Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 22 / Амалий бухгалтерия

Ердан фойдаланяпсизми – солиқ тўланг

 

Корхона (МЧЖ ХК) инвестициялаш шартномасига кўра «Tashkent city» халқаро ишбилармонлар маркази ҳудудида кўп қаватли кўп функцияли бино қуриш мақсадида ер участкаси учун  ҳақ тўлади. Бино қуриб битказилгач сотилади. Ҳокимликнинг қарорига мувофиқ ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга кадастр олдик.

1. Қурилиш ташкилотига фойдаланиш ҳуқуқи асосида ер ажратилган бўлса,  у бино қуриш учун ер участкасини асосий восита сифатида кирим қилиши керакми?

2. Ер участкасини олиш ЯСТ тўловчиси бўлган корхонага солиқ солишга қандай таъсир кўрсатади?

 

1

Корхонага мулк сифатида берилган ер майдонлари асосий воситалар таркибида ҳисобга олинади (Йўриқноманинг 11-банди, АВ томонидан 23.10.2002 йилда ­1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга ­2-илова). Қурилиш ташкилотига кейинчалик сотиладиган бинони қуриш учун фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилган ер участкаси корхонанинг асосий воситаси ҳисобланмайди.

Кўчмас мулк объектини қуриш мақсадида ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун тўланган суммалар мазкур объектнинг таннархига (2010-«Асосий ишлаб чиқариш» счёти) киритилади.

 

2

2019 йил 1 январдан бошлаб мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлган барча юридик шахслар ер солиғини тўловчилар ҳисобланади (Солиқ кодексининг 279-моддаси 1-қисми). Бунда корхона ЯСТ ёки умумбелгиланган солиқлар тўловчиси эканлиги аҳамиятга эга эмас.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1058 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика