Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 34 / Солиқ солиш

Хато инкассо

 

Солиқ органлари инкассони янглиш тақдим этиб, ШЖБПҲга бадалларни тўлаш ҳисобига корхона ҳисобрақамидан маблағлар ечиб олди. Корхона ходимлар кесимида ортиқча тўланган суммалар ҳисоб-китобини тузди. Солиқ органининг айби билан йўл қўйилган хатолик аниқлангандан кейин пуллар корхона ҳисобрақамига қайтарилиши керак.

Корхона ва солиқ органи ўртасидаги маълумотлар тафовутини қандай бартараф этиш мумкин?

 

Корхона ҳисобрақамига пуллар қайтарилган тақдирда, ходимлар кесимида ортиқча тўланган суммага реестр тузмаслик керак.

Иш берувчи ҳар ойда ходимлар реестрини расмийлаштиради.

Унда ҳар бир ходимнинг ШЖБПҲ рақамлари, фамилияси, ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи ва жамғариб бориладиган пенсия бадаллари суммаси белгиланган тартибда кўрсатилади (АВ томонидан 6.10.2005 йилда ­1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 10-банди). Тўлов топшириқномаси бўйича Халқ банкига ўтказилган сумма ходимлар – бадаллар олувчиларнинг реестридаги якуний сумма билан мос келиши лозим.

Солиқ органлари томонидан ортиқча пуллар ечиб олинган бўлса, сабаблари аниқланмагунча корхона ушбу суммага реестрни расмийлаштирмаслиги лозим.

Фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий бадаллари бюджетга тўланадиган солиқлар ва мажбурий тўловларга тенглаштирилади (Низомнинг 2-банди). Ортиқча тўланган солиқ суммаси:

● ушбу солиқ бўйича келгуси тўловлар ҳисобига ўтказилиши (Солиқ кодексининг ­56-моддаси);

● корхонанинг банкдаги ҳисобварағига қайтарилиши мумкин (Солиқ кодексининг 57-моддаси).

Тафовутларни аниқлаш учун далолатнома бўйича солиқ органлари маълумотлари билан солиштириб чиқинг. Уларни қайтариш ёки бўлғуси тўловлар ҳисобига ўтказиш тўғрисидаги хат билан Халқ банкига мурожаат қилинг. Хатга янглиш ўтказилган суммаларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилинг.

Ортиқча тўланган суммани бўлғуси тўловлар ҳисобига қолдирадиган бўлсангиз, ушбу суммага реестрни тақдим этинг. Кейинги даврда фақат етишмаётган суммани тўлайсиз ва уни реестрда ходимлар кесимида кўрсатасиз.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 124 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика