Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 22 / Амалий бухгалтерия

Қўшимча божхона тўловлари ҳисоби

 

Компаниянинг фаолият тури – импорт алкоголли маҳсулотларни улгуржи сотиш. 2019 йил январдан умумбелгиланган солиқларга ўтдик. 2018 йил сентябрда пиво импорт қилинди, барча тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Бироқ 2019 йил апрелда божхона тўловларини ҳисоблашда хатоликка йўл қўйилганлиги аниқланиб, БҚТ (божхона қиймати ва божхона тўловларини тузатиш) тақдим этилди.

Бу туркумдаги пиво аллақачон сотиб бўлинган.

1. 2018 йил сентябрда олинган пиво туркуми учун 2019 йил апрелда божхонада қўшимча тўланган ҚҚС ҳисобга олинадими?

2. Сотиб бўлинган товарга БҚТ бўйича қўшимча харажатлар бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?

3. Фойда солиғи бўйича базани аниқлашда товарнинг божхона қиймати ўзгартирилиши билан боғлиқ қўшимча божхона тўловларини чегирилмайдиган харажатларга киритиш зарурми?

 

1

Йўқ, сизнинг ҳолатда БҚТ бўйича ҚҚС ҳисобга олинмайди.

Олинган товарлардан солиқ солинадиган оборот мақсадида фойдаланилса, ҚҚС (20%) тўловчи ушбу товарлар бўйича тўланган ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлади (Солиқ кодексининг ­218-моддаси 1-1-банди).

Божхона қиймати тузатилган ва импортга қўшимча ҚҚС тўланган товар туркуми корхонамиз ҚҚС тўловчиси бўлмаган даврда сотилган. Шу боис ушбу туркум бўйича ҚҚСни, 2019 йилда мазкур товар бўйича қўшимча тўлов тўлаган бўлсангиз ҳам, ҳисобга олиб бўлмайди.

 

2

БҚТга кўра божхона тўловлари, шу жумладан ҚҚСни тўлаш бўйича харажатларни ҳисобда ­9430-«Бошқа операцион харажатлар» счётига киритиш лозим. Ҳисобот йилида аниқланган ўтган йиллардаги операциялар бўйича қилинган харажатлар ва кўрилган зарарлар бошқа операцион харажатлар таркибида акс эттирилади (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 2.3.15.8-банди).

 

3

2019 йил 1 январдан чегирилмайдиган харажатлар (Солиқ кодексининг 147-моддаси) рўйхати ёпиқ тус олди.

Хусусан, текширувлар натижаларига кўра қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича харажатлар чегирилмайдиган харажатларга киритилади (Солиқ кодексининг 147-моддаси 15-банди).

Божхона органлари товарлар чиқариб юборилганидан кейин, башарти божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган деб тахмин қилиш учун етарли ва тасдиқланган асослар мавжуд бўлса, божхона назоратини амалга оширишга ҳақли (БКнинг 201-моддаси). Қонунга амал қилинадиган бўлса, ҚҚС, бож ва акциз текширув натижасига кўра эмас, балки божхонада кейинчалик ўтказиладиган назоратдан сўнг қўшимча ҳисобланган.

Шунга қарамай, БҚТ бўйича қўшимча ҳисобланган божхона тўловлари суммасини чегирилмайдиган харажатларга киритиш керак деб ҳисоблаймиз.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 144 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика