Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 34 / Жавоб берамиз

Ноль даражали ставка бўйича ҚҚС

 

Улгуржи савдо корхонаси (умумбелгиланган солиқлар тўловчиси, ҚҚС – 20%) яна бир фаолият – юкларни ташиш билан шуғулланади.

1. Хорижий буюртмачилар билан тузилган бевосита шартномалар бўйича хорижий транзит юкларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали Қозоғистондан Хайратон (Афғонистон) станциясигача ташишга ҚҚС солинадими?

2. Юкларни ташиш асосий фаолият тури ҳисобланмаса, бундай хизматларни кўрсатишдан даромад қайси счётда акс эттирилади?

 

1

Корхонанинг тадбиркорлик фаолияти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат рўйхатидан ўтказиш асосида амалга оширилади.

Хорижий буюртмачилар билан тузилган бевосита шартномалар бўйича хорижий транзит юкларнинг Ўзбекистон ҳудуди орқали олиб ўтилишига ноль даражали ставка бўйича ҚҚС солинади (Солиқ кодексининг 202-моддаси 3-қисми 5-банди, 216-моддаси).

 

2

Бу асосий фаолият тури бўлиш-бўлмаслигидан қатъи назар, юкларни ташиш хизматларини кўрсатишдан олинган даромадлар 9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар» счётида ҳисобга олинади. Ноль даражали ставка бўйича ҚҚС бухгалтерия проводкалари орқали расмийлаштирилмайди, фақат буюртмачига тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактурада акс эттирилади.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1073 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика