Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 22 / Бухгалтерга ёрдам

Пеня ва жарима – фарқи нимада

 

Пеня жаримадан нимаси билан фарқланади?

 

– Пеня ҳам, жарима ҳам неустойка турлари ҳисобланади (ФКнинг 261-моддаси).

Пеняни мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборган қарздор томонидан тўлайди ва у ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланади. Масалан, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича пеня ҳисобланади.

Жарима қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўланади ва, қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланади. Масалан, маъмурий ҳуқуқбузарликларни (жиноий ҳаракатларни) содир этган айбдор шахсга солинадиган жарима.

Неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак. Қонунда белгиланган неустойкани тўлаш талаб қилинадиган ҳолатлар бундан мустасно.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1697 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика