000 + 400) бюджетга ўтказади.

Ушбу вазиятда харидор корхонага нисбатан молиявий санкциялар қўлланмайди. Бироқ у бюджет билан қайта ҳисоб-китоб қилиши ва ноқонуний равишда ҳисобга олинган 2 000 минг сўм миқдоридаги ҚҚС суммасини тўлаши керак.

 

 

ҚҚС суммасини ҳисобга олишдан аввал ҚҚС тўловчиларнинг ягона реестри орқали етказиб берувчининг мақомини текшириб кўринг. Буни қуйидагилар орқали амалга ошириш мумкин:

ДСҚ сайтида (www.soliq.uz) «ҚҚС тўловчиларни аниқлаш» тугмасини танлаб;

Солиқ органларининг электрон давлат хизматлари порталида (https://my.soliq.uz/nds/home).

Контрагентингиз ҳақида маълумот олиш учун қидирув функциясидан фойдаланинг. Тегишли дарчада вилоят, туман номини танлаб, контрагент номини ёхуд унинг СТИРини киритинг. «Қидириш» тугмасини босиб, ҚҚС тўловчиси бўлган контрагент ҳақида қуйидаги маълумотларни оласиз:

унинг номи;

СТИРи ва давлат рўйхатидан ўтган санаси;

ҚҚС тўлашга ўтган санаси;

ҚҚС тўловчиси сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома санаси ва 2019 йилдан бошлаб ҳисобварақ-фактурада кўрсатиладиган 12 белгили рўйхатдан ўтиш коди;

ҚҚС бўйича охирги ҳисоб-китобни (қайта ҳисоб-китобни) тақдим этиш санаси;

охирги ҳисоб-китобга кўра ҳисобланган ҚҚС суммаси;

ҚҚС бўйича охирги тўлов суммаси ва уни амалга ошириш санаси.

Ушбу сервис ёрдамида контрагентларни ўз вақтида текшириб, солиққа оид хатоликлар содир этилиши хавфини истисно этган бўласиз.

 

Импорт қилишда ҚҚС қандай ҳисобга олинади

«Импорт» ҚҚСни ҳақиқатда бюджетга тўланганидан кейин ҳисобга олинг. Солиқ бўлиб-бўлиб тўланаётган бўлса, тўланишига қараб ҳисобга олинг.

Импорт қилинган товарлардан солиқ солинадиган оборотлар учун, шу жумладан ноль даражали ставкадаги оборотлар учун фойдаланилгандагина ҚҚСни ҳисобга олиш мумкин.

 

МИСОЛ. «Импорт» ҚҚС бўлиб-бўлиб тўланганда уни ҳисобга олиш

20%лик ставкада ҚҚС тўловчи корхона 2019 йил май ойида товарни импорт қилиб, уни ички бозорда реализация қилди.

Товарнинг контракт қиймати 169 718,2 минг сўмни ташкил этади.

Божхона қиймати – 180 000 минг сўм, божхона божи – 9 000 минг сўм, импорт қилиш чоғида ҚҚСни ҳисоблаш учун товарнинг қиймати – 189 000 минг сўм (180 000 + 9 000). Товарни божхонада расмийлаштиришда ҳисобланган ҚҚС 37 800 минг сўмни (189 000 х 20%) ташкил этди.

Корхона май ойида божхона органига ҚҚСни қисман – 20 000 минг сўм миқдорида тўлади. Қолган қисми – 17 800 минг сўмни июнь ойида тўлади. Бинобарин, май ойида фақат 20 000 минг сўмни, июнь ойида эса 17 800 минг сўмни ҳисобга олиш мумкин.

 

Мақсадли имтиёз мавжуд бўлганда «импорт» ҚҚС қандай ҳисобга олинади

Олиб кириладиган товарлар имтиёзларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида «импорт» ҚҚСни тўлашдан озод қилинган бўлса, улар бўйича ҚҚС тўламанг. Бироқ берилган имтиёз мақсадли бўлса, солиқни ҳисобланг ва ҳисобга олинг (Солиқ кодексининг 218-моддаси).

 

Эслатиб ўтамиз: мақсадли имтиёз бўшаган маблағларни муайян мақсадларга йўналтиришни назарда тутади. Масалан, моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, ходимларни рағбатлантириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ва ҳ.к. Мақсадли имтиёздан фойдаланганда солиқни умумбелгиланган тартибда ҳисобланг, бироқ бюджетга ўтказманг (АВ томонидан 2.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 2, 3-бандлари).

 

ВАЗИЯТ. Мақсадли имтиёз мавжуд бўлганда «импорт» ҚҚСни ҳисобга олиш

20%лик ставкада ҚҚС тўловчи корхона ўз маҳсулотини ишлаб чиқариш учун хом ашё (акциз тўланадиган товар) импорт қилади. Ишлаб чиқариладиган маҳсулот ички бозорда реализация қилинади.

Олиб кирилган хом ашёнинг божхона қиймати 100 000 минг сўмни ташкил этди.

Корхона бўшаган маблағлардан мақсадли фойдаланиш шарти билан олиб кирилган хом ашё бўйича божхона тўловларини тўлашдан озод қилинган.

Божхона қийматидан келиб чиқиб ҳисобланган ҚҚС 20 000 минг сўмни (100 000 х 20%) ташкил этди.

Ушбу хом ашёдан ишлаб чиқарилган маҳсулот 300 000 минг сўмга, шу жумладан ҚҚС – 50 000 минг сўм, реализация қилинди. Ҳисобланган ва ҳисобга олинган, бироқ имтиёз асосида божхона органига ўтказилмаган «импорт» ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда корхона бюджетга 30 000 минг сўм (50 000 – 20 000) тўлайди.

Мақсадли имтиёз мавжуд бўлганда импорт қилинган хом ашё бўйича ҚҚСнинг ҳисобга олиниши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади (1463-сон Низомнинг 2-параграфи):

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Хом ашёни импорт қилишда ҚҚС ҳисобланди ва ҳисобга олинди

 

20 000

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

 

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

 

 

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

 

Мақсадли имтиёзни қўллаш натижасида бўшаган маблағлар суммаси акс эттирилди

 

20 000

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

8840-«Мақсадли фойдаланиладиган солиқ имтиёзлари»

 

Маҳсулотни реализация қилишдан олинган даромад акс эттирилди (300 000 – 50 000)

 

250 000

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»

 

ҚҚС ҳисобланди

 

50 000

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Бюджетга ҚҚС тўланди

 

30 000

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

 

 

Норезидентдан олинган ишлар ва хизматлар бўйича ҚҚС қандай ҳисобга олинади

ЎзР норезидентидан олинган ишлар ва хизматлар бўйича, агар уларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон бўлса, ҚҚС ҳисобланг.

 

Эслатиб ўтамиз: ишлар ва хизматларни реализация қилиш жойи Солиқ кодексининг 202-моддасига мувофиқ аниқланади.

ҚҚС бўйича солиқ солинадиган базани норезидентга тўланиши лозим бўлган суммадан келиб чиқиб, тўлов манбаида ушлаб қолинадиган фойда солиғи суммасини чегириб ташламаган ҳолда ҳисобланг. Олинган ишлар (хизматлар) учун чет эл валютасида ҳақ тўланса, солиқ солинадиган оборотни ушбу оборот амалга оширилган санадаги МБ курси бўйича сўмда қайта ҳисобланг.

Норезидентнинг ишлари (хизматлари) бўйича тўланган ҚҚСни, мазкур ишлардан ва хизматлардан солиқ солинадиган оборот учун фойдаланилса ва улар бўйича ҚҚС суммаси бюджетга тўланса, ҳисобга олинг (Солиқ кодексининг 207-моддаси). Солиқ тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати ҚҚС суммасини ҳисобга олиш учун асос бўлади.

 

МИСОЛ. Норезидентнинг хизматлари бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш

Ўзбекистон корхонаси 10 000 АҚШ долларилик маслаҳат бериш хизматларини кўрсатиш учун хорижий компания билан контракт тузди.

Ўзбекистон корхонаси контракт бўйича ҳақ тўлаш чоғида тўлов манбаида 20%лик ставкада фойда солиғини ушлаб қолди ва хорижий компанияга 8 000 АҚШ долларини (10 000 – 10 000 х 20%) ўтказди.

Маслаҳат бериш хизматларини реализация қилиш жойи уларни олувчининг фаолияти амалга ошириладиган жой ҳисобланади (Солиқ кодексининг 202-моддаси 4-банди). Сотиб олувчи Ўзбекистон корхонаси эканлигини ҳисобга олсак, у мазкур хизматлар бўйича ҚҚС тўлаши шарт.

Хизматлар кўрсатилганлиги тўғрисида далолатнома имзоланган санада МБ курси 8 535,74 сўмни ташкил этган. Солиқ солинадиган база тўлов манбаида фойда солиғини чегирмасдан аниқланади ва 85 357,4 минг сўмни (10 000 х 8 535,74) ташкил этади. Бюджетга тўланиши ва ҳисобга олиниши лозим бўлган ҚҚС суммаси – 17 071,48 минг сўм (85 357,4 х 20%).

Норезидент хизматлари бўйича тўланган ва ҳисобга олинган ҚҚСни бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттиринг:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Норезидент хизматлари бўйича ҚҚС тўланди ва ҳисобга олинди

 

17 071,48

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

 

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

 

 

Экспорт қилишда ҚҚС қандай ҳисобга олинади

Экспортга реализация қилинган товарларни ишлаб чиқариш учун фойдаланилган товарлар, ишлар ва хизматлар бўйича ҳам «кирувчи» ҚҚСни ҳисобга олишнинг алоҳида тартиби назарда тутилган. Экспортга реализация қилинган товарлар учун Ўзбекистон банкидаги счётингизга валюта тушуми келиб тушгандагина ҚҚСни ҳисобга олинг.

