Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 33 / Хўжалик юритиш қоидалари

Тўлиқ ҳажмда қопланади

 

Ташкилот директори жиноят содир этганликда айбланиб қўлга олинди ва тергов изоляторига жойлаштирилди. Бир неча ойдан кейин бўлиб ўтган суд жараёни якунига кўра у тўлиқ оқланди. Бу орада у ишдан бўшатилмаган эди. Унинг мажбуриятларини вақтинча муассис бажараётган эди. Ҳозир у озод этилиб, ўз мажбуриятларини бажаришга киришди.

У мажбурий тартибда ишда бўлмаган вақти учун иш ҳақи ва бошқа тўловларни (мукофот, устамалар) талаб қилишга ҳақлими? Унга берилмаган иш ҳақи қандай тартибда ва ким томонидан қопланади?

 

– Ҳа, ҳақли.

Жисмоний шахсга оқлов ҳукми чиқарилган бўлса,  қонунга хилоф равишда ушлаб турилгани натижасида унга етказилган мулкий зарар (ЖПКнинг 302-моддаси) тўла ҳажмда қопланади (ЖПКнинг 304-моддаси).

Реабилитация этилган шахс маҳрум бўлган иш ҳақи ва бошқа меҳнатга оид даромадлар унинг яшаш жойидаги ҳокимиятнинг молия бўлими томонидан тўла қопланиши лозим (АВ томонидан 12.01.2002 йилда 1095-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 3-банди).

Иш ҳақини қоплаш учун оқлов ҳукмида реабилитация этилган шахс мулкий зарарни ундиришга ҳақли эканлиги эътироф этилиши лозим.

Олинмай қолган иш ҳақини ундириш тартиби:

1) реабилитация этилган шахс оқлов ҳукмини чиқарган судга етказилган зарарни қоплаш тўғрисида ариза тақдим этиши лозим. Суд ариза тушган кундан бошлаб 1 ойдан кечиктирмасдан зиён миқдорини аниқлайди (ЖПКнинг 306-моддаси);

2) реабилитация этилган шахсни қоплов миқдори қониқтирмаган ҳолларда, суднинг ажрими устидан шикоят қилиши мумкин (ЖПКнинг ­308-моддаси). У, шунингдек, етказилган маънавий зарарни компенсациялаш тўғрисидаги даъво тақдим этиши мумкин (ФКнинг 1021-моддаси). Даъво фуқаролик судида кўриб чиқилади (ОСПнинг 28.04.2000 йилдаги 7-сон қарорининг 9-банди).

3) ажрим олинган кундан бошлаб 10 кун давомида белгиланган мулкий ва маънавий зарар суммалари ҳудудий молия органлари томонидан ажримда кўрсатилган банк ҳисобрақамига ўтказилади (Йўриқноманинг 4-банди). Ажримда қуйидагилар кўрсатилади:

♦ бошқа ижро муддати кўрсатилган бўлса, молия органи ушбу муддатни эътиборга олиши керак;

♦ банк ҳисобрақами кўрсатилмаган бўлса, маблағлар реабилитация этилган шахс ўз хатида кўрсатган ҳисобрақамга ўтказилади.

Мулкий зарарни қоплаш учун пул товони тўлаш талабномалари ажрим олинган пайтдан эътиборан 2 йил мобайнида талаб қилиниши мумкин (ЖПК 312-моддаси).

 

Альберт Сафин, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

 

Прочитано: 871 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика