Бухгалтер автоматик тарзда неустойка ҳисоблаши ва уни дебиторлик қарзига киритиши керакми?
– Неустойка – қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси (ФКнинг 260-моддаси).
Дебиторлик қарзи эса – ташкилотга тўланиши лозим бўлган, лекин ҳали олмаган бошқа юридик ёки жисмоний шахсларнинг хўжалик муносабатлари натижасида юзага келган қарз мажбуриятлари суммаси.
Тавсиялар:
Бухгалтер корхона ҳисобида фақат қарздорлар томонидан тан олинган ёки қонуний кучга кирган суднинг ҳал қилув қарорига кўра белгиланган неустойка миқдорини акс эттириши лозим.
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.