Жорий солиқ даврида валюта тушуми тўлиқ келиб тушмаган бўлса, фақат келиб тушган сумма улушида «кирувчи» ҚҚСни ҳисобга олинг.

 

МИСОЛ. Келиб тушган экспорт тушумига мутаносиб миқдорда ҚҚСни ҳисобга олиш

20%лик ставкада ҚҚС тўловчи корхона маҳсулот ишлаб чиқариб, уни эскпортга реализация қилади.

У маҳсулот ишлаб чиқариш учун материалларни импорт қилди, уларни божхонада расмийлаштириш чоғида 20 000 минг сўм миқдорида ҚҚС тўланди.

Ҳисобот ойида ноль даражали ставкада ҚҚС солинадиган маҳсулотни экспортга реализация қилишдан тушум 30 000 АҚШ долларини ташкил этди. Бунда ҳисобот ойининг сўнгги кунига келиб харидорлар фақат 24 000 АҚШ доллари, яъни тушум суммасининг 80%ини (24 000 / 30 000 х 100) тўлаганлар. Бинобарин, ҳисобот ойида корхона 16 000 минг сўм (20 000 х 80%)  миқдоридаги «импорт» ҚҚСни ҳисобга олади.

Экспорт қилинадиган маҳсулотни ишлаб чиқаришда фойдаланилган товарлар бўйича «импорт» ҚҚС ҳисобга олинишини бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттиринг:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Экспортга реализация қилинадиган маҳсулотни ишлаб чиқариш учун материалларни импорт қилиш чоғидаги ҚҚС акс эттирилди

 

20 000

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

Импорт қилинган материаллардан ишлаб чиқарилган маҳсулотни экспорт қилишдан валюта тушуми келиб тушганда улар бўйича ҚҚС ҳисобга олинди

 

16 000

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

 

 

 

Воситачи орқали экспорт қилишда ҚҚС қандай ҳисобга олинади

 

Товарлар воситачи (вакил) орқали экспорт қилинган бўлса, ҚҚС худди шу тартибда ҳисобга олинади: воситачининг счётига келиб тушган валюта тушуми улушида ҚҚС суммасини ҳисобга оласиз. Бунда воситачи реализация қилиш чоғида товар қийматига ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини ҳам қўллайди, сабаби ўзининг эмас, балки комитентнинг (топшириқ берувчининг) товарини реализация қилади. Ўзининг воситачилик ҳақи суммасига эса, қандай солиқ солиш тизимини қўллашидан келиб чиқиб, ҚҚС солади ёки солмайди.

 

Воситачилик шартномасида назарда тутилган ҳисоб-китоб қилиш шартларидан қатъи назар, ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини ҳисоб-китоб қилиш чоғида харидорлардан келиб тушган валюта тушумининг бутун суммасини ҳисобга олинг. Ушбу суммани тасдиқлаш учун воситачидан унинг банкдаги счётига валюта тушуми келиб тушганини тасдиқловчи банк кўчирмалари нусхаларини тақдим этишини талаб қилинг.

 

МИСОЛ. Воситачи орқали маҳсулотни экспорт қилишда ҚҚСни ҳисобга олиш

20%лик ставкада ҚҚС тўловчи корхона маҳсулот ишлаб чиқариб, уни воситачи орқали эскпортга реализация қилади.           

Корхона маҳсулот ишлаб чиқариш учун материалларни импорт қилди, уларни божхонада расмийлаштириш чоғида 20 000 минг сўм миқдорида ҚҚС тўланди.

Воситачининг ҳисоботига кўра, ҳисобот ойида ноль даражали ставкада ҚҚС солинадиган маҳсулотни экспортга реализация қилишдан тушум 30 000 АҚШ долларини ташкил этди. Воситачининг банк кўчирмаларига кўра, бунда ҳисобот ойининг сўнгги кунига келиб харидорлар фақат 24 000 АҚШ доллари, яъни тушум суммасининг 80%ини (24 000 / 30 000 х 100) тўлаганлар. Комитентнинг банкдаги счётига воситачилик ҳақини чегирганда 21 600 АҚШ доллари келиб тушган. Шунга қарамай, келиб тушган тушум улушини ҳисоблашда комитент 24 000 АҚШ долларини ҳисобга олади. Бинобарин, ҳисобот ойида комитент корхона 16 000 минг сўм (20 000 х 80%)  миқдоридаги «импорт» ҚҚСни ҳисобга олади.

 

«Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.


Давоми бор.

*Давоми. Боши «СБХ»нинг 25.06.2019 йилдаги 26 (1298), 2.07.2019 йилдаги 27 (1299), 30.07.2019 йилдаги 31 (1303), 6.08.2019 йилдаги 32 (1304), 13.08.2019 йилдаги 33 (1305)-сонларида.

Прочитано: 9460 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика