Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 34 / Жавоб берамиз

Шартнома шартларини қайта кўриб чиқинг

 

Корхона (ижарага олувчи) ва жисмоний шахс (ижарага берувчи) ўртасида тузилган шартнома шартларига мувофиқ ижарага берувчининг барча харажатлари, шу жумладан коммунал хизматлар ҳақи ижара ҳақи суммасига киритилади. Ижара ҳақи – қатъий белгиланган, ҳисоблаб ёзилган коммунал тўловлар суммасига боғлиқ эмас. Ижара шартномасида кўрсатилган суммадан ЖШДС тўланади. Кейинроқ коммунал ташкилотларнинг талабига кўра ижарага олувчи бевосита шартнома тузишига ва коммунал хизматлар ҳақини коммунал хизматларни етказиб берувчига тўлашига тўғри келди.

Умумбелгиланган солиқларни тўловчи учун мазкур операциялар бўйича қандай ҳисоб юритиш тартиби белгиланган?

 

– Ижара шартномаси шартларида коммунал хизматлар ҳақини ижара ҳақи суммасига киритиш назарда тутилган. Ушбу шартлар ўзгартирилди. Ижарага олувчи коммунал хизматлар билан тузилган шартномага биноан хизматлар ҳақини мустақил тўлашига тўғри келяпти. Сиз шартнома шартларини қайта кўриб чиқишингиз ва шартномага қўшимча битим тузган ҳолда ижара ҳақи суммасини камайтиришингиз лозим.

Коммунал ташкилотларга етказиб берилган хизматлар учун тўланган сумма ижарага олувчининг харажатлари ҳисобланади. Фойда солиғини ҳисоблашда ушбу харажатлар чегириладиган харажатлар бўлиш-бўлмаслиги ижарага олинган объектдан фойдаланиш мўлжали ва мақсадига боғлиқдир (Солиқ кодексининг 147-моддаси).

Бунда ҳисобга олиш шартлари бажарилаётган бўлса, ижарага олувчи коммунал хизматлардан олинган ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган ҚҚС суммасини ҳисобга олишга ҳақли бўлади (Солиқ кодексининг 218, ­219-моддалари).

Мазкур операция бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилишини мисолда кўриб чиқамиз.

Ижара ҳақи шартнома бўйича 1 000 000 сўмни (коммунал хизматларни ҳисобга олган ҳолда) ташкил қилади. Қўшимча битим тузилган, унга кўра ижара ҳақи коммунал хизматларсиз 800 000 сўмни ташкил қилади. Ижарага олувчи коммунал ташкилотлар билан тузилган шартнома бўйича 200 000 сўмлик хизматлар учун ҳисобварақ-фактурани олди.

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Сумма

 

Ижара шартномаси бўйича қўшимча битим тузилган пайтдан бошлаб ижарага оид харажатлар ҳисобланади

 

Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар (объектдан фойдаланиш мўлжалига қараб)

 

6910-«Тўланадиган оператив ижара»

 

800 000

 

Ижара ҳақидан ЖШДС ушлаб қолинди

 

6910-«Тўланадиган оператив ижара»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (ЖШДС)»

 

96 000

 

Олинган ҳисобварақ-фактурага мувофиқ коммунал тўловлар бўйича харажатлар ҳисобланди

 

Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар (объектдан фойдаланиш мўлжалига қараб)

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

166 666,67

 

Олинган хизматлар бўйича ҚҚС суммаси акс эттирилди

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (ҚҚС)»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

33 333,33

 

Коммунал хизматлар учун ҳақ тўланди

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

200 000

 

Ижарага берувчига ижара ҳақи тўланди

 

6910-«Тўланадиган оператив ижара»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

704 000

 

ЖШДС бюджетга тўланди

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (ЖШДС)»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

96 000

 

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 106 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика