Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 34 / Жавоб берамиз

ЯИТ – 25 фоиз

 

«А» ташкилотининг 100 фоизлик улушга эга муассиси ҳокимият бўлганда ЯИТ қайси ставка бўйича тўланади?

 

– 100 фоизлик улушга эга муассиси ҳокимият бўлган ташкилот ЯИТни 25%лик ставка бўйича тўлайди.

Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши ва вилоят, туман, шаҳар ҳокими фаолиятининг иқтисодий асосини қуйидагилар ташкил этади:

● маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг давлат мулки (коммунал мулк);

● вилоят, туман ва шаҳарда мавжуд бўлиб, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишга хизмат қилувчи бошқа мулк («Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг ­7-моддаси).

Давлат корхонаси – давлат мулкидаги, ўзига тезкорлик билан бошқариш учун берилган мулк негизида ташкил этилган давлат унитар корхонаси шаклидаги тижорат ташкилотидир, у ўзига бириктирилган мулкдан қонунда белгиланган доирада, ўз фаолияти мақсадларига, мулкдорнинг (ёки унинг топшириғига кўра у ваколат берган давлат органи – муассиснинг) топшириқларига ҳамда эгалик қилиш ҳуқуқидаги мулкнинг мақсадига мувофиқ мулкдан фойдаланишни ва уни тасарруф этишни амалга оширади (АВ томонидан 3.09.2007 йилда 1708-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 1-банди).

Қуйидагилар 2019 йилда ЯИТни 25%лик ставка бўйича тўлайдилар (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорга ­8-илова):

● бюджет ташкилотлари;

● давлат корхоналари;

● устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50% ва ундан кўпроқ бўлган юридик шахслар;

● устав жамғармаси (капитали)нинг 50%и ва ундан кўпроқ қисми давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ бўлган юридик шахсларга тегишли бўлган юридик шахслар ва уларнинг таркибий тузилмалари.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 131 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика