Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 34 / Жавоб берамиз

Жисмоний шахс юридик шахс қарзини нақд пулда сўндирди

 

Корхона маҳсулотни реализация қилиш учун етказиб беришга шартнома тузди. Шартномага мувофиқ маҳсулот тўлиқ юклаб жўнатилган. Харидор улар реализация қилинишига қараб пул маблағларини ўтказмоқда. Бугунги кунда харидор-корхона тўловга қобилиятсиз ва қарзлари бор. Шу муносабат билан корхона қарзи жисмоний шахс томонидан сўндирилишига кафиллик шартномасини тузишга қарор қилинди.

Жисмоний шахс харидор-корхонанинг қарздорлигини сўндириш ҳисобига кейинчалик инкассация қилиниши учун дўкон кассасига нақд пул киритиши мумкинми?

 

Харидор-корхонанинг сизнинг корхона олдидаги қарзини сўндираётган жисмоний шахс пул маблағларини мустақил равишда сизнинг ҳисоб-китоб счётингизга тушириши мумкин.

Кафиллик шартномасида назарда тутилган тақдирда, у пул маблағларини корхона кассасига ҳам топшириши мумкин.

Ташкилотлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар, шунингдек фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши билан боғлиқ ҳолда улар иштирокидаги ҳисоб-китоблар нақд пулсиз тартибда амалга оширилади. (АВ томонидан 22.06.2015 йилда 2684-сон билан рўйхатдан ўтказилган Қоидаларнинг ­4-банди). Қарзни кафиллик шартномаси асосида сўндираётганда жисмоний шахс тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётгани йўқ.

Савдони амалга ошириш, ишларни бажариш ёки аҳолига нақд пулга хизмат кўрсатишда НКМ қўлланилади (Низомнинг 2-банди, ВМнинг 17.11.2011 йилдаги 306-сон қарорига ­1-илова). Харидор-корхона қарзининг жисмоний шахс томонидан сўндирилиши бундай операциялар ҳисобланмагани сабабли нақд пулни НКМ чекини расмийлаштирган ҳолда дўкон кассасига топшириш нотўғри бўлади.

Жисмоний шахс қарзни сўндириш ҳисобига пулларни корхона кассасига киритиши мумкин. Олинган суммага кирим касса ордерини (ККО) расмийлаштиринг. Жисмоний шахсга муҳр билан тасдиқланган жавобгар бухгалтер ва кассирнинг имзолари қўйилган ККО квитанциясини беринг.

Нақд пулни банкка топширинг, бунда кафиллик шартномаси асосида қарзни сўндириш суммаси топширилаётгани кўрсатилган эълон расмийлаштирилади.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1009 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика