Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 34 / Жавоб берамиз

Чегириладиган харажатлар

 

Президентнинг 4.01.2019 йилдаги ПҚ-4090-сон қарорига мувофиқ харид қилинган мис бўйича ҚҚС суммасининг 50%ини ҳисобга киритган ва қолган ярмини корхона харажатларига ўтказган ҳолда 2022 йилнинг 1 январига қадар ТИФ ТН кодлари 7407-7410 ва 7412-7419 гуруҳлари бўйича мисдан ясалган маҳсулотлар экспортига ҚҚСнинг ноль ставкасини қўллаш белгиланган.

Фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш чоғида ПҚ-4090-сон қарорнинг 5-бандига мувофиқ корхона харажатларига киритиладиган ҚҚС суммасининг 50%и чегириладиган харажат ҳисобланадими?

 

– 2022 йилнинг 1 январига қадар ТИФ ТН кодлари 7407-7410 ва 7412-7419 гуруҳлари бўйича мисдан ясалган маҳсулотлар экспортига ҚҚСнинг ноль ставкаси бўйича солиқ солинади. Бунда харид қилинган мис бўйича ҚҚС суммасининг 50%и ҳисобга киритилади, қолган ярми корхона харажатларига ўтказилади (4.01.2019 йилдаги ПҚ-4090-сон қарорнинг 5-банди).

Фойда солиғини ҳисоблашда корхона харажатларига киритилган ҚҚС суммасининг 50%и чегириладиган харажат ҳисобланади (Солиқ кодексининг 145-моддаси 21-банди).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 129 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика