Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 33 / Кадрлар бўлими

Вақтинча бошқа лавозимга ўтиш: тўғри расмийлаштирамиз

 

Германия қўшма корхонаси ходими муассислар йиғилишининг баённомасига кўра 1 йилга директор этиб сайланган. Кадрлар хизмати ходимни директор лавозимига ўтказиш бўйича қўшимча битим тузди (ходимнинг ёзма розилиги билан).

Мазкур ҳолатда директор лавозимига ўтказиш тўғри расмийлаштириляптими?

 

– Ҳа, тўғри.

 

1-вариант. 

Вақтинча директор лавозимига ўтказиш ходимнинг ёзма розилиги ва муассислар умумий йиғилишининг баённомасига асосан иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади (МКнинг 96-моддаси). Буйруқда ўтказилаётган муддат кўрсатилади. Бундай вақтинча бошқа ишга ўтказишлар меҳнат шартномасида, қоидага кўра, акс эттирилмайди. Ходим имзо чекиб буйруқ билан таништирилади. Ходимнинг илтимосига кўра меҳнат дафтарчасига вақтинча бошқа ишга ўтказилгани ҳақидаги ёзувлар киритилади (МКнинг 81-моддаси).

Вақтинча ишда бўлмаган ходимнинг ишга қайтиши билан вақтинча ўтказилган ходим аввалги лавозимига ва аввалги мажбуриятларини бажаришга қайтади.

 

2-вариант.

Ходимни бўш қолган директорлик лавозимига ўтказиш кўпинча вақтинча эмас, балки меҳнат шартномасига нафақат лавозим қисмига, балки меҳнат шартномаси муддати қисмига ҳам ўзгартириш киритиш шартларида директор лавозимига ўтказиш сифатида қаралади.

Мазкур ҳолатда қуйидаги кетма-кетликка риоя этиш лозим:

1) ўтказиш режаси ҳақида ходим билан музокаралар олиб бориш ва муддатли меҳнат шартномаси бўйича директор лавозимига ўтишга унинг ёзма розилигини олиш (МКнинг ­75-моддаси);

2) ходимнинг ёзма розилигига асосан муассисларнинг умумий йиғилиши баённомаси билан уни директор лавозимига тайинлаш тўғрисидаги қарорни расмийлаштириш;

3) ходим билан тузилган меҳнат шартномасининг (қўшимча битим) ўзгартирилиши лозим бўлган барча бандларга тегишли қисмига (лавозим номи, меҳнат шартномасининг муддати, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва бошқалар) ўзгартириш киритиш. Қўшимча битим иш берувчи ва ходим томонидан имзоланади;

4) муассислар умумий йиғилишининг баённомаси мазмунига ва меҳнат шартномасига киритилган ўзгартиришларга мос равишда бошқа лавозимга ўтказиш тўғрисидаги буйруқни расмийлаштириш (МКнинг 96-моддаси). Ходим имзо чекиб буйруқ билан таништирилади;

5) меҳнат дафтарчасига (МКнинг 81-моддаси) ва барча ҳисобга олиш-кадрга оид ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилади;

6) меҳнат шартномаси муддати тугаши билан бекор қилиниши (МКнинг 105-моддаси) ёки ходимнинг розилиги билан иш берувчи томонидан унинг муддати ўзгартирилиши мумкин.

 

Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.

 

Прочитано: 974 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